Қонун ҳужжатлари мазмуни тушунтирилди
Сўнгги йилларда аҳолини, айниқса хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жорий йилнинг 29 август куни Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси Д.Турдиев, ҳамда фуқаролик ишлари бўйича туман суди раиси А.Жумаев томонидан “Айтим” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан ўтказилган учрашувда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 15 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги шунингдек, жорий йилнинг
11 апрелидаги Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунлари мазмун-моҳияти борасида сўз борди.
Шунингдек, мамлакатимизда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилишнинг институционал ҳамда ҳуқуқий асосларини тубдан такомиллаштиришга, болалар орасида назоратсизликнинг ва улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги хусусида фикр юритилди.
Учрашув иштирокчиларига Республикада аёллар ва болалар учун яратилаётган ва қўлланилаётган имтиёзлар, янгиликлар борасида ҳам маълумот берилиб, йўлланган саволлар юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Дилшод Турдиев,
Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси