Фуқаролар ва тадбиркорлик субектлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди
Навоий вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъати судьялари томонидан Навоий шаҳаридаги “Турон” маҳалла фуқаролар йиғинида фуқаролар ва тадбиркорлик субектлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида, сўзга чиққан судьялар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги” Қонунлари ҳамда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор йўналишлар ҳақида батафсил маълумотлар бердилар.
Хусусан, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш йўналиши бўйича 2022 йилда: ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга жиноят ишлари билан бир қаторда фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича ҳам давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш тартиби жорий этиш; қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ноқонуний эмаслигини маъмурий судда исботлаш мажбуриятини, уни қабул қилган мансабдор шахснинг ўзига юклаш тартибига амал қилинишини қатъий таъминлаш; ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларни ҳисобга олиш бўйича ягона онлайн электрон реестр юритилишини йўлга қўйиш каби вазифалар белгилаб берилганлиги, Қонун устуворлиги ва конституциявий қонунийликни таъминлаш ҳамда инсон қадрини ушбу жараённинг бош мезони сифатида белгилаш, шунингдек тараққиёт стратегиясида белгиланган Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд процессида томонларнинг ҳақиқий тенглик ва тортишув тамойилларини рўёбга чиқариш, судлар тизимида «ягона дарча» тамойилини кенг жорий этиш мақсадида аризаларни судга тааллуқлилигидан қатъий назар қабул қилиш ва ваколатли судга юбориш ҳамда муайян иш доирасида барча ҳуқуқий оқибатларни ҳал қилишни таъминлаш тизимини жорий этиш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашда судьялар ҳамжамияти органларининг ролини янада ошириш, судьяларнинг ўзини ўзи бошқариш тамойилини кенг жорий этиш ҳамда судьяларга ғайриқонуний тарзда таъсир ўтказишнинг олдини олиш бўйича таъсирчан механизмларни яратиш, судьялар корпусини шакллантиришда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, суд тизимидаги раҳбарлик лавозимларига тайинлашда сайланиш ва ҳисобдорлик каби демократик тамойилларни жорий этиш, суд тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш ишларини олиб боришни ўз ичига олиши ҳақида маълумотлар берилди.
Давра суҳбати якунида иштирокчиларга амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳар бир фуқаро учун муҳим эканлиги таъкидланиб, судьялар томонидан судларга мурожаат қилиш тартиби ҳақида маълумотлар берилди.
Бундай тадбирлар режа асосида давом этмоқда.
Хуршид Турсунов
Навоий вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судьяси