ЯНГИ ҚОНУН БЎЙИЧА ТУШУНТИРИШ БЕРИЛДИ

 

Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Хамидов томонидан Навбаҳор туман Давлат солиқ инспекцияси биносида янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунинг мазмун-моҳияти юзасидан учрашув ўтказилди. Учрашувда суд раиси томонидан мазкур қонуннинг бугунги кунда тадбиркорлар фаолиятида нечоғлик муҳим аҳамият касб этиши, шунингдек  ундаги муҳим жиҳатлар хусусида тушунтиришлар берилди.

Хусусан, мазкур қонун олдинги Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида”ги қонунидан жиддий фарқ қилиб, қонуннинг
5 моддасига асосан, т
ўловга қобилиятсизлик аломатлари вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги ҳамда доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетиши ҳолатлари, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар суд томонидан кўриб чиқилиши, қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эгалиги таъкидлаб ўтилди.

 

Бундан ташқари, Навбаҳор туман Давлат солиқ инспекциясининг 78 та хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризалари сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди. Шундан аризачининг 63 та аризаси қаноатлантирилган бўлса, 15 таси хўжалик юритувчи субъектлар томонидан аризада кўрсатилган камчиликлар бартараф этилганлиги учун Навбаҳор туман Давлат солиқ инспекциясининг аризалари қаноатлантиришдан рад этилиб, тадбиркорлар фойдасига қарорлар қабул қилинди.

Шуингдек, суд-ҳуқуқ соҳасида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва эркинликларини янада изчил ҳамда самарали муҳофаза қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

 

Шерали Хамидов

Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси