Табиатни асраб-авайлаш, атроф-муҳитнинг ифлосланишига йўл қўймаслик умуминсоният ишидир
Табиатни асраб-авайлаш, атроф-муҳитнинг ифлосланишига йўл қўймаслик умуминсоният ишидир. Инсон ҳаёти уни ўраб турган табиий муҳит билан узвий боғлиқ бўлиб, у кишиларнинг фаровон ҳаёт кечириши, узоқ умр кўриши ва соғлиғига катта таъсир этади. Чунки инсон ана шу ижтимоий муҳитда ўзининг шахсий фазилати ва ҳатти-ҳаракатини намоён этади.
Экологик маданият, экологик онг, экологик тафаккур жамият тараққиётининг асосий мезонларидан бири ҳисобланади. Экологик муҳитни тоза ва табиий асраш учун ҳар биримиз масъулмиз.
Бироқ, жамиятда ўз экологик мажбуриятларини унутиб, юқоридаги қонун нормаларига амал қилмайдиганлар ҳам учраб туради.
Жорий йилнинг 19 август куни Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари Х.Турсунов ҳамда Т.Қаҳҳоров ва Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаевлар томонидан Навоий вилоят Экология бршқармаси ходимлари иштирокида бўлиб ўтган давра суҳбатида Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳияти ҳақида айтиб ўтилди.
Шунингдек, бугунги кунда иқтисодий судларда атроф-муҳитни муҳофаза этиш ҳақидаги қонунларни бузилиши юзасидан даъволарнинг кўпаётганлиги, ушбу низоларнинг келиб чиқишида фуқаролар ва юридик шахсларнинг бундай ҳолатларда атроф-муҳит қонунчилигига тўлиқ амал қилмаслиги, ёхуд ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўғри тушуниб етмаслиги оқибатида юзага келаётганлиги, амалдаги қонунларга кўра, ҳар бир фуқаро табиий муҳит шароитларини сақлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиши белгилаб берилган.
Инсон ҳаёти уни ўраб турган табиий муҳит билан узвий боғлиқ бўлиб, у кишиларнинг фаровон ҳаёт кечириши, узоқ умр кўриши ва соғлиғига катта таъсир этиши, чунки инсон ана шу ижтимоий муҳитда ўзининг шахсий фазилати ва ҳатти-ҳаракатини намоён этади.
Экологик маданият, экологик онг, экологик тафаккур жамият тараққиётининг асосий мезонларидан бири ҳисобланади. Экологик муҳитни тоза ва табиий асраш учун ҳар биримиз масъул эканлигимиз айтиб ўтилди.
Давра суҳбати сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Хуршид Турсунов
Навоий вилоят судининг иқтисодий
ишлари бўйича судьяси