Навоий вилоят ва туманлараро маъмурий судларининг 2024 йил давомидаги фаолиятига доир маълумотлар
2024 йил давомида Навоий вилоят ҳамда туманлараро маъмурий судлари томонидан 866 та (2023 йилда эса 864 та) оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар билан боғлиқ маъмурий ишлар кўриб тамомланган, кўриб тамомланган ишлардан 503 таси қаноатлантирилган, 251 таси рад қилинган, 55 таси иш юритишдан тугатилган ҳамда 57 та ариза кўрмасдан қолдирилган.
Оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича кўриб тамомланган айрим ишларни тоифалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак:
🔹Ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда маҳаллий ҳокимлик мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида 90 та иш кўрилган, шундан 38 таси қаноатлантирилган, 41 таси рад қилинган, 5 таси иш юритишдан тугатилган ҳамда 6 та ариза кўрмасдан қолдирилган;
🔹Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида 343 та иш кўрилган, шундан 317 таси қаноатлантирилган, 12 таси рад қилинган, 7 таси иш юритишдан тугатилган ҳамда 7 та ариза кўрмасдан қолдирилган ;
🔹Солиқ органи қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида 90 та кўрилган, шундан 30 таси қаноатлантирилган, 41 таси рад қилинган, 9 таси иш юритишдан тугатилган ҳамда 10 та ариза кўрмасдан қолдирилган;
🔹Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида 110 та иш кўрилган, шундан 17 таси қаноатлантирилган, 58 таси рад қилинган, 17 таси иш юритишдан тугатилган ҳамда 18 та ариза кўрмасдан қолдирилган;
🔹Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш рад этилганлиги ёки нотариуснинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан 25 та кўрилган бўлиб, шундан 22 таси қаноатлантирилган, 1 таси рад қилинган ҳамда 2 таси иш юритишдан тугатилган.
✅ Суд таъсирчанлиги фаолияти бўйича:
Навоий вилоят ва туманлараро маъмурий судлари томонидан 2024 йил давомида ишларни кўриш жараёнида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан 215 та хусусий ажримлар чиқарилган.
Навоий вилоят суди матбуот хизмати