Қонунларнинг махмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан учрашув бўлиб ўтди
Давлат активларини бошқариш Агентлиги Навоий вилояти бошқармаси биносида Кармана туманлараро иқтисодий суди томонидан Агентликнинг Навоий вилояти бошқармаси ходимлари, суд тугатиш бошқарувчилари, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Навоий вилояти бошқармаси ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг мазмун-моҳияти, унинг энг асосий ва муҳим жиҳатлари хусусида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги, “Экологик назорат тўғрисида”ги, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш агентлигини ташкил этиш тўғрисида”ги 2020 йил 29 июнь кунги ПФ-6013-сон Фармони мазмун моҳиятини тушунтириш юзасидан очиқ мулоқот шаклида учрашув ташкил қилинди.
Жорий йилнинг 07 февраль куни бўлиб ўтган ушбу учрашувда, нафақат янги қабул қилинган Конституциянинг мазмун-моҳияти, ундаги янги нормалар ва ўзгаришларнинг, хусусан унда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мажбурияти этиб белгиланлиги, инсон ва давлат органлари ўртасидаги юзага келган ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши, балки юқоридаги қайд қилинган қонун ва фармонларнинг ҳар бир фуқаро ҳаётидаги аҳамияти, мавзуларнинг долзарблиги, амалга оширилаётган жараёнлар, унда жамоат ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг иштироки хусусида, Коррупциянинг ҳар бир шахсга ва ҳар бир фуқаро фаолиятига, иқтисодий ўсиш, тадбиркорлик ва ишбилармонликнинг ривожига салбий таъсири хусусида керакли ва қизиқарли маълумотлар бериб ўтилди.
Шунингдек, тадбир сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга судья томонидан атрофлича жавоб берилди.
Фаҳриддин Баҳронов,
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси.