2023 йил мобайнида Навоий вилояти судлари томонидан давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларининг ноқонуний чиқарилганлиги учун ҳақиқий эмас деб топилган қарорлари тўғрисида расмий маълумот
2023 йил давомида Навоий вилоят ҳамда туманлараро маъмурий судлари томонидан 864 та (2022 йилда эса 1050 та) оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар билан боғлиқ маъмурий ишлар кўриб тамомланган, кўриб тамомланган ишлардан 685 таси қаноатлантирилган, 124 таси рад қилинган, 24 таси иш юритишдан тугатилган ҳамда 31 та ариза кўрмасдан қолдирилган.
Оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича кўриб тамомланган айрим ишларни тоифалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак:
– Ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда маҳаллий ҳокимлик мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида 101 та иш кўрилган, шундан 45 таси қаноатлантирилган, 42 таси рад қилинган, 8 таси иш юритишдан тугатилган ҳамда 6 та ариза кўрмасдан қолдирилган.
– Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида 539 та иш кўрилган, шундан 521 таси қаноатлантирилган, 8 таси рад қилинган, 2 таси иш юритишдан тугатилган ҳамда 8 та ариза кўрмасдан қолдирилган.
– Солиқ органи қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида 68 та кўрилган, шундан 45 таси қаноатлантирилган, 17 таси рад қилинган, 2 таси иш юритишдан тугатилган ҳамда 4 та ариза кўрмасдан қолдирилган.
– Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида 43 та иш кўрилган, шундан 17 таси қаноатлантирилган, 12 таси рад қилинган, 8 таси иш юритишдан тугатилган ҳамда 6 та ариза кўрмасдан қолдирилган.
– Божхона органи қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида 3 та кўрилган бўлиб, уларнинг барчаси бўйича аризани қаноатлантириш рад қилинган.
Суд таъсирчанлиги фаолияти бўйича:
Навоий вилоят ва туманлараро маъмурий судлари томонидан 2023 йил давомида ишларни кўриш жараёнида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан 239 (237) та хусусий ажримлар чиқарилган.
Суд томонидан юборилган хусусий ажримларнинг 2 таси бўйича қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган шахсларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилганлиги ҳақида судга маълум қилинган.
Навоий вилоят суди матбуот хизмати