Жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни мурожаатлари ўрганилди
Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди томонидан Зарафшон шаҳридаги 36-сонли манзил колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар билан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида 6 нафар маҳкумлар томонидан қилинган мурожаатлар ўрганилди.
Хусусан, маҳкумларнинг озодликдан маҳрум етиш жазоси ахлоқ тузатиш ишларига алмаштирилганидан сўнг қарздорлигини тўлаш тартиби ва жазони енгилроғи билан алмаштириш ҳамда шартли равишда озод қилишнинг муддатлари тўғрисидаги саволларига атрофлича жавоб берилди.
Шундан сўнг суд раиси томонидан маҳкумларга қонунбузарликка йўл қўймаслик, озодликка чиққанидан сўнг қонун доирасида яшаш ғоясини шакллантириш учун ҳуқуқий онг ва маданиятини юксалтириш мақсадида колонияларда хуқуқий таълим ва тарбия ишларини кучайтиришини, уларнинг жисмоний ва спорт ишларида фаол иштирокини таъминлаб, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишини, колонияга жазо муддатини ўташ учун келган ҳар бир маҳкум колонияга келган кунидан бошлаб колония маъмурият ходимлари томонидан жазо муддатини ўташ учун барча шарт-шароитлар билан қонун доирасида таъминланиб келинишини, шу билан биргаликда маҳкумлар колонияда ўрнатилган ички тартиб қоидалари, кун тартиб қоидалари мунтазам равишда тушунтирилиб борилишини, ҳар бир маҳкум жазо муддатини ўташ давомида ўзини ижобий ёки салбий томонлама кўрсатиб келишини, салбий ҳислатларга эга маҳкумлар қилган қилмиши ёки хатти-ҳаракатлари бўйича қонун доирасида жазоланиб, ўз келажагини ва орзу-умидларини барбод қилишини, ижобий ҳислатларга эга бўлган маҳкумлар эса жазо муддатини ўташ давомида жазодан кўзланган мақсадга эришилгандан сўнг тезроқ озодлик гаштини суришини, чунки улар ўз олдига қўйган келажакдаги орзу ҳавасларга астойдил интилиш лозимлиги, юқоридаги омилларни шакллантиришда эса асосий тарбиявий-профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш колония ходимларининг ўрни ҳақида гапирди.
Бундан ташқари, маҳкумларга суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим Қонунларига киритилган ўзгартиришлар ва суд қарорлари устидан шикоят бериш тартиби ҳақида тушунтириш берилди.
Йиғилиш сунгида масъуллар томонидан маҳкумлар билан олиб борилаётган тарбиявий профилактик тадбирларни ташкиллаштиришда кенг қамровли жамоатчилик назоратини кучайтириш, фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фуқаролик жамияти институтлари билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали маҳкумларни ахлоқан қайта тарбиялаш тизимини такомиллашга келишиб олинди.
Анвар Исоков,
Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди раиси.