Навоийда суд раислари томонидан олис ҳудудлардаги фуқаролар учун оммавий сайёр қабул ўтказилди
Фуқароларни оғирини-енгил, узоғини-яқин қилиш барча давлат органларининг бугунги кунлаги бош вазифасига айланиб бормоқда.
Хусусан, судлар томонидан ҳам айнан шу тамойил асосида халқимизнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммоларини жойига бориб ўрганиш бош мақсад қилиб белгиланган. Шу сабабли жорий йилнинг 14 июнь куни Навоий вилоят суди раиси ва вилоят маъмурий суд раиси узоқ туманларда яшовчи фуқароларни мурожаатларини танглаш мақсадида, вилоят марказидан қарийб 300 км узоқликда бўлган туманлар Учқудуқ, Томди ҳамда Зарафшон шаҳарларида бўлиб, фуқаролар учун оммавий сайёр қабул ўтказдилар.
Сайёр қабуллар давомида уччала ҳудуддан жами 30 га яқин фуқароларни суд-ҳуқуқ соҳасига доир мурожаатлари тингланиб, аксарият мурожаатларни жойида ҳал қилиш чоралари кўрилди, қолган мурожаатларни ҳам берлиланган тартибда кўриб чиқиш чоралари кўрилди.
Шунингдек, Зарафшон шаҳрида ташкил этилган сайёр қабул жараёнида Жиноят ишлари бўйича Томди туман суди томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилиб, инсонпарварлик тамойили асосида, илгари жиноят содир этган ва ҳозирги кунда пробация назоратида жазо муддатини ўтаётган 2 нафар шахс шартли равишда муддатидан олдин жазодан озод қилинган бўлса, 7 нафарини жазоси енгилроғига алмаштирилди.
Бундан ташқари, суд раислари йиғилганларга қонунчиликдаги янгиликлар ва уларнинг инсон манфаати учун фойдали бўлган томонлари ҳақида маъруза қилиб, инсон ҳақ-ҳуқуқлари доимо суд органлари орқали давлат ҳимоясида эканлигини таъкидлашди.
Азамат Ботиров
Навоий вилоят суди бош консультанти