Суд — одил судловнинг олий нуқтаси
Жамият тараққиёти қонун устуворлиги ва суд ҳокимиятининг мустақиллиги билан чамбарчас боғлиқдир.
Суд — одил судловнинг олий нуқтаси. Шу маънода судларнинг ролини ошириш ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлидаги қонуний жараёндир.
Айнан шундай оқилона ёндашув туфайли бу соҳадаги ишлар кўлами, миқёси ва самарадорлиги кейинги даврда ниҳоятда кенгайиб, янги босқичга кўтарилмоқда.
Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг муҳим таркибий қисми сифатида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қанча ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Мамлакатимизда халқ ва юрт келажагини ўйлаб олиб борилаётган изчил сиёсат аҳолининг барча қатлами манфаатларини ифода этмоқда.
Жумладан, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар асосий ўринни эгаллайди.
Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган қарор ҳамда фармонларни аҳолига етказиш, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ошириш, шунингдек, фуқароларнинг мурожаатларини жойларга чиқиб ҳал этиш мақсадида Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси Х.Турсунов, жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси А.Қурбонов ҳамда туман прокурори ёрдамчиси М.Усмонов ҳамкорлигида “Боздун” ОФЙда жойлашган Учқудуқ ишлаб чиқариш майдонида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Табдир давомида мамлакатимизда сўнгги пайтларда қабул қилинган қонунлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти тингловчилар эътиборига етказилиб, улар томонидан берилган саволларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Хуршид Турсунов
Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси