Олис ҳудудга суд раисларининг ташрифи

Учқудуқ туман иқтисодий суди, фуқаролик ҳамда жиноят ишлари бўйича туман судлари раислари томонидан жорий йилнинг 25 апрель куни Учқудуқ туманинг энг олис ҳудудларидан бири бўлган “Мингбулоқ” овул фуқаролар йиғинида сайёр қабул ва ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

 “Мингбулоқ” овул фуқаролар йиғини туман марказидан 70  км узоқликда, чўл ҳудудида жойлашган 398 нафарга яқин аҳоли истоқомат қилади.

Суд раислари овул фуқаролар йиғини аҳолисини туман марказига бориб-келишлари ва ортиқча сарф-харажат қилмасликлари ҳамда кундалик ишларидан қолмасликлари учун уларини ўзларининг яшаб турган ҳудудга ташриф буюрдилар.

Учқудуқ туманининг олис ҳудудларидан саналмиш “Мингбулов” овул фуқаролар йиғинида истиқомат қиладиган фуқароларимизга энг аввало бугунги кунда суд-ҳуқуқ соҳосида амалга оширилаётган ислоҳатлар ҳамда фуқароларимизни мурожаатларини жойида ҳал этиш, уларга ҳуқуқий кўмак бериш борасида атрофлича тушунтириш берилди.

Сайёр учрашувда туман ҳудудида содир этилган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар, туманда жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги низолар, ажримларнинг олдини олиш, алимент ундириш билан боғлиқ масалалар бўйича суҳбатлашилди.

Овул фуқаролар йиғини аҳолисига ўзларини қизиқтирган масалалари ва мурожаатлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

Акмал Қурбонов,

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси.