Солиқ идоралари билан ҳамкорлик
Жорий йилнинг 12 май куни Учқудуқ туман иқтисодий суди биносида Навоий вилоят суди судьяси Х.Турсунов, Учқудуқ туман иқтисодий ва фуқаролик судлари ҳамда Учқудуқ туман солиқ инспекцияси ходимлари иштирокида “Судлар томонидан солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги пленум қарори муҳокамасига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Ушбу семинардан мақсад солиқ органлари томонидан судларга тақдим этилаётган солиқ низоларининг ва ушбу низолар орқали юзага келаётган муаммоли вазиятларга ушбу пленум қарори ўрганиш жараёнида ечим топилиб келинаётганлиги, шунингдек, бу борадаги масалалар юзасидан айниқса амалиётда учраб келаётган баъзи бир ҳолатларни давра иштирокчилари ўртасида ташкил этилган эркин баҳсларда ойдинлик киритилди.
Шунингдек, солиқ кодекси амалга киритилгандан сўнг солиққа оид низоларни кўришда, судлар томонидан қонун нормаларини тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида солиққа оид низолар бўйича суд амалиёти тўғрисидаги пленум қарори қабул қилинганлиги тўғрисида тушунчалар берилди.
Семинар қатнашчиларига ушбу пленум қарори ва амалиётда учраётган муаммоли вазиятлар тўғрисида етарли тавсиялар берилди.
Навоий вилоят суди судьяси
Хуршид Турсунов