“Коррупция ҳолатига йўл қўймаслик” юзасидан семинар ташкил этилди
“Коррупция ҳолатига йўл қўймаслик” ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги «Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4146 сонли қарорига киритилган сўнги ўзгартиришлар ҳамда «Банкротлик” ишлари бўйича тугатиш (суд) бошқарувчилари томонидан тугатишга оид ишларни олиб боришда юзага келаётган муаммолар юзасидан семинар ташкил этилди.
Семинарда прокуратура, солиқ бошқармаси масъул ходимлари, банк юристлари, Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилоят бошқармаси масъул ходимлари- тугатиш (суд бошқарувчилари) иштирок этди.
Бугунги семинарни ташкил этишдан мақсад асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги «Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4146 сонли қарорига киритилган сўнги ўзгартиришлар ҳамда «Банкротлик” ишлари буйича тугатиш (суд) бошқарувчилари томонидан тугатишга оид ишларни олиб боришда юзага келаётган муаммоларни ҳал этишга бағишланди.
Даставвал давлатимиз тараққиёти кушандаси бўлган «Коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик” масаласига тўхталиб ўтилди.
Коррупцияга қарши курашишга фақат давлатнинг ваколатли органларини курашиши етарли эмас. Бу борада кенг жамоатчиликни жалб қилиш, фуқароларимизни хукуқий онги ва маданиятини ошириш зарурдирллиги таъкидланди.
Шу боис, давлат раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан ўзининг президентлик лавозимига киришганлигининг дастлабки кунлариданоқ биринчи қабул қилган қонуни бу 2017 йил 3 январдаги «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни бўлганлиги бежиз эмас.
Шунингдек, Ўзбекистан Республикаси Президентининг «Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4146 сонли қарори юзасидан Кармана туманлараро иқтисодий суди раиси А.Хамидов, қуйидагиларни:
– 2019 йил 1 майдан давлат солиқ хизмати органларининг аризалари бўйича қўзғатилган банкротликнинг соддалаштирилган таомилларини ўтказишди суд бошқарувчиларини давлат солиқ хизмати органлари ходимлари орасидан тайинлаш амалиёти бекор қилингани,
– давлат солиқ хизмати органларининг аризалари бўйича қўзғатилган банкротликнинг соддалаштирилган таомилларини ўтказишда тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган ва Ўзбекистон суд бошқарувчилари ассоциацияси (кейинги уринларда — Ассоциация) аъзолари ҳисобланган шахслар суд бошқарувчиси этиб тайинланиши белгиланганлигини таъкидлади.
Ушбу қарорга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарори билан қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган, яъни банкротликни соддалаштирилган тартиби қўлланилганда, агар қарздор билан бошқача келишув белгиланган бўлмаса, суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш ҳаражатларининг ўрни қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзгатиш тўғрисида ариза берган солиқ органи томонидан Давлат бюджета маблағлари ҳисобидан қопланиши, бунда, суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит ҳисобварағига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида олдиндан тулов амалга оширилиши белгиланганлиги семинар иштирокчилар эътиборига етказилди.
Бундан ташқари, «Банкротлик” ишлари бўйича тугатиш (суд] бошқарувчилари томонидан тугатишга оид ишларни олиб боришда юзага келаётган муаммолар юзасидан тугатиш бошқарувчиларининг фикрларини тингланди, ушбу муаммоларни ечими юзасидан фикр алмашилди.
Акбар Ҳамидов
Кармана туманлараро иқтисодий
суди раиси