Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ масалаларига доир муаммоларини ўрганилди
Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Хамидов Нурота тумани “А.Навоий” ва “Мустақиллик” МФЙни ходимлари иштирокида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг мурожаатларини ўрганиш ҳамда уларга ҳуқуқий ёрдам бериш мақсадида сайёр қабул ўтказди.
Маълумки “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз, боқувчисини йўқотган, меҳнат қобилиятига эга бўлмаган, I гуруҳ ногиронлиги бор, тиббий ҳимояга ҳамда ҳуқуқий ёрдам олишга, ижтимоий муаммолари мавжуд ҳамда психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар киритилади.
Сайёр қабулда иштирок этган “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид муаммоси тингланди.
Улар билан суҳбат ўтказиш асносида 13 нафар аёлнинг кредит олиш, 1 нафарига уй-жой, 1 нафар аёлга боласини онкологик касаллиги туфайли моддий бериш, 2 нафар аёлнинг модий ёрдам олиш юзасидан қилган мурожаатларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Учрашув давомида сўнгги пайтларда қонунчиликка киритилган сўнгги ўзгаришлар борасида хам тўхталиб, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича кенг қамроқли тушунтиришлар берилди.
Шерали Хамидов
Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси