Ҳамкорликда семинар машғулоти ўтказилди
Навоий вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ташаббуси билан вилоят Йўл ҳараката хавфсизли бош бошқармаси билан ҳамкорликда Жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари томонидан 2023 йил ҳамда 2024 йил 1-чораги давомида кўрилган ИИБ ЙҲХБ томонидан судларга тақдим этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар муҳокамасига бағишланган семинар машғулоти бўлиб ўтди.
Баҳс мунозарага бой тарзда ўтган ушбу семинарда амалиётда учраётган муаммолар, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан судларга тақдим этилаётган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни расмийлаштириш жараёнида йўқ қўйилаётган камчиликлар, шунингдек келгусида ушбу камчиликларни такрорламаслик ва шу каби бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Ушбу семинарни ташкил этишдан асосай кўзланган мақсад, ҳуқуқбузарликларни камайтириш ва барвақт олдини олиш, шунингдек қонун устуворлигини таъминлаш орқали одил судловга эришиш ҳамда жамоат тартибини сақлаш чораларини кўришдан иборат.
Семинарда таъкидландики, 2023 йил мобайнида судлар томонидан кўрилган жами 4.554 нафар шахсга нисбатан 4.415 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар ИИБ ЙҲХБ томонидан судларга тақдим этилган.
Шундан, 402 нафар шахсга нисбатан 375 та маъмурий иш ЙҲХБга кўрмасдан қайтарилган бўлиб, қайтарилган ишлар умумий тақдим этилган ишларнинг 8,5 фоизини ташкил этади.
Қайтарилган 10 нафар шахсга нисбатан 9 та иш МЖтКнинг 278-моддасига асосан, яъни ҳуқуқбузарнинг ҳаракатида жиноят аломатлари борлиги сабабли, 392 нафар шахсга нисбатан 366 та маъмурий иш эса қўшимча суриштирув ҳаракатлари олиб бориш учун қайтарилган.
Судлар томонидан 2023 йил ҳамда 2024 йил 1-чорагида 40 нафар шахсга нисбатан 40 та иш ҳаракатдан тугатилган бўлиб, МЖтКнинг 271-моддаси 1-банига мувофиқ, шахснинг қилмишида ҳуқуқбузарлик аломатлари йўқлиги сабабли 39 нафар шахсга нисбатан 39 иш, жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли 1 нафар шахсга нисбатан 1 та иш судлар томонидан тугатилган.
Семинар якунида Йўл ҳараката хавфсизли бошқармаси масъуллари билан келгусидаги ўзаро ҳамкорлик ҳақида ҳам келишиб олинди.
Гиёсиддин Ялгашев,
Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари.
Бобир Имомов,
Навоий вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси.