Қидирув:

Судьяларга эсдалик нишонлари топширилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг қатор фармонларига мувофиқ, мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланишди.

Суд тизими ҳам бу каби эътирофдан четда қолмади хусусан, Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг раиси Хонбўтаева Дилноза Усмоналиевна  “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Шунингдек, Навоий вилоят судида “Мустақиллигининг 30 йиллик байрами” муносабати билан ислоҳотларда ташаббускорлиги, жамият тараққиётида суд ҳокимияти томонидан қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган мақсад ва вазифаларни рўёбга чиқаришда фаол иштирок этган 9 нафар судья ва суд ходимларига “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Вазифасига виждонан ёндашган судья, суд ходимлари ҳамда фахримиз ҳисобланган суд фахрийларига “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” муносабати билан  фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини бартараф этиш ишларида жонбозлик кўрсатган вилоят суди судьяси Гулнафис Худайберидиева Навоий вилоят ҳокими ташаккурномаси билан тақдирланди.

Ҳамма ҳамкасбларга мукофотлар муборак бўлсин. Ҳар бир ўтаётган йил салмоқли ишларимиз билан арзигулик ўтсин. Аслида тинчлик ва соғлик бўлса байрамлар татийди. Шу соҳада фаолият юритаётган ҳар бир фидойи, ҳалол, сўзи кескир ҳамкасблар касбидан барака топсин.

 

Азиза Рўзиева

Навоий вилоят суди жамоатчилик ва
ОАВ билан алоқалар бўйича бош консультанти

Аҳоли мурожаатлари ўзларининг иштирокида кўриб чиқилмоқда

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоясини таъминлаш, одил судловга бўлган ишончини оширишга доир бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, судлар томонидан жамиятда қонун ва инсон
ҳуқуқларига ҳурмат муносабатини шакллантириш, фуқароларнинг
важларини ўзларининг иштирокида кўриб чиқиш чораларини кўриб,
шахсий қабул ва жойларда фуқароларни сайёр қабул қилиш ишларига
алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мурожаатларни белгиланган тартибда адолатли ҳал этилишини таъминлаш,  фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини мустаҳкамлаш мақсадида Навоий вилояти судлари томонидан фуқароларнинг 693 мурожаатлари бўйича жойларга чиқиб, уларнинг суд-ҳуқуқ масалаларидаги муаммолари ўрганилди. Мурожаатларнинг 180 таси қаноатлантирилган бўлса, 417 та мурожаатчига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 96 та мурожаат тааллуқлилиги бўйича йўналтирилди.

Хусусан, Кармана тумани, “Дўрман” МФЙда яшовчи фуқаро Давлатова  мол-мулк масаласидаги муаммоси суд орқали ҳал бўлганлигини билдириб,  Навоий вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ташаккурнома билдирди.

Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси
ва қонунларида мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиз
бўлиб, ҳеч ким улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклашга
ҳақли эмас. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари
ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш амалда ижро этилмоқда.

 

Азиза Рўзиева

Навоий вилоят суди жамоатчилик ва ОАВлар
 билан алоқалар бўлими бош консультанти

Навоий вилояти ИИБда профилактика инспекторларининг суд жараёнида иштирок этиш тартиби бўйича ўқув ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5050-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги ВМ-431-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор самарали ишлар амалга оширилди.

Хусусан, вилоят ИИБда профилактика инспекторларини онлайн суд жараёнида иштирок этиш тартиби юзасидан амалий ўқув машғулоти бўлиб ўтди. Бунда 50 нафар суд жараёнида масъул профилактика инспекторлари иштирок этди. Жорий йилнинг 1-сентябрдан бошлаб маъмурий ишларнинг судларда кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилди. Унга кўра, Иш ҳужжатлари тўлиқ электрон шаклда тизимга киритилиб ва шу шаклда кўриб чиқилади. Яъни, иш хужжатларининг қоғоз шакли судларга тақдим этишга чек қўйилади. Суд мажлислари масофадан туриб мобил видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланилган ҳолда ўтказилади.

Учқудуқ туман суди раислари янги қабул қилинган “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка тушунтиришди

Барчамизга маълумки, сўнгги тўрт йилда мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва жамиятда адолатни қарор топтиришда одил судлов алоҳида ўрин тутишини эътиборга олган ҳолда, суд-ҳуқуқ соҳасини тубдан ислоҳ этишга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди.

Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 15 июнда қабул қилинган, Сенат томонидан 2021 йил 26 июнда маъқулланган Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирда қабул қилинган “Судлар тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳиятини халқимизга етказиш мақсадида, жорий йилнинг 10 август куни Учқудуқ тумандаги “Шалхар” ОФЙда фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси Б.Шерматов, Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси Х.Турсуновлар томонидан тарғибот тадбири амалга оширилди.

Тадбирда сўзга чиққан суд раиси Б.Шерматов янги қонуннинг эски таҳрирдаги қонундан асосий фарқлари ва ўзига хос жиҳатлари ҳақида тўхталиб, янги таҳрирдаги қонунга кўра, судьяларнинг мустақиллиги, қонун ва суд олдида тенглик, суд ҳужжатларининг мажбурийлиги, суд ишларини юритишнинг ошкоралиги, суд ишлари юритиладиган тил, суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқи, айбсизлик презумпцияси каби судлар фаолиятининг принципларига қўшимча равишда қонунийлик деб номланганлиги, Қонуннинг 8-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов қонунга қатъий мувофиқ ҳолда амалга оширилиши белгиланганлиги, 17-моддасида тарафлар ва қонунда назарда тутилган бошқа шахсларнинг суд ҳужжати устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга эканликлари мустаҳкамлаб қўйилганлиги борасида сўз юритди.

Бундан ташқари, Қонуннинг 67-моддасида, ўттиз беш ёшга тўлган, олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси судьялик лавозимига номзод бўлиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтилди.

Шунингдек, суд раиси Х.Турсунов томонидан жорий йилнинг октябрь ойида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президентлик сайлови шу юртнинг ҳар бир фуқароси учун муҳим сиёсий воқеа эканлиги, фуқароларимиздан ушбу сиёсий жараёнда фаоллик билан иштирок этишлари лозимлиги ҳақида таъкидлаб ўтилди.

Тадбир сўнгида фуқаролар томонидан берилган оила низоларига оид саволларга суд раиси Б.Шерматов томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

 

Руслан Джўраев

Учқудуқ туман иқтисодий суди

судья ёрдамчиси

Суд — ҳуқуқ соҳасида профилактика хизмати тизимини рақамлаштиришнинг афзалликлари

Навоий вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари судьялари ҳамда ички ишлар бошқармаси қўйи тизими профилактика (катта) инспекторлари иштирокида суд-ҳуқуқ соҳасида профилактика хизмати тизимини рақамлаштиришнинг амалиётга жорий қилиш афзалликлари борасида онлайн ўқув семинари ўтказилди.

Семинарда вилоят суди судьяларининг суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш, судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, судлар ва бошқа идоралар ўртасида маълумот алмашинувини яхшилаш, судларга масофадан туриб мурожаат қилиш, суд мажлисларида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиб иштирок этиш, суд қарорларини Интернет тармоғида эълон қилиш, ижро ҳужжатларини электрон шаклда мажбурий ижрога юбориш тизимлари жорий этилганлиги тўғрисидаги маърузалари тингланди.

Судларга масофадан туриб мурожаат қилиш, электрон маълумот алмашинувини олиб бориш, жойлардаги ҳуқуқ-тартибот масканларига онлайн суд ўтказиш имконини берувчи алоқа тизимини йўлга қўйилганлиги слайдлар орқали кўрсатиб берилди.

Мазкур семинарда ташкил этилган янги тизимни амалиётга кенг жорий этиш ишлари профилактика (катта) инспекторлари юритувида бўлган маъмурий материаллар, расмийлаштирилган ҳужжатлар бўйича суд процессларини онлайн шаклда ўтказилишини таъминлаш мақсадида, вилоятнинг 11 та шаҳар-туманларининг 36 та ҳуқуқ-тартибот масканларида 10 та суд идоралари билан онлайн суд процесслари амалга ошириш тизими ишга тушгандан буён 60 дан зиёд иш ҳужжатлари кўриб чиқилгани таъкидланди.

Суд жараёнларини онлайн ўтказилиши вилоятнинг барча шаҳар-туманларида йўлга қўйилгани, фуқароларнинг вақти ва ортиқча оворагарчиликларини олдини олиш билан бирга, сарф-ҳаражатлар тежамкорлигига эришишда уларга бир қанча қулайликлар яратилаётганлиги тўғрисида сўз борди.

Ўқув семинари якунида профилактика инспекторлари хизмат амалиётида ва онлайн суд жараёнларига уланиш мобайнида юзага келаётган муаммолар тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

 

Навоий вилоят суди жамоатчилик ва
ОАВлар билан алоқалар бўлими

Skip to content