Қидирув:

Оила қўрғони дарз кетмасин

Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди томонидан оилавий ажримларнинг олдини олиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилиб, аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, суд мажлисларида ажрим ёқасидаги оилалар яраштирилди. Ана шундай оилалардан бири, «Курувчи» МФЙда яшовчи Ж.Г. 2021 йил

27 август куни фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда турмуш ўртоғи Ж.Ф. билан ўрталарида 2011 йил 27 июль куни тузилган қонуний никоҳдан ажратишни сўраган. Оиланинг бир нафар вояга етмаган фарзанди бўлиб, оила ўзаро келишмовчиликлар ҳамда бошқа шахсларнинг аралашуви туфайли ажрим ёқасига келган. Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон  туманлараро судининг ажрими билан оилани яраштириш учун 6 ой муҳлат берилди, бу вақт оралиғида олиб борилган сай-ҳаракатлар натижасида бу оила яраштирилди.

Сўнгги пайтларда амалга оширилаётган кўплаб профилактик ишларга қарамасдан, афсуски, оилавий ажримлар ҳамда оилалар билан боғлиқ кўплаб бошқа даъволар сони ортиб бормоқда.

Оилани мустаҳкамлаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, оилавий муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш йўлида маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда улар қошидаги яраштириш комиссияларининг ҳамда бошқа жамоат ташкилотларининг фуқаролик ишлари бўйича судлар билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш олдимизда турган энг муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Бу ишда эса ҳеч ким ўзини четга олмаслиги керак.

Лайло Шарипова

Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди судьяси

Учқудуқ туманида яна бир оила яраштирилди

Оила – бу жамиятнинг муҳим бўғини бўлиб, уни асраш эса устувор вазифамиздир. Ваҳоланки, оилалар қанчалик тинч ва тотув бўлса, шундагина давлат тинч ва барқарор равнақ топиши мумкин.  Хар бир оила тотувлиги мамлакатнинг равнақини белгиловчи омилдир. Никоҳ деб аталмиш муқаддас риштани мустаҳкамлаш, шунингдек оилаларни қўллаб-қувватлаш, авлодларга бу азиз қўрғоннинг нечоғлик аҳамиятлилигини етказиш зарур.

Оилавий муносабатларини ислоҳ қилиш, уларни келгусида кечиримлилик, бир-бирини тушуниш каби инсоний фазилатлар билан маънавий-руҳий тарбиялаш умумбашарий рад этиб бўлмас бурчимиздир. Бу борада фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди томонидан бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, фуқаро В.Тагаева томонидан турмуш ўртоғи Б.Тагаев билан никоҳдан ажратиш даъвоси бўйича судга мурожаат қилган. Суд томонидан туман Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими масъуллари билан ҳамкорликда мазкур мурожаат ўрганиб чиқилиб, тарафларни оилага бўлган муносабатини ўзгартириш масаласи муҳокама қилиниб, ўзаро яраштириш чоралари кўрилди. Кўрилган чоралар самараси ўлароқ икки нафар вояга етмаган фарзанд тарбия топаётган ёш оилани яраштиришга эришилди.

Ёш гўдакларни ўз ота-онаси меҳри билан оилада бекаму-кўст вояга етишларига замин яратилди.

 

Беҳзод Шерматов 

Фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси

Одил судлов – Ҳаракатлар стратегиясидан Тараққиёт стратегиясига қадар

Навоий юридик техникумида “Одил судлов – Ҳаракатлар стратегиясидан Тараққиёт стратегиясига қадар” мазусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьялари ва техникум талабалари иштирок этган тадбирда бош мезони инсон қадрини юксалтириш ва эъзозлашга асосланган Тараққиёт стратегиясида белгиланган суд тизимини босқичма-босқич рақамлаштириш, бу соҳада бюрократик ғов ва тўсиқларни бартараф этиш орқали фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини тубдан ошириш, маъмурий судларда мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш орқали суд назоратини қўллаш соҳасини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, тадбирда “Хабеас корпус” институтини янада ривожлантириш орқали тергов устидан суд назоратини кучайтириш, суд процессида томонларнинг ҳақиқий тенглик ва тортишув тамойилларини рўёбга чиқариш, судлар тизимида “ягона дарча” тамойилини кенг жорий этиш мақсадида аризаларни судга тааллуқлилигидан қатъий назар қабул қилиш ва ваколатли судга юбориш ҳамда муайян иш доирасида барча ҳуқуқий оқибатларни ҳал қилишни таъминлаш тизимини жорий этиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Турғун Қаҳҳоров, 
Навоий вилоят суди судьяси

Skip to content