Навоий вилоят суди раиси ҳамда вилоят маъмурий суд раиси томонидан Кармана туманидаги фуқаролар билан сайёр қабули ўтказилди
Навоий вилоят суди раиси ҳамда вилоят маъмурий суд раиси томонидан Кармана туманидаги фуқаролар билан сайёр қабули ўтказилди
Жорий йилнинг 10 май куни Навоий вилоят суди раиси ва вилоят маьмурий суди раисининг Кармана тумани “Деҳқон” маҳалла фуқаролар йиғини биносида оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда тумандаги жиноят, фуқаролик ҳамда иқтисодий суд раислари ҳам иштирок этишиб, 20 дан ортиқ фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид мурожаатлари тингланди, аксариятини жойида ҳал қилиш чоралари кўрилди ва қолган мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари, шу куни жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилиб, 4 нафар шахсларга оид жиноят ишлари кўриб чиқилди ва уларга нисбатан инсонпарварлик тамойили қўлланилди.
Шунингдек, тадбир якунида суд раислари томонидан 2023 йил 1 майдан қонуний кучга кирган янги таҳрирдаги Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, ундаги инсон ҳуқуқларига доир киритилган нормалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, фуқароларнинг ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берилди.