Аҳоли мурожаатлари ўзларининг иштирокида кўриб чиқилмоқда
Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоясини таъминлаш, одил судловга бўлган ишончини оширишга доир бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, судлар томонидан жамиятда қонун ва инсон
ҳуқуқларига ҳурмат муносабатини шакллантириш, фуқароларнинг
важларини ўзларининг иштирокида кўриб чиқиш чораларини кўриб,
шахсий қабул ва жойларда фуқароларни сайёр қабул қилиш ишларига
алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мурожаатларни белгиланган тартибда адолатли ҳал этилишини таъминлаш, фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини мустаҳкамлаш мақсадида Навоий вилояти судлари томонидан фуқароларнинг 693 мурожаатлари бўйича жойларга чиқиб, уларнинг суд-ҳуқуқ масалаларидаги муаммолари ўрганилди. Мурожаатларнинг 180 таси қаноатлантирилган бўлса, 417 та мурожаатчига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 96 та мурожаат тааллуқлилиги бўйича йўналтирилди.
Хусусан, Кармана тумани, “Дўрман” МФЙда яшовчи фуқаро Давлатова мол-мулк масаласидаги муаммоси суд орқали ҳал бўлганлигини билдириб, Навоий вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ташаккурнома билдирди.
Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси
ва қонунларида мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиз
бўлиб, ҳеч ким улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклашга
ҳақли эмас. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари
ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш амалда ижро этилмоқда.
Азиза Рўзиева
Навоий вилоят суди жамоатчилик ва ОАВлар
билан алоқалар бўлими бош консультанти