Хусусий ажрим муҳокама қилинди

Иқтисодиёт соҳасида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтисодиёт соҳасида қонунийликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўмаклашиш ҳамда қонунга ва судга нисбатан ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантириш иқтисодий судларнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Хусусий ажрим эса қонун ҳужжатлари асосида судларга юклатилган муҳим вазифаларни бажаришнинг процессуал воситаларидан бири ва қонунчилик ҳужжатларини бузилиш ҳолатларига ва уни бузаётган шахсларга нисбатан суд томонидан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чорасидир.

Мана шундай хусусий ажримлардан бири, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар “Кармана Ҳикмат бобо” фермер хўжалигидан 306.499.266 сўм асосий қарз ва 4.329.739 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъвоси бўйича ишни апелляция инстанциясида кўриш жараёнида Кармана тумани электр тармоқлари корхонаси масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарорига асосан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш Қоидалари” талаблари бузилганлиги, иш ҳолатлари етарлича ўрганилмасдан судга асоссиз даъво киритиши оқибатида Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига моддий зарар етказилиишига сабаб бўлганлиги, электр таъминоти корхонасининг масъул ходимларини ўз ишига совуққонлиги, электр энергияси истеъмоли тўловларини ундиришга лоқайд муносабатда бўлиб келганлиги оқибатида “Пахтакор дурман” ва “Кармана Ҳикмат бобо” фермер хўжаликларига ажратилган ерлар мақбуллаштирилииши натижасида мавжуд электр энергиядан қарздорликларини танловда ғолиб чиққан фермер хўжаликларига тақсимлаш учун тегишли комиссияларга ва ваколатли идораларга мурожаат этмаганлиги натижада эса қарздор фермер хўжаликларига ажратилган ер учатскаларини мақбуллаштирилиши ва уларни тугатилиши (фаолиятини тўхтатилиши) ҳамда қарздорликларни тақсимотга киритилмаслиги натижасида фермер хўжаликларнинг электр энергияси истеъмолидан ҳосил бўлган кўп миқдордаги қарздорликларни ундириш имконсиз бўлиб қолганлиги ҳолатлари бўйича 4-2101-2401/246-сонли иқтисодий иш бўйича Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан 2024 йил 15  апрелда хусусий ажрим қабул қилиниб ижро этишлик учун “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Навоий ҳудудий филиалига юборилган.

“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Навоий ҳудудий филиали тизимидаги барча раҳбар ходимлар ва бошқа масъуллар ҳамда судялар иштирокида 2024 йилнинг 10  май кунида ўтказилган кенгайтирилган йиғилиш судлов ҳайъатининг мазкур хусусий ажрими муҳокамасига бағишланди.

Муҳокамада судлов ҳайъати судьялари хусусий ажримнинг мазмун моҳияти, тизимда йўл қўйилаётган қонунбузилиш ҳолатлари ва уларнинг аҳамияти, мазкур қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик ва аниқланган ҳолатларни бартараф этиш юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди. Корхона раҳбарияти ва бошқа масълуллар томонидан хусусий ажрим юзасидан муносабат билдирилиб, хусусий ажримда кўрсатилган ҳолатлар юзасидан Кармана электр тармоқлари корхонасининг масъул мансабдор шахсларини интизомий жавобгарликка тортиш ва айбдор шахсларни аниқлаб етказилган зарарни ундириб олиш чоралари белгилаб олинди.

 

 

Тимур Абдраманов,

Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари.

 

Турғун Қаҳҳоров,

Навоий вилоят суди судьяси.