Аёллар дафтарига киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Конимех туманида суд-ҳуқуқ масалаларига оид сайёр қабул ташкил этилди
Аёллар дафтарига киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Конимех туманида суд-ҳуқуқ масалаларига оид сайёр қабул ташкил этилди
Аёлларнинг осуда турмуш тарзида яшашлари, уларнинг ҳар томонлама қўллаб қувватланиши жамиятимиз равнақи учун жуда муҳим. Аёллар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш, бу борадаги жараёнларни янада жадаллаштириш, шу орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш давлатимиз сиёсати даражасига кўтарилди.
Шу аснода, “Аёллар дафтари”га киритилган муаммолари мавжуд хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида суд-ҳуқуқ органлари мутасаддилари томонидан жойларда сайёр учрашувлар ташкил этиб келинмоқда.
Анашу мақсадларга хизмат қилган навбатдаги сайёр қабул Конимех туманидаги “Дўстлик”, “Навруз” ва “Гулистон” МФЙда бўлиб ўтди.
Унда хотин-қизлардан40 яқин мурожаатлар қабул қилинди
Мазкур мурожаатларнинг 20 тадан ортиғини суд-ҳуқуқ масалалари қолган қисми эса ижтимоий-иктисодий ва бошқа масалалар ташкил қилди.
Жумладан, 5 ойдан буён алимент пулини ололмаган З.Юсупова боласининг таъминоти учун тўловни ундириб бериш масаласида амалий ёрдам сўради.
Унинг мурожаати жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди томонидан назоратга олинди.
Бундан ташқари никоҳдан ажратиш ва алимент ундириш тартиби юзасидан қилинган мурожаатлар фуқаролик судида кўриб чиқилиши борасида тушунчага эга бўлишди.