Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя этишда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг қонуний ечимлари мавзусида давра суҳбати ташкил этилди
Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя этишда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг қонуний ечимлари мавзусида давра суҳбати ташкил этилди
Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьялари томонидан «Ҳудудгазтаъминот» АЖ нинг Навоий вилоят ҳудудий филиалида соҳа мутахассислари иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш” қоидаларига риоя этишда, жойларда юзага келаётган тизимли муаммолар ва уларнинг қонуний ечимлари борасида давра суҳбати ўтказилди.
Ўтказилган давра суҳбати давомида табиий газни етказиб бериш ва истеъмол қилиш борасидаги низолар, жумладан: табиий газдан оқилона ва самарали фойдаланмаслик, газлаштириш учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирмасдан газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланишлар, табиий газдан фойдаланиш қоидалари бузилганда етказилган зарарни бартараф этмаслик ҳамда тизимдаги бошқа қоидабузарликларни олдини олиш механизмларини тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари муҳокама қилиб олинди.
Давра суҳбати қизғин баҳс музокара ва савол-жавобларга тўла тарзда ўтказилди.
Нурбек Умаров,
Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси.