Cайёр қабул ўтказилди

Навоий вилоят Маъмурий суди раиси А.А.Муродов, Навоий вилоят суди раиси ўринбосари Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Т.Б.Абдрамановлар томонидан 2022 йил 18 август куни Навбаҳор туман «Қалқонота” маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорлик субъектлари ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг мурожаатларини жойларга чиқиб ҳал этиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.

Ташкил этилган сайёр учрашувда суд қарорлари ва ажримларидан норози бўлган турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларнинг ечимлари қонун талаблари асосида ҳал қилинди. Бундан ташқари учрашувда суд-ҳуқуқ соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини янада изчил ва самарали муҳофаза қилиш, тадбиркорлик субъектларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, коррупция ва бюрократик тўсиқлар бартараф этиш, хусусий мулк даҳлсизлигини таъминлаш масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди томонидан сайёр суд ўтказилиб, даъвогар якка тартибдаги тадбиркор Маманов Музаффар Абдурауповичнинг жавобгар Навбаҳор давлат ўрмон хўжалиги давлат муассасасидан 62.078.500 сўм қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўриб чиқилди ҳамда даъвогар якка тартибдаги тадбиркор Маманов Музаффар Абдураупович фойдасига 62.078.500 сўм қарздорлик ундириб берилди.

Йиғилиш якунида ҳар бир тадбиркордан таклифлар ва уларни қизиқтирган саволларига жавоб қайтарди.

 

Ш.З.Хамидов

Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси