Навоий вилоят судида кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги талабларни суд буйруғи тартибида кўришнинг муҳим жиҳатлари мавзусида семинар-тренинг ўтказилди
Навоий вилоят судида кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги талабларни суд буйруғи тартибида кўришнинг муҳим жиҳатлари мавзусида семинар-тренинг ўтказилди
Вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари ҳамда туманлараро (туман) судлари раислари ва судьялари, Марказий банк Навоий вилоят бош бошқармаси, тижорат банклари ва микромолия ташкилотлари вакиллари иштирокида ўтказилган семинар-тренингда “Фуқаролик ишлари бўйича судларда кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги талабларни суд буйруғи тартибида кўришнинг муҳим жиҳатлари” муҳокама қилинди.
Семинар-тренингда судлар кредит қарздолигини ундириш билан боғлиқ ишларни кўришда асосий эътиборни суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилилигини таъминлаши, фуқароларнинг қонуний мафаатларини ҳимоя қилишга қаратиши лозимлигини таъкидланиб, ундирув гаровдаги кўчмас (ипотека) мулкка қаратиш ва учинчи шахс манфаатига дахл қилмаган ҳолларда судларга кредит (уй-рўзғор, маиший-техникага оид ва шу каби бошқа) қарздорлигини ундириш ҳақида суд буйруғи бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиш тартиби, унинг ўзига хос жиҳатлари муҳокама қилинди.