Кармана туманида сайёр судлар ўтказилди

 

Жиноят ишлари бўйича Кармана тумани судининг раиси Ж.Каримов томонидан Кармана тумани ИИБ Пробация гуруҳида ҳамда Кармана тумани ИИБ Йўл ҳаракат хавфсизлик гуруҳида ўтказилган сайёр суд мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 2441-моддаси 3-қисми “г” банди, яъни яъни Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган, жамиятда қарор топган хулқ-атвор қоидаларига ва жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган қилмишларни содир этиш мақсадида диндан фойдаланиб, Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган диний материалларни виртуал дўстларига тарқатишда айбланган Кармана туманида яшовчи 1993 йилда туғилган
О.К. нисбатан жиноят иши кўрилди.

 

Суд жиноят иши бўйича жазо тайинлашда, судланувчининг айбига иқрорлиги, муқаддам судланмагани, ёш эканлиги, қарамоғида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлиги, “ёшлар дафтари” ҳисобида туриши, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши томонидан берилган кафолат хатини инобатга олиб, ЖК 57-моддаси қўллаб, 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинлади.

Бундан ташқари, суд муҳокамасида туманда ёшлар томонидан содир этилаётган фирибгарлик ва ўғирлик жиноятларини олдини-олиш бўйича ҳуқуқий тарғибот давра суҳбати ўтказилди.

Йиғилишда Кармана туманида “Аёллар дафтари” рўйхатида турадиган аёлларнинг суд-ҳуқуқий масалалар бўйича муаммолари жойида ўрганилиб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг
266-моддасининг 2-қисми билан судланган А.Давроновга оид, шу билан бирга, ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалар билан судланган З.Гадаев ва бошқаларга оид жиноят иши бўйича қонуний кучга кирган суд ҳукми ва хусусий ажрими муҳокама қилинди.

 

 

Каримов Жаҳонгир

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суд раиси