Навбатдаги сайёр қабул ва тарғибот тадбири тафсилотлари
Учқудуқ туман иқтисодий суди, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича туман судлари томонидан туманинг энг олис ҳудудларидан бири бўлган “Алтинтау” овул фуқаролар йиғинида сайёр қабул ва ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Сайёр қабуллар фуқароларниг вақтини тежаш учун муҳум аҳамият касб этади.
“Алтинтау” овул фуқаролар йиғини туман марказидан 70 км узоқликда, чўл ҳудудида жойлашган 590 нафарга яқин аҳоли истоқомат қилади.
Суд раислари овул фуқаролар йиғини аҳолисини туман марказига бориб-келишлари ва ортиқча сарф-харажат қилмасликлари ҳамда кундалик ишларидан қолмасликлари учун уларини
ўзларининг яшаб турган ҳудудга ташриф буюрдилар.
Аҳолига суд-ҳуқуқ соҳосида амалга оширилаётган ислоҳатлар шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги низолар, жамиятимизда оилани мустаҳкамлаш, уни асраб-авайлаш борасидаги фикрлар юритилди.
Тадбир давомида аҳолининг жиноий, фуқаролик, иқтисодий судларга оид мурожаатлари тингланди.
Овул фуқаролар йиғини аҳолиси томонидан берилган саволларга суд раислари томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Дилшод Турдиев,
Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси.