Ҳамкорликда ташкил этилган семинар тафсилотлари
Суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Фуқаролик Иқтисодий процессуал кодексларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмуни, судларга мурожаат қилиш тартиби, фуқароларда қонунга ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантириш, шунингдек улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида Зарафшон шаҳридаги 12-сон жазони ижро этиш муассасаси ходимлари иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда судьялар суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, суд қарорларига нисбатан шикоят қилиш тартиби ва муддатлари, коррупциявий жиноятлар содир қилинганлиги учун жавобгарлик ва жазо чоралари бўйича тушунтиришлар бериб ўтишди.
Шундан сўнг маърузачилар тадбир иштирокчиларининг саволларига тегишли тушунтириш ва жавоб беришди.
Шерзод Ғофуров,
Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси.