Сайёр учрашув
“Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси ҳамда мавжуд муаммоларни ўрганиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, маҳалла фуқаролар йиғини темир дафтарида мавжуд аёллар муаммоларини ўрганиш, аҳолининг ҳуқуқий онгини доимий равишда ошириб бориш мақсадида аҳоли билан учрашув одат тусига кириб борган.
Навбатдаги учрашув фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман суди раиси томонидан “Парахун” МФЙда ўтказилди.
Унда ҳудуд аҳолисининг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича мурожаатлари тингланиб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Учрашув давомида қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришлар борасида хам тушунтиришлар берилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-734-сонли қонунига асосан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1282-моддасига кўра транспорт воситасини бошқариш вақтида теле-видеодастурларни томоша қилиш мақсадида монитордан (дисплейдан) фойдаланиш, транспорт воситасини бошқариш вақтида теле-, видеодастурларни томоша қилиш мақсадида транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўрнатилган монитордан (дисплейдан) фойдаланиш, —базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши, МЖтКнинг
1283-моддаси қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилганлиги, «Ушбу модданинг биринчи — бешинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар ва транспорт воситалари спидометрлари кўрсаткичларидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами хатолар ҳисобга олиниб, улар қайд этган тезликдан соатига 5 километр чегириб ташланган ҳолда, маъмурий жазо чораси қўлланилиши тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Баходир Бабакулов
Фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман суди раиси