Қидирув:

Қарздор корхона фаолияти тикланди

Сўнгги йилларда юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва рақобатни ошириш бўйича кенг кўламли, ўта муҳим чора-тадбирлар ва ислоҳотлар амалга оширилмоқдаки, бунинг натижасида юртимиз иқтисодиёти янада мустаҳкамланиб, аҳоли даромади ошиб бормоқда.

Албатта, замонавий дунёда мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш ва барқарорлигини таъминлашда тадбиркорликнинг ривожланганлиги ўта муҳимдир.

Тадбиркорлик таваккалчиликка асосланган фаолият тури бўлганлиги сабабли ҳам бизнес режалар ва мақсадларни кўзланган муддат ва миқдорларда амалга ошириш имкони бўлавермайди. Бу ҳолат, албатта, шартнома тарафларининг ўз мажбуриятларини ўз вақтида тўлиқ бажариб бориши, чет мамлакатлардаги иқтисодий вазиятларнинг жиддий ўзгариши, турли кўринишдаги форс-мажор ҳолатлар ва бошқа шу каби омилларга боғлиқдир.

Бунинг натижасида эса тадбиркорлик субъектлари турли хилдаги қийинчиликларга, тўловга қобилиятсизликка дуч келиб, иқтисодий ночорлик ҳолатига тушиб қолиши мумкин.

“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) айнан шундай аҳволга тушиб қолган корхоналарга ўз фаолиятини қайта ташкил этиш ва тўлов қобилиятини тиклашга имкон бериш орқали иқтисодиётга ижобий таъсир ўтказмоқда.

Хусусан, кредитор Навоий вилоят солиқ бошқармаси иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “Асл кварц” масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган таомил бўйича тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.

Суднинг 2024 йил 4 декабрдаги ҳал қилув қарори билан қарздор корхона тўловга қобилиятсиз деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган.

Тугатиш ишлари жараёнида қарздор корхонанинг молия-хўжалик фаолияти доимий равишда таҳлил қилиб борилиб, ўз фаолиятини қайта тиклаш учун зарур чора-тадбирлар амалга оширилган.

Бунинг натижасида қарздор бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалардан 41.345.483 сўмлик, давлат божидан 1.125.000 сўмлик, почта харажатидан 37.500 сўмлик кредиторлик қарзини тўлаб бериб, ўз тадбиркорлик фаолиятини давом эттириш истагини билдирганлиги, қарздорнинг тўлов қобилияти тикланганлиги сабабли суд томонидан тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги иш юритишни тамомлаш ва қарздор фаолиятини тиклаш лозим деб топилган.

Зеро, Қонуннинг қабул қилиниши иқтисодий жиҳатдан танг аҳволга келган тадбиркорлик субъектларини тугатиб юбориш эмас, балки уларни молиявий соғломлаштириш, шу билан бирга соҳада вужудга келаётган янги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга қаратилгани билан алоҳида аҳамият касб этади.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, Қонуннинг амалга киритилиши тўловга қобилиятсизлик ҳолатидаги корхоналарга нисбатан соғломлаштириш таомилларини қўллаш орқали уларнинг фаолиятини тиклаш ва мамлакатимизнинг халқаро рейтингларда тўловга қобилиятсизлик индикаторидаги ўрнини ошириш имконини беради.

 

Шерзод Ғофуров,

Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси

Ҳамкорликда ташкил этилган семинар тафсилотлари

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг 2025 йил биринчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режасининг 3 банди ижроси таъминлаш мақсадида туман судининг тергов судяси А.Норбеков томонидан Хатирчи туман ИИБ ҲПБ бўлими ва ЙҲХБ ҳодимлари иштирокида семинар машғулоти ўтказилди.

Йиғилишда туман суди тергов судяси А.Норбеков сўзга чиқиб, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юзасидан гапириб ўтиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июндаги “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-89-сонли Фармони мазмун-моҳиятини тушунтириб, фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш масаласи жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида алоҳида судьялар – тергов судьялари томонидан кўриб чиқилиши тартиби жорий этилиб, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими киритилганлиги, шунингдек, тергов судьяларига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати берилганлиги тўғрисида тушунтиришлар берди.

Маърузачи суриштирув органи томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш ҳужжатларини юритиш ва расмийлаштириш жараёнида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузиш, баённома мазмуни ва жўнатиш тартибига тўхталиб ўтди.

Ҳуқуқбузарлик содир этган шахс баённомани имзолашдан бош тортган тақдирда, баённомага бу ҳақда ёзиб қўйилиши, ҳуқуқбузарлик содир этган шахс баённоманинг мазмуни юзасидан баённомага илова қилинадиган тушунтириш ва мулоҳазаларини беришга, шунингдек мазкур баённомага имзо чекишдан бош тортиш сабабларини баён этишга ҳақлилиги, суриштирув органи ходими томонидан баённомани тузиш вақтида ҳуқуқбузарга МЖтКнинг 294-моддасида назарда тутилган унинг ҳуқуқ ва бурчлари тушунтириши ва бу хусусида баённомага ёзиб қўйиши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Шундан сўнг, туман судининг тергов судьяси Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 282-моддаси тартибида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани жўнатиш тартибига тўхталиб ўтди.

Жумладан, баённома бошқа ҳужжатлар ва иш бўйича ашёвий далиллар билан бирга ҳуқуқбузарлик содир этилган ёки аниқланган пайтдан бошлаб бир суткадан кечиктирмай маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган орган (мансабдор шахс)га юборилиши ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар тўғрисида гапириб ўтди.

Шунингдек, туман судининг тергов судьяси А.Норбеков туман ИИБ ҲПБ бўлими ва ЙҲХБ ходимларига келгусида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, аниқлаш, ҳуқуқбузарларга жазо муқаррарлигини таъминлаш мақсадида жиноят иши қўзғатиш рад қилинган маъмурий ишларни судда ишни кўриш муддатини инобатга олиб, қисқа муддатларда судга тақдим этиш, тўпланган ҳужжатлар электрон маълумотлар базасига тўғри киритилиши ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материалларини МЖтКнинг 281-282-моддалари талабларига риоя қилган ҳолда расмийлаштирилиши лозим эканлигини таъкидлаб ўтди.

 

 

Норбеков Аслиддин,

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг тергов судьяси

Кармана туманида ўтказилган сайёр суд ва ҳуқуқий тарғибот тадбири тафсилотлари

Инсонпарварлик – инсоннинг қадри, эркинлиги, бахт саодати, тенг ҳуқуқлиги тўғрисида, инсонийликнинг барча тамойилларини юзага чиқариш учун шарт-шароитлар яратиб бериш ҳақида ғамхўрлик қилишни ифодаловчи тушунча ҳисобланади.

Бу борада, мамлакатимизда, инсоннинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш мақсадида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари белгилаб келинмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг тергов судьяси Л.Обидов томонидан туманнинг “Зиёкор” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказилган сайёр суд мажлисида маъмурий ҳуқубузарлик содир этган бир нечта шахсларга нисбатан бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлари кўриб чиқилиб, сайёр суд мажлиси иштирокчилари гувоҳлигида суд қарорлари эълон қилинди.

Инсонпарварлик – инсоннинг қадри, эркинлиги, бахт саодати, тенг ҳуқуқлиги тўғрисида, инсонийликнинг барча тамойилларини юзага чиқариш учун шарт-шароитлар яратиб бериш ҳақида ғамхўрлик қилишни ифодаловчи тушунча ҳисобланади.

Бу борада, мамлакатимизда, инсоннинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш мақсадида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари белгилаб келинмоқда.

Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларга жиноят учун жазо муқаррарлигини эслатиш ва шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.

Шунингдек, йиғилганларга судьялар томонидан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори мазмун моҳияти, Коррупция ва одам савдосига қарши курашиш, бундай жиноятлар учун қонунчиликда назарда тутилган жазо чоралари ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

Тадбир сўнгида судьялар томонидан йиғилганларга ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий соҳага оид саволларига жавоб берилди.

 

Обидов Лазизбек,

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг тергов судьяси

Тергов судьяси лавозимининг жорий этилиши ислоҳотлар давоми

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июндаги “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-89-сонли фармонида 1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.09.00 Ишни судга қадар юритиш;

2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.01.00.00 Судга оид умумий масалалар ва суд тузилиши. Суд ислоҳоти;

3.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.04.00 Қорақалпоғистон Республикасининг жиноят ишлари бўйича Олий суди;

4.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.06.00 Маъмурий судлар]

2025 йил 1 январдан бошлаб жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш масаласи жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида алоҳида судьялар — тергов судьялари томонидан кўриб чиқилиши тартибини жорий этиш; жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозимини киритиш; жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида тергов судьяси томонидан процессуал қарорларга берилган санкциялар фақатгина апелляция инстанциясида Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан якка тартибда қайта кўриб чиқилиши тартибини белгилаш; тергов судьяларига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини бериш; тергов судьялари томонидан кўриб чиқиладиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юқори инстанцияларда қайта кўриб чиқишнинг амалдаги тартибини сақлаб қолиш кўрсатиб ўтилган.

Фармонга асосан, тергов судьясига: қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш билан боғлиқ илтимоснома; қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш масалалари билан боғлик, илтимоснома; паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимоснома; мурдани эксгумация қилиш ҳақидаги илтимоснома; почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимоснома; тинтув ўтказиш ҳақидаги илтимоснома; телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш ҳақидаги илтимоснома; мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш ваколатини бериш, шунингдек, айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги илтимоснома; шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги илтимоснома; айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномаси; ушлаб туриш муддатини қирқ саккиз соатга қадар узайтириш тўғрисидаги илтимоснома; прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидаги илтимосномасини кўриб чиқиш ваколатлари берилган.

[ОКОЗ:

1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.01.00.00 Судга оид умумий масалалар ва суд тузилиши. Суд ислоҳоти]

Қонунчиликда белгиланган тартибда тергов судьясига юклатилган вазифаларни адолатли ва холисона бажариш; қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлаш; фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини суд йўли билан самарали ҳимоя қилиш тергов судьяси фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланган.

Тергов судьяси ўз фаолиятини мустақил амалга ошириб, фақат қонунга бўйсунади ҳамда тергов судьясига одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилишига йўл қўйилмайди; тергов судьяларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш, шунингдек, судьялар корпусини шакллантириш қонунда белгиланган тартибга мувофик, амалга оширилади; тергов судьясининг ташкилий фаолиятига раҳбарлик тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раислари томонидан амалга оширилади.

 

Фазлиддин Саноқулов,

Навоий вилоят маъмурий судининг судьяси 

Иштирокчиларга манфаатли бўлган семинар

Бозор иқтисодиёти шароитида рақобат муҳитининг ривожланиши, тадбиркорлик фаолиятини самарасиз бошқариш, “хуфёна бизнес”нинг ривожланиши ва бошқа бир қатор омиллар тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий ночорлигига сабаб бўлади.

Бугунги йиғилишда суд амалиётида тўловга қобилиятсиз деб топиш тоифадаги аризаларни судга тақдим этиш (давлат солиқ хизмати органлари ёки бошқа кредиторлар томонидан), суд муҳокамасида кўриб чиқишга тайёрлаш ва кўриб чиқиш, қабул қилинган суд хужжатларини ижро этилишида Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни, Иқтисодий процессуал кодекси, “Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонун хужжатлари талабларига риоя қилиш аҳволи муҳокам қилинди.

Мазкур йиғилиш Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ташаббуси билан вилоят ва Кармана туманлараро иқтисодий суди судьялари иштирокида Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилоят бошқармаси маъмурий биносида ўтказилди.

Йиғилишда Навоий вилоят прокуратураси, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилоят бошқармаси ва Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси маъсуллари ва тугатиш бошқарувчилари қатнашди.

Йиғилишда Навоий вилоят иқтисодий судлар томонидан 2024 йилда 156 та ёки кўрилган ишлардан 3 фоизи тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар тоифасига тўғри келишини, тугатишга доир иш юритиш муддатлари бир йилдан ошган ишларни қонунда белгиланган муддатларда тугатиш чораларини кўриш ҳамда тўловга қобилиятсизлик ишлар бўйича чиқарилган хусусий ажримлар ижросини ўз вақтида таъминлаш юзасидан йўл харитаси тузилди.

Шунингдек, ижро жараёнида вужудга келган муаммолар ва уларнинг ечими ҳақида таклифлар берилиб, келгусида алоҳида эътибор қаратиладиган аҳамиятли масалалар белгилаб олинди.

 

 

Жакеев Сабит,

Навоий вилоят судининг судьяси

Учқудуқ туманида ўтказилган сайёр суд ва ҳуқуқий тарғибот тадбири тафсилотлари

Инсонпарварлик – инсоннинг қадри, эркинлиги, бахт саодати, тенг ҳуқуқлиги тўғрисида, инсонийликнинг барча тамойилларини юзага чиқариш учун шарт-шароитлар яратиб бериш ҳақида ғамхўрлик қилишни ифодаловчи тушунча ҳисобланади.

Бу борада, мамлакатимизда, инсоннинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш мақсадида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари белгилаб келинмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси А.Курбонов ва тергов судьяси Ш.Хомидовлар иштирокида, Учқудуқ туман “Шалхар” Овул фуқаролар йиғини биносида ўтказилган сайёр суд мажлисида жиноят ва маъмурий ҳуқубузарлик содир этган бир нечта шахсларга нисбатан бўлган жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлари кўриб чиқилиб, сайёр суд мажлиси иштирокчилари гувоҳлигида суд қарорлари эълон қилинди.

Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларга жиноят учун жазо муқаррарлигини эслатиш ва шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.

Шунингдек, йиғилганларга судьялар томонидан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори мазмун моҳияти, Коррупция ва одам савдосига қарши курашиш, бундай жиноятлар учун қонунчиликда назарда тутилган жазо чоралари ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

Тадбир сўнгида судьялар томонидан йиғилганларга ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий соҳага оид саволларига жавоб берилди.

 

Қурбонов Акмал,

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси

 

Хомидов Шерали,

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг тергов судьяси

Конимех туманида ташкил этилган сайёр қабул ва ҳуқуқий тарғибот тадбири тафсилотлари

Халқни дарду-ташвишини тинглаб уларга ечим топиш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни жойида ҳал қилиш бугунги кунда ҳар бир ташкилотнинг ўз функцияларидан келиб чиққан ҳолда олдига қўйилган вазифалардан бири ҳисобланади.

Навбатдаги ана шундай сайёр қабул ва ҳуқуқий тарғибот тадбири Конимех туманидаги Маънавият ва маданият маркази биносида жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг раиси Ҳ.Тўхтаев ва туман судининг тергов судяси М.Райимовлар томонидан навбатдаги сайёр қабул ва ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Сайёр суд мажлисида жиноят ва маъмурий ҳуқубузарлик содир этган бир нечта шахсларга нисбатан бўлган жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар кўриб чиқилиб, сайёр суд мажлиси иштирокчилари гувоҳлигида суд қарорлари эълон қилинди.

Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларга жиноят учун жазо муқаррарлигини эслатиш ва шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.

Шунингдек, йиғилганларга судьялар томонидан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори мазмун моҳияти, коррупция ва одам савдосига қарши курашиш, бундай жиноятлар учун қонунчиликда назарда тутилган жазо чоралари ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

 

Тўхтаев Ҳабибулло,

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг раиси

 

Райимов Мақсуд,

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг тергов судьяси

Кармана туманида сайёр суд ва ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди

Халқни дарду-ташвишини тинглаб уларга ечим топиш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни жойида ҳал қилиш бугунги кунда ҳар бир ташкилотнинг ўз функцияларидан келиб чиққан ҳолда олдига қўйилган вазифалардан бири ҳисобланади.

Навбатдаги ана шундай сайёр қабул ва ҳуқуқий тарғибот тадбири Жиноят ишлари бўйича Кармана тумани судининг раиси Ж.Каримов раислигида, Кармана тумани прокуратураси ва Кармана тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ходимлари иштирокида Кармана туманининг “Талқоқ” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказилган сайёр суд мажлисида туман Пробация назоратида турган 20 нафар маҳкумларнинг ўтаётган жазоларини муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш билан боғлиқ тақдимномалар кўриб чиқилди ва ушбу тақдимномалар мазмунан кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди.

Шунингдек, йиғилишда Кармана туманида судланганлар рўйхатида турган ёшларнинг суд-ҳуқуқий масалалар бўйича муаммолари жойида ўрганилиб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Йиғилиш давомида, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори мазмун моҳияти, Коррупция ва одам савдосига қарши курашиш, бундай жиноятлар учун қонунчиликда назарда тутилган жазо чоралари ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

 

 

Каримов Жаҳонгир,

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг раиси

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг навбатдаги сайёр суд мажлиси ва ҳуқуқий тарғибот тадбири туманнинг “Дамариқ” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказилди

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг тергов судьяси А.Норбеков томонидан жиноятчиликни содир этилиши бўйича қизил ҳудудга тушган тумандаги маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ҳамда уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан профилактик тарғибот ишларини амалга ошириш мақсадида Хатирчи тумани “Дамариқ” маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайёр суд ташкил этилди.

Сайёр судда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган 21 нафар шахсларга нисбатан 18 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилиб, улардан 12 нафарига маъмурий жарима, 7 нафарига нисбатан маъмурий қамоқ жазолари тайинланиб, 2 нафар шахсга оид маъмурий иш ҳужжатлари тугатилди.

Ўтказилган сайёр суд якунида судья А.Норбеков томонидан сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, қонун устиворлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар, шунингдек, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш, маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик ҳамда унинг оқибатлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

 

 

Аслиддин Норбеков,

                      Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг тергов судьяси

Зарафшон шаҳрида нотинч ва ажрим ёқасида турган оилалар муҳокамаси бўлиб ўтди

Оила жамиятнинг асосий бўғини бўлиб, у мустаҳкам ва тинч бўлса, жамият ҳам осойишта, мустаҳкам ва фаровон бўлади. Аксинча, оилаларда парокандалик, бузғунчилик бўлса, ўша жамият бузилади, тинчи йўқолади ва оқибатда таназзулга юз тутади. Бахтли оилалар туфайли бахтли жамият вужудга келади.

Зарафшон шаҳар 3-сектор биносида фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди раиси Ш.Очилов, Оила ва хотин-қизлар бўлими етакчи мутахассиси Г.Рўзиева, ИИБ ЖХХ ҲПБ ижтимоий профилактика катта инспектори, 3-сектор маъсул ходими Ж.Усманов, шаҳар отинойиси Л.Мутахарова, маҳалла отинойиси М.Мейлиева, маҳалла хотин-қизлар фаоли билан ҳамкорликда ажрим ёқасидаги 3 та низоли оилалар билан суҳбат олиб борилди, олиб борилган суҳбат жараёнда ҳар бир оила билан алоҳида суҳбат ўтказилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди, суҳбат давомида 1 та оила яраштирилди ва 1 та оилага ўйлаб кўришлари учун муддат берилди.

 

 

Очилов Шерали,

Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судининг раиси

Skip to content