Суд қарорлари ижросига бағишланган семинар тафсилотлари

Навоий вилоят суди ва Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда суд ҳужжатларини ижросини таъминлашда юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш чораларига бағишланган амалий семинар машғулоти ташкил этилди.

Семинарда асосий масала судлар томонидан ўтган давр мобайнида мажбурий ижро органларига ижро қилиш учун юборилган суд ҳужжатларини таҳлили ҳамда ижроси таъминланмаган суд ҳужжатлари бўйича юзага келаётган муаммолар, судлар томонидан қарорларни ижрога қаратиш чоғида шунингдек, мажбурий ижро бюролари томонидан ушбу суд ҳужжатларини ижро этиш чоғида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар ўртага ташланиб, ушбу камчиликларни бартараф этиш чоралари муҳокама қилиб олинди.

“Ҳар бир суд ҳужжатининг ортида бир инсоннинг тақдири туради, одамлар судга оҳирги нажотни излаб келади, биз эса уларни ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун бор куч ғайратимизни ишга солишимиз керак ва судда ҳуқуқи тикланган ҳар бир шахс ушбу ҳуқларини Мажбурий ижро юбороси орқали қайтариб олади, шундай экан одамларни рози қилиш учун муштни бир жойга уриб биргаликда ҳаракат қилишим керак” дейди суд раиси ўз сўзида.

Шунингдек, келгусида шу каби камчиликларга йўл қўйган ва ҳақли эътирозларга сабабси бўлган ҳолатларни келтириб чиқарган ходимларга нисбатан интизомий чоралар кўрилиши ҳақида расман огоҳлантирилди.

Семинарда яна шуни таъкидландики, судлар ва мажбурий ижро органларининг ўзаро ҳамкорлиги одамларнинг сарсон бўлишини олдини олиш билан бир қаторда, иккала давлат органидаги иш ҳажмининг суний равишда ортиб кетишини ҳам олдини олишга хизмат қилади.

Семинар сўнгида ўзаро ҳамкорликни амалий ифодаси сифатида суд раислари ва мажбурий ижро юбоси вилоят ва туман, шаҳар бўлимлари раҳбарлари учун Телергам гуруҳи ташкил этилиб, ушбу гураҳда суд ҳужжатини ижроси жараёнида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни жойда ҳал қилиш чоралари кўриладиган бўлди.

 

Гиёсиддин Ялгашев,

Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари.

 

Бобир Имомов,

Навоий вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси.