Инсонпарварлик-инсоннинг қадри, эркинлиги, бахт саодати, тенг ҳуқуқлари тўғрисида, инсонийликнингбарча тамойилларини юзага чиқариш учун шарт шароитлар яратиб бериш ҳақида ғамхўрлик қилишниифодаловчи тушунча. Инсон тақдири, халқ манфаатлари, мамлакат кишилари, ҳақида ғамхўрлик инсонпарварликнингасосий масаласидир.
Ана шу мақсадда жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди томонидан 2022 йил 25 август куни ўтказилган очиқ сайёр суд мажлисида Нурота туман ички ишлар органлари пробация гуруҳи ҳисобида турувчи 5 нафар маҳкумлар ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарганлиги, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, тузалиш йўлига кирганлиги, жазонинг белгиланган қисмини ўтаганликлари сабабли уларга инсонпарварлик принципи қўлланилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан ўталмай қолган жазодан муддатидан илгари шартли озод этилдилар.