Қидирув:

Учқудуқ туманида мамлакатимизда ўтказилиши белгиланган Референдемга оид тарғибот ишлари қизғин оли борилмоқда

Референдум – бевосита демократиянинг муҳим институти бўлиб, умумдавлат ҳамда ҳар бир фуқаро учун муҳим бўлган қарорларни қабул қилинишида жамиятнинг қатнашишини таъминлайди. Референдум умумхалқ овоз бериш йўли билан қонунлар қабул қилиш ва давлат аҳамиятига молик энг муҳим масалаларни ҳал қилиш шаклидир. Референдумнинг сайловлардан асосий фарқи шундаки, референдум ўтказилаётганда бирон бир лавозимга номзод учун овоз берилмайди, балки муайян қонун, конституция, конституцияга тузатишлар киритиш, мамлакатнинг халқаро мақомига таалуқли ёки ички сиёсатига тегишли бўлган масала юзасидан ўтказилади. Референдум ўтказилиш жараёнининг қоида ва шартлари ҳар бир давлатнинг конституцияси ва қонунчилиги томонидан белгиланади.

“Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг референдуми Ўзбекистон Республикасининг қонунларини ва бошқа қарорларини қабул қилиш мақсадида жамият ва давлатнинг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларининг умумхалқ овоз беришидир. Референдумда қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлади ва фақат референдум йўли билан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин. Референдум Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ўтказилади. Референдумни ўтказиш ташаббуси билан: Ўзбекистон Республикаси фуқаролари; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси; Ўзбекистон Республикаси Президента чиқиши мумкин. Референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган, яъни 18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари умумий сонининг камида 5 фоизини ташкил этган фуқаролар имзоси тўпланган бўлса; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аъзоларининг учдан икки қисмининг овози билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг асослантирилган талаби билан референдум ўтказилиши мумкин.

Қуйидаги масалалар референдум предмети бўлиши мумкин эмас: Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий яхлитлигини ўзгартириш; Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ва солиқлар; амнистия ва афв этиш; жамоат тартибини, аҳоли соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича фавқулодда ва шошилинч чора-тадбирлар ўтказиш; Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш; мансабдор шахсларни тайинлаш ва вазифасидан озод этиш. Референдум яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси тарихида биринчи марта 1991 йил 29 декабрда референдум бўлиб ўтган. Бу референдумда „Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида“ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 31 августдаги Конституциявий қонуни тўғри қабул қилинганлигини Ўзбекистон халқи бир овоздан маъқуллади. 2002 йил 27 январда Ўзбекистон Республикасида 2 палаталик парламентни шакллантириш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ваколат муддатини 5 йилдан 7 йилга ўзгартиришга бағишланган референдум бўлиб ўтди. Навбатдаги референдум эса 2023 йилнинг 30 апрелида ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, референдум Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонунини қабул қилиш мақсадида ўтказилади.

Юртимиз тарихида ўтказилиб келинаётган бундай референдумлар Ўзбекистонимизда демократия мустаҳкамланиб бораётганлигининг яққол ифодасидир.

 

Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси

 

Дилшод Турдиев

Янги Ўзбекистон-ҳуқуқий демократик давлат: инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, қонунчиликни янада ривожлантириш истиқболлари

2022 йил 17 май куни Ўзбекистон халқи ҳаётида ўзига хос воқеликка эга бўлган кун сифатида тарихга муҳрланди десак, адашмаган бўламиз. Чунки, шу куни мамлакатимиз парламентида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциялари ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ташаббусини илгари суришга қаратилган қўшма йиғилиш бўлиб ўтди.

Шу йилнинг 20 май куни Сенат ва Қонунчилик палатаси кенгашларининг қўшма мажлиси ўтказилиб, йиғилишда Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш катта куч ва масъулият талаб қилиши бунда ҳар бир фуқаро фикрларини тинглаш зарурлиги қайд этилиб, ушбу вазифалар билан шуғулланувчи Конституциявий комиссия ташкил этилди.

Конституциямизга киритилаётган ўзгартиришлар умумхалқ муҳокамасига қўйилди. Лойиҳа бўйича ўтказилган умумхалқ муҳокамаси жараёнида аҳолидан 220 мингдан зиёд таклифлар келиб тушганлиги ҳам фуқароларимиз ушбу масалага жуда катта қизиқиш ва эътибор билан ёндашганлигидан яққол далолат беради.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 2023 йил 10 март куни бўлиб ўтган мажлисда Ўзбекистон Конституцияси тўғрисидаги қонунни янги таҳрирда қабул қилди. Ўз навбатида, Қонунчилик палатаси Конституцияни ўзгартириш бўйича умумхалқ референдумини — 2023 йил 30 апрель, якшанба куни ўтказишни маъқуллади.

Конституциядаги моддалар сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалар сони эса 275 тадан 434 тага кўпаймоқда. Конституция матни 65 фоизга янгиланган, шунинг учун ҳужжат номи “Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар”дан “Янги таҳрирдаги Конституция”га ўзгартирилди.

Конституциянинг муқаддимасида “Биз, Ўзбекистоннинг ягона халқи, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланадиган инсонпарвар демократик давлатни, очиқ ва адолатли жамиятни барпо этиш борасида ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятимизни англаган ҳолда ушбу Конституцияни қабул қиламиз ва эълон қиламиз” деб кўрсатилиши, Конституциянинг асосий мақсади инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилганлигини англатади.

Дарҳақиқат, Конституциядаги нормаларга диққат билан эътибор қаратадиган бўлсак, унда инсон манфаатлари давлат манфаатларидан устун қўйилганлигини кўришимиз мумкин бўлади.

Биргина мисол, Конституция 20-моддасининг бешинчи қисмида “Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади” деб кўрсатиб ўтилди. Бу қоида ҳозирги кунга қадар баъзи бир ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун нормаларида келтирилган бўлса-да, бошқа қонун нормаларида назарда тутилмаган эди. Бундай қоиданинг Конституцияга киритилиб, Конституциявий норма сифатида қабул қилиниши, Ўзбекистон Республикасида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаати ҳамма нарсадан устун эканлигини англатади.

Ўйлайманки, инсон манфаати учун  хизмат қиладиган Бош қомусимизни янги таҳрирда қабул қилинадиган сиёсий жараён, 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумига ҳеч ким бефарқ бўлмайди ва референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган барча Ўзбекистон Республикаси фуқаролари референдумда фаол иштирок этади.

 

 

Навоий вилоят маъмурий судининг раиси

Акмал Муродов

Референдумнинг талқини ва униўтказиш тартиби

Ўзбекистон Республикасининг референдуми республика қонунларини ва бошқа қарорларни қабул қилиш мақсадида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз бериши ҳисобланади ва референдумда қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлади.

«Референдум» сўзининг маъноси давлат аҳамиятига эга бўлган муҳим масалалар бўйича ўтказиладиган ва баъзан қонунлар қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган умумхалқ сўрови, овоз бериш йўли билан халқ фикрини аниқлашдан иборатдир.

Референдумнинг сайловлардан асосий фарқи шундаки, референдум ўткзилаётганда муайян масала – қонун, қонун лойиҳаси, конституция, контитуцияга тузатишлар, давлат халқаро мақомига тааллуқли ёки ички сиёсатга оид бирон бир савол қуйилади, сайловларда эса бирон бир лавозимга номзод ёки номзодлар қўйилади ва унга овоз берилади.

“Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонун дастлаб 1991 йил 18 ноябрь куни қабул қилинган, мазкур қонун йиллар давомида халқаро ва Ўзбекистон Республикасида орттирилган амалий тажрибаларни инобатга олган ҳолда 2001 йил 30 август куни янги таҳрирда қабул қилинган.

Референдум ўтказиладиган кунга қадар ёки референдум кунида ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга,  Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида истиқомат қилаётган ёки турган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси референдумда иштирок этишга тўла ҳақлидир.

Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек, оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суд ҳукми билан озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар референдумда иштирок эта олмайдилар.

Келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусиятига қараб, фуқароларнинг референдумда қатнашиш ҳуқуқини бевосита ёки билвосита чеклаш ман этилади.

Ўзбекистион Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатаси янги таҳрирдаги Конституция тўғрисидаги қонунни қабул қилди, Сенат Конституциявий қонунни ва уни референдумга қўйишни маъқуллади, Қонун 2023 йил 30 апрель, якшанба куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумида овозга қўйилади.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституциясидаги моддалар сони 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага оширилиши назарда тутилмоқда.

Референдумда барча фуқароларни фаол иштирок этиши кутилмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг

судья ёрдамчиси И.Раҳматуллаев

Референдум – халқ иродасининг  ҳаётий ифодаси

Бугун Ўзбекистон ўз мустақил тараққиётининг сифат жиҳатидан янги босқичига қадам қўйди. Бу йўлда у жахоннинг кўплаб мамлакатлари ва йирик халқаро ташкилотлари билан турли соҳаларда самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хорижий            давлатлар билан дўстона ҳамда ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш борасида муҳим натижаларга эришиляпти. Давлат раҳбари бугунги кунда нафақат  Ўзбекистон, балки Марказий Осиёнинг фаровонлиги учун жон куйдираётганб минтақанинг саноати ривожланган, обод ва дунё билан кенг интеграциялашган ҳудудга айлантириш орзуси билан меҳнат қилаётган етакчи сифатида намоён бўлмоқда. 

Қисқа давр ичида Ўзбекистон халқи мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида муносибб ўрин эгаллашга асос бўлувчи улкан ютуқларни қўлга киритди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бошланган ислоҳотлар ва модернизация жараёни, жумладан қўшни мамлакатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш  бўйича сиёсатни дунё ҳамжамияти эътироф этмоқда.

Сўнги беш йил ичида давлатимиз раҳбарининг мустаҳкам сиёсий иродаси туфайли тадбиркорлар ўз бизнесини ривожлантириш учун эркинлик ва янги-янги имкониятларга эга бўлмоқда, деҳқон ва фермурлар, кластер хўжаликлари ўзлари етиштирган ҳосилнинг ҳақиқий эгасиша айланмоқда.  Буларнинг барчаси Ўзбекистон ўз миллий тараққиётининг янги босқичига қадам қўйган кейинги йилларда Президентимиз томонидан сиёсий-ижтимоий маконда амалга оширилаётган сай-ҳаракатлар кенг кўлам касб этиб, ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида тун-у кун тиним билмасдан, бор билим ва тажриба, куч ва имкониятлар сафарбар этилаётганидан ҳамда бу жараён тобора кучайиб, янги сифат босқичига кўтарилиб бораётганидан далолат беради.

“Ўзбекистон Республикасининг Референдуми тўғрисида”ги қонунниг 5-моддасига кўра, Референдум фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини умумий, тенг ва тўғридан-тўғри билдириши асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг референдумда иштирок этиши ихтиёрий ва эркиндир. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини референдумда иштирок этишга ёки иштирок этмасликка мажбур қилиш мақсадида уларга, шунингдек хоҳиш-иродасини эркин билдиришига таъсир кўрсатишга ҳеч ким ҳақли эмас. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари референдумда тенг асосларда иштирок этадилар. Ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлади. Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш очиқ ва ошкора амалга оширилади. Фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини билдириши назорат қилинишига йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари референдумда бевосита иштирок этадилар.

Референдум ўтказиладиган кунга қадар ёки референдум кунида ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эгадир. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида истиқомат қилаётган ёки турган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси референдумда иштирок этишга тўла ҳақлидир. Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмаслар. елиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусиятига қараб фуқароларнинг референдумда қатнашиш ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита чеклаш ман этилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 9-моддасига кўра, Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумий овозга, яъни референдмга қўйилади. Референдум ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади. 32-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш, шунингдек давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисида ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилиш Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси референдумини ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан фаолиятининг асосий принциплари мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ва адолатлиликдан иборат бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тузилади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиришлар тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги томонидан қабул қилинган қонун ёки Ўзбекистон Республикасининг референдуми билан киритилади.

Конститутциявий суд томонидан “Ўзбекистон Респуьликаси Конституцияси тўғрисида”ги Қонституциявий қонун лойиҳасининг ҳар бир моддаси ва банди атрофлича кўриб чиқилди. Конституциявий суд томонидан референдум тайинлаш тартибига риоя этилганлиги ўрганилганда, Ўзбекистон Республикаси референдуми 2023 йил 30 апрель – якшанба куни ўтказилиши “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонун 14-моддасига мувофиқлиги ҳамда референдум ўтказилишини истисно этадиган ҳолатлар мавжуд эмаслиги ҳақида тўхтамга келди.

Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир.

 

 

Навбаҳор туманлараро иқтисодий суд   раиси Хамидов Шерали Зарипович

“Суд фахрийси” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига биноан одил судловни амалга оширишда узоқ йиллар самарали меҳнат қилган судьялар учун “Суд фахрийси” кўкрак нишони жорий этилган эди.

Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан ўтказилган суд фахрийлари, судья ва ёшлар иштирокидаги уч авлод учрашувида мукофотнинг навбатдаги соҳиблари ўз эгасига тантанали равишда топширилиб, узоқ йиллар судьялик лавозимида ишлаб, ҳозирда нафақада бўлган соҳа фидоийлари “Суд фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

 

Навоий вилоятида одил судловни амалга оширишдаги самарали хизмати учун Қодирова Назира Ахматовна ва Шодиева Махфират Худайбердиевналар  “Суд фахрийси” кўкрак нишонига муносиб кўрилиб, нишон ва тегишли гувоҳнома вилоят суди раиси томонидан тантанали равишда топширилди.

Навоийда Олий суд раҳбариятининг сайёр қабули бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январдаги “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган 2023-2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари И.Муслимов томонидан 2023 йил 15 март куни Навоий вилоятида сайёр қабул ўтказили.

Сайёр қабулда жами 66 нафар фуқаролар қабул қилинди.

Қабул қилинган фуқароларнинг 40 таси жиноят ишлари бўйича, 20 таси фуқаролик ишлар бўйича, 6 таси иқтисодий ишлар буйича судларга оид мурожаатларни ташкил этади.

Шундан 43 та фуқаронинг оғзаки мурожаати, 23 та фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди.

Жами 66 та мурожаатлардан 43 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 23 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида хал қилиш учун қабул қилинди.

Жиноят ишлари бўйича судлар: жазодан озод қилиш бўйича киритилган тақдимномалар асосида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган 128 та маҳкумлар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Навоий вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 2 нафар шахс суд залидан қамоқдан озод этилди;

Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 5 нафар шахсга нисбатан иш ҳақини ундириш юзасидан, 42 нафар шахсга нисбатан алимент ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилиб, ижрога қаратилди.

Ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар билан суҳбат ўтказилиб, 5 нафар вояга етмаган фарзанди бор 3 та оила яраштирилди.

Иқтисодий ишлар бўйича судлар томонидан суд мажлисларида тадбиркорлар(даъвогар)нинг 1.240.000.000 сўмлик даъво талаблари қаноатлантирилди.    

 

 Навоий вилоят судининг жамоатчилик ва оммавий

ахборот воситалари билан алоқалар бўлими

Маъмурий суд судьялари сайёр қабулда

Пенсия тайинлаш – ижтимоий таъминот олишнинг муҳим кўринишларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги  қонунининг 7-моддасида, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эркаклар 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда, аёллар эса 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўлишлари белгиланган.

Пенсия тайинлашда фуқаро бюджетдан ташқари пенсия жамғарма(БТПЖ)лари билан ўзаро муносабатга киришади. Мазкур муносабатларда низолар юзага келиши мумкин. Ушбу низолар маъмурий низолар билан боғлиқ ҳисобланади.

Навоий туманлараро маъмурий суди раиси ва судьялари томонидан жорий йилнинг 13 март куни Навбаҳор туман адлия бўлимида сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Унда Навбаҳор туман адлия бўлимининг шу ҳудудда яшовчи етти нафар фуқаронинг манфаатини кўзлаб, жавобгар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Навбаҳор туман бўлими мансабдор шахсининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш ва мажбурият юклаш ҳақидаги ариза талаблари қаноатлантирилди.

Эндиликда, аризачиларнинг ишлаган меҳнат фаолият даврлари уларнинг умумий иш стажига қўшиб ҳисобланадиган бўлди.

 

Ғалим Абдухолиқов Усанович

Навоий туманлараро маъмурий судининг раиси

Ҳақорат қилганлик учун жавобгарлик турлари

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 41-модда. Ҳақорат қилиш

Ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик шахс жавобгарлика тортилганидан сўнг бир йил давомида қайта содир этилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 140-моддаси Ҳақорат қилиш[СПиТ:

1.Жиноят турлари / Ҳақорат қилиш]

, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, башарти, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси билан жазолашга сабаб бўлади.

Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали ҳақорат қилиш билан содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазолашга сабаб бўлади.

Ҳақорат қилиш:

а) жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда;

б) хавфли рецидивист томонидан ёки туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш билан жазолашга сабаб бўлади.

Биргина жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди томонидан 2022 йил давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 41-модда. Ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситган 208 та шахсга нисбатан 144 та маъмурий иш мазмунан кўриб чиқилди.   

Шулардан 48 та шахсга нисбатан 40 иш бўйича ҳар бир ҳуқуқбузарга жарима жазоси тайинланган бўлса қолган 160 та шахсга нисбатан 104 иш бўйича томонларнинг ярашганлиги бўйича ишлар тугатилган.

2022 йил давомида туманда 41-модда. Ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситган шахсларга жами 70.050.000 сўм жарима жазоси тайинланган.

Шундан маъмурий ҳуқуқбузарлар томонидан ихтиёрий тўланган жарима суммаси 54.000.000 сўмни ташкил этса 16.050.000 сўм жарималар мажбурий ижро бюроси бўлимлари томонидан ундирилган.  

 

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг

девонхона мудири С.Хайдаров

Сурункали алкоголизм, гиёвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни суд қарорига асосан мажбурий даволанишга юбориш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси 2-қисмида, “Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилади”-деб кўрсатилган.

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди томонидан тайинланган жазони ўташ даврида ўрнатилган тартиб-қоида талабларни бажарган ва ҳалол муносабатда бўлган 44 та маҳкумларга нисбатан Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод этилган.

Маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд маҳкумни жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши мумкин.

Мазкур қонун талабидан келиб чиқиб, суд томонидан озодлиги чекланган, аҳлоқ тузатиш ишларига ва жарима жазосига ҳукм қилинган маҳкумлар жазосини ўташ тартиб қоидалари тушунтирилишига карамасдан ўзига тўғри хулоса чиқармасдан, қасддан жазосини ўташдан бўйин товлаб юрганлиги, суд ҳукмининг ижроси таъминланмасдан қолаётганлигини инобатга олиб, 12 та маҳкумни жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа оғир турдаги, яъни озодликдан маҳрум қилиш  жазосига алмаштирилган.

Спиртли ичимликка ружу қўйган шахс ташхиси билан ҳисобда туриб, мунтазам равишда спиртли ичимликлар истеъмол қилган 12 та шахсга нисбатан туман ИИБнинг тақдимномасига асосан суд томонидан мажбурий даволанишга юборилган.

 

Акмал Курбонов

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси 

Навоий вилоятсудида суд қарорларини ижросини сифатли таъминлаш юзасидан семинар ўтказилди

Семинарда Навоий вилоят судьялари, туманлараро, туман ва шаҳар судлари раислари, вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари, шунингдек Мажбурий ижро бюросининг вилоят ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари бошлиқлари ва давлат суд ижрочилари иштироки этди.

Йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 8, 24-моддаларига асосан қайтарилган ижро ҳужжатларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш ва қайтариш асосларини танқидий ўрганиш ҳамда қайтарилган ижро ҳужжатлари бўйича аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф қилган ҳолда ижрога қайтариш масалалари, шунингдек, 2019-2022 йиллар мобайнида судлар томонидан ижрога қаратилиб, ҳозирги кунда қолдиқда қолган ижро ҳужжатларини ижро этиш ҳолати муҳокама қилинди.

Ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, давлат ижрочилари томонидан судларга жорий йилнинг январь-февраль ойлари давомида жами 114 млрд. 348 млн.  сўмлик 3620 та ижро варақалар қайтарилган бўлиб, шундан,

–жиноят ишлари бўйича 24 млрд. 432 млн. сўмлик 76 та ижро варақалар;

–маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича 386 млн. 581 минг  сўмлик 153 та ижро варақалар;

–фуқаролик ишлари бўйича 88 млрд. 734 млн. сўмлик 3354 та ижро варақалар;

–иқтисодий ишлар бўйича 796 млн. 136 минг сўмлик 37 та ижро варақаларни ташкил этмоқда.

Судлар томонидан йўл қўйилган камчиликлар сабабли қайтарилган ижро варақалар ўтган таҳлил даврига нисбатан сезиларли даражада ошганлиги кузатилган.

Ижро варақаларини асоссиз қайтарилиши билан бирга асосли қайтариш ҳолатларига ҳам кузатилмоқда. Энг асосий масала – судлар ва Бюронниг ҳудудий бўлимлари ўртасида ҳамкорликни йўқлиги ҳисобланади.

Ижро варақалардаги мавжуд камчиликларни кўрсатиб қайтарганда ҳам ҳеч қандай ўзгариш киритмасдан қайта ижрога қаратиш ҳоллари кўпайган. Ҳозирда қайтарилган ижро варақалар суд раислари томонидан умуман таҳлил қилинмасдан, ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Бир ижро варақа 10-15 марталаб қайтарилганидан кейин қайтариш сабаблари сўралиб, давлат ижрочилари билан гаплашиш чоралари кўрилмоқда. Бу ҳолатларга кескин барҳам бериш чораларини кўриш учун бугун семинар машғулоти ўтказилмоқда.

Семинар якунида келгусида суд қарорларининг белгиланган тартиб ва муддатларда ижрога қаратилиши устидан туманлараро, туман ва шаҳар судлари раисларининг шахсий назорати ўрнатиш;

Жиноят ва иқтисодий судлари алоҳида Бюронинг вилоят бошқармаси масъуллари, уларнинг ҳудудий бўлимлари давлат ижрочиларини ўз ичига олган “телеграм” ижтимоий мессенжерида гуруҳлар ташкил этсин, туман ва шаҳар судлари раислари гуруҳда давлат ижрочилари томонидан келтирилган камчиликларни тезкорлик билан бартараф этиш юзасидан масъул эканлигига алоҳида урғу бериш;

фуқаролик ишлари бўйича судларда ижро варақаларни тузишда камчиликларга йўл қўйилаётганлиги сабабли, март ойини якунига қадар Бюронинг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда судлардан ижро бўйича масъулларни жалб этган ҳолда семинар машғулоти ўтказиш;

қолдиқда турган ҳар бир ижро ҳужжати юзасидан Бюро органлари билан ҳамкорликда ҳар уч ойда қайта хатлов ишларини ташкил этиб, натижаси юзасидан вилоят суди суд статистикасини тизимли таҳлил қилиш бўлимига тегишли жадвалларни тўлдирган ҳолда ахборот кириш;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Мажбурий ижроси ҳамкорликда 2022 йил 4 март куни имзоланган Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 8,24-моддаларига асосан ижро ҳужжатларини қайтарилишига барҳам бериш тўғрисида”ги Қўшма кўрсатманинг судларга оид қисми бўйича  талабларига қатъий риоя қилиш;

судларда ижро учун алоҳида масъул ходим мавжуд эмаслиги, ушбу вазифа девонхона мудирлари зиммасига юклатилганлиги, девонхона мудирларининг кунлик вазифа юкламаси катта эканлиги боис, ижро варақа чиқарган судьяга бириктирилган судья ёрдамчиларини судья чиқарган суд қарорининг ижроси учун масъул эканлиги белгилаш;

суд қарорларини ижрога қаратишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сонли Фармони талабларига алоҳида эътибор берган ҳолда, қарздорнингяшаш манзили ҳақидаги ҳаққоний маълумотларни судлар фаолиятига интеграция қилинган ДПМ(Давлат персоналлаштириш маркази) тизимидан фойдаланган ҳолда олиш тартибига қатъий риоя қилиш белгилаб олинди.

 

Хуршид Асомов

 Навоий вилоят судининг бош консультанти

Skip to content