Солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 16 май куни Нурота тумани давлат солиқ инспекцияси биносида Навоий вилоят судининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги “Судлар томонидан солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарори, тўловга қобилиятсизликка оид ишларни кўришда юзага келаётган муаммолар ва тугатиш ишларини амалга ошириш жараёнида эътибор қаратилиши лозим бўлган ҳолатлар юзасидан Навоий вилоят судининг судьяси Т.Қаххоров, Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Хамидов, шунингдек Нурота тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Навоий вилоят судининг судьяси Т.Қаххоров семинар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ҳақида қисқача тўхталиб ўтди. Шунингдек суднинг қарорига асосан тўловга қобилиятсиз деб топилган ва ўзига нисбатан тугатишга доир иш юритиш ёки мол-мулкни сотиш тартиб-таомили қўлланиладиган қарздор корхоналарга тартиб-таомилларни қўллашда алоҳида аҳамият касб этган ҳолатлар ва тугатиш жараёнининг ўзига хос хусусиятларига эътибор қаратиш лозимлиги ҳамда ночор, зарар кўриб ишлаётган ҳамда истиқболсиз, тўловга қобилиятсиз деб топилган корхоналарни тугитишда ишларни сифатли ва қонунда белгиланган муддатда олиб бориш, шунингдек тугатиш жараёнида амалиётдаги муаммолар ва уларнинг ечимларига ҳамда кредиторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади.
Шерали Хамидов
Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси