Навоий вилоят судида ўтказилган семинар тафсилотлари
Бугунги
кунда республикамизда
амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади
аҳоли учун муносиб ва сифатли ҳаёт тарзи яратишдир. Бунда эса коммунал
хизматларнинг ўрни жуда юқори. Шунинг учун соҳа фаолиятини тўғри ташкил этиш,
кўп квартирали уйларда жойлашган уй-жой ҳамда нотурар жой мулкдорлари ва
уй-жойни бошқариш органлари ўртасидаги муносабатлардан келиб чиқадиган
низоларни ҳал этишда вужудга келадиган муаммоларни олдини олишга алоҳида
эътибор бериш талаб этилмоқда.
Бошқарув
сервис компаниялари томонидан электрон тартибда судларга аризалар билан
мурожаат қилиш амалиёти йўлга қўйилган бўлиб, бунда судларда ташкил этилган
“Адолат” ахборот тизимлар комплекси имкониятлари муҳим аҳамият касб этмоқда.
Сўнги
йилларда фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан Бошқарув сервис
компанияларининг уй-жой мулкдорларидан дебиторлик қарздорликни ундириш юзасидан
кўрилаётган ишлар сони ортиб бормоқда.
Бироқ
судларга киритилаётган айрим даъво
аризаларда кўп квартирали уйдаги хонадон мулкдори (жавобгар еки қарздор) билан
қонун талаби бўйича бошқарув шартномаси тузмасдан кўп квартирали уйдаги умумий
мол-мулк ва унга туташ ер участкасини сақлаш билан боғлиқ ҳаражатларни тўлаш
талаб этилмоқда.
Бу
эса, суд ҳужжатлари юзасидан фуқароларнинг эътирозига (ижтимоий тармоқларда
норозилик билан чиқишларига) сабаб бўлмоқда.
Шунга
кўра Навоий вилоят суди томонидан прокуратура органлари ҳамда Қурилиш ва уй-жой
коммунал хўжалиги бошқармаси ҳамкорлигида жойлардаги Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 7 ноябрдаги “Кўп квартирали
уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя қилиш, хусусан
шартномалар тузиш ва дебиторлик қарздорликларни ундириш ва бу борада суд
буйруғи бериш ҳақида ёки даъво аризаси билан судга мурожаат қилиш тартиби,
аризага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати, суд харажатларини ундириш ва шу
каби бошқа масалаларни ҳал қилишга бағишланган семинар машғулоти ташкил
қилинди.
Семинарда
иштирокчиларга Қонуннинг мазмуни ва моҳияти тушунтирилиб, судларда ушбу
тоифадаги ишларнинг таҳлил натижалари етказилиб, қизиқтирган масаларига соҳа
мутахассислариинг тушунтиришлари берилди.
Касимов Ихтияр Уралович,
Навоий вилоят суди раиси ўринбосари, фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси