Маъмурий суд судьялари томонидан сайёр қабул ўтказилди

Навоий туманлараро маъмурий суди раиси Ғ.Абдухолиқов ва судьяси Н.Кенжаева томонидан Конимех туманидаги Қоракўлчилик уюшмасида ўтказилган йиғилишда туман ҳокимлиги, туман кадастр бўлими ходимлари ва фуқаролар иштирок этишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Туманлараро маъмурий суди раиси Ғ.Абдухолиқов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти, унинг бугунги кундаги аҳамияти ва келажакда амалга оширилиши лозим бўлган масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди.

         Бундан ташқари, Конимех туманида яшовчи ўн бир нафар шахс пенсия тайинлаш борасида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Конимех туман бўлимидан норози бўлган берган аризалари Навоий туманлараро маъмурий судининг сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди, ариза талаблари қаноатлантирилди.

         “Конимех туман таъминот бўлимида 1985 йил 22 январдан 1999 йил                11 февраль кунига қадар ишлаган даврларим учун суғурта бадаллари архив маълумотларида мавжуд бўлмаганлиги сабабли пенсия тайинлаш жараёнида мазкур даврларни умумий иш стажига қўшиб ҳисобламаслик тўғрисида Пенсия жамғармасидан жавоб олганимдан сўнг судга ариза билан мурожаат қилдим. Аризам туманимизнинг ўзида сайёр судда кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди, вақт ва маблағ сарфлаб вилоят марказига бормадим.”-деди Клара Абдиева.

Юртимиз бўйлаб судларнинг оммавий сайёр қабуллари одатий тус олди.

 

Нигора Кенжаева             

Туманлараро маъмурий судининг судьяси