Одил судлов – Ҳаракатлар стратегиясидан Тараққиёт стратегиясига қадар
Навоий юридик техникумида “Одил судлов – Ҳаракатлар стратегиясидан Тараққиёт стратегиясига қадар” мазусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьялари ва техникум талабалари иштирок этган тадбирда бош мезони инсон қадрини юксалтириш ва эъзозлашга асосланган Тараққиёт стратегиясида белгиланган суд тизимини босқичма-босқич рақамлаштириш, бу соҳада бюрократик ғов ва тўсиқларни бартараф этиш орқали фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини тубдан ошириш, маъмурий судларда мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш орқали суд назоратини қўллаш соҳасини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, тадбирда “Хабеас корпус” институтини янада ривожлантириш орқали тергов устидан суд назоратини кучайтириш, суд процессида томонларнинг ҳақиқий тенглик ва тортишув тамойилларини рўёбга чиқариш, судлар тизимида “ягона дарча” тамойилини кенг жорий этиш мақсадида аризаларни судга тааллуқлилигидан қатъий назар қабул қилиш ва ваколатли судга юбориш ҳамда муайян иш доирасида барча ҳуқуқий оқибатларни ҳал қилишни таъминлаш тизимини жорий этиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Турғун Қаҳҳоров,
Навоий вилоят суди судьяси