Суд раислари ва сектор раҳбарлари ҳамкорлигида жойларда сайёр қабул

 

Бугунги кунда жойларда суд раислари ва сектор раҳбарлари ҳамкорлигида  жойларга чиқиб сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Қабулларда “Аёллар дафтари”га киритилган муҳтож аёлларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини жойида ўрганиш ва тизимли равишда жойида ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалий ечимини топиб ҳал этиш бугунги давр талаби.

Навбатдаги сайёр қабул манзили Шарқ ОФЙда бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда Шарқ ОФЙда ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож хотин-қизлар билан учрашиб, дастлаб уларга “Аёллар дафтари” ни шакллантиришнинг ҳуқуқий асослари, қонунчиликда аёлларга берилган имтиёзлар, давлатимиз томонидан амалга оширилаётган аёлларнинг ижтимоий –иқтисодий ва сиёсий соҳадаги ўрни ва нуфузини оширишга қаратилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда  гендер тенглик масалалари  юзасидан  маълумотлар берилди

Шундан сўнг, “Аёллар дафтари” га киритилган хотин-қизларнинг йиллар давомида қийнаб келаётган муаммолари  яъни уй-жой, иш билан таъминлаш, уй-жой таъмири ва ижтимоий таъминот олиш билан боғлиқ мурожаатларини тинглаб, хотин-қизларнинг  ижтимоий-иқтисодий ва бошқа масалаларга оид мурожаатларни тизимли равишда ҳал қилишга оид тушунтиришлар берилди. Сайёр қабуллар давом этмоқда.

 

Д.Эргашева

Жиноят ишлари бўйича Томди туман суди раиси