Сайёр суд мажлиси сайёр қабул ва ҳуқуқий тарғибот тадбирига улашиб кедти
Нурота туманидаги “Ғафур Ғулом” маҳалла фуқаролар йиғини биносида Жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди томонидан сайёр қабул ва сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Ўтказилган сайёр суд мажлисида 18 нафар ИИБ Пробация ҳисобида бўлган маҳкумларга нисбатан материаллар кўриб чиқилган бўлиб, шундан 15 таси жазодан муддатидан илгари озод қилиш юзасидан, 3 таси эса жазони оғирроғига алмаштириш юзасидан тақдимномалар кўриб чиқилиб, тақдимномаларнинг барчаси қаноатлантирилди.
Сайёр қабул давомида бир нечта фуқароларнинг мурожаатлари ҳуқуқий тушунтиришлар бериш йўли орқали ижобий ҳал қилинди.
Шунингдек, йиғилишда суд раиси томонидан, суд қарорларини қайта кўришда вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш билан бирга уларнинг масъулиятини ошириш, суд қарорларидан норози бўлган тарафнинг суд қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Фуқаролик ҳамда Иқтисодий процессуал кодексларига, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлигини, “Суд қарорларини қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2023 йил 25 декабрда қабул қилинган ва 2024 йилнинг 1 январь кунидан амалга киритилган Ўзбекистон Республикаси қонуни билан суд қарорларини қайта кўриш соҳасида муҳим ўзгартиришлар амалга оширилганлигини таъкидлаб ўтиш билан бир қаторда, эндиликда биринчи инстанция судида кўрилган ишлар вилоят ва унга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида, вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар мазкур судларда тафтиш тартибида, вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатларида тафтиш тартибида қайта кўрилишини, алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатларии томонидан кўрилган ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида тафтиш тартибида қайта кўрилиши тўғрисида, бундан ташқари эндиликда ҳукм устидан шикоят ва протест бериш муддати 10 кун этиб белгиланганлиги тўғрисида йиғилганларга тушунтиришлар берилди.
Фурқат Рахманов,
Жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди раиси.