Сайёр қабул
Жорий йилнинг 17 август куни Кармана туман «Деҳқон” маҳалла фуқаролар йиғини биносида Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг судяси А.Сайдуллаев томонидан тадбиркорлик субъектлари ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг мурожаатларини жойларга чиқиб ҳал этиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Шунингдек, Кармана туман ИИБ билан ҳамкорликда фукароларга уларнинг маънавияти, ҳуқуқий билими ва маданиятини янада ошириш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг, хусусан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси, Фуқаролик ва Иқтисодий процессуал кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди, шу билан биргаликда фуқароларга суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар юзасидан маълумотлар берилди.
Сайёр қабул учрашувида фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва Кармана туман «Деҳқон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаролар қатнашишди унда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги «Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти ҳамда мазкур турдаги жиноятларини олдини олиш ва бу жиноятлар учун жазо чоралари ҳақида, оила турмуш муносабатларида содир этилаётган жиноятлар ҳамда қастдан баданга шикаст етказиш жиноятлари ва уларнинг салбий оқибатлари ҳақида, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 августдаги «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-633-сонли Қонуни, юзасидан маърузалар қилинди.
Ташкил этилган сайёр учрашувда суд қарорлари ва ажримлардан норози бўлган, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган фуқароларнинг мурожаати тингланди. Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларнинг ечимлари қонун талаблари асосида ҳал қилинди.
А.Сайдуллаев
Жиноят ишлари бўйича
Кармана туман судининг судяси