Суд томонидан ташкил этилган самарали мулоқот

Жорий йилнинг 19 август куни жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси А.Қурбонов, фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судининг судьяси Л.Шарипова ва Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Ғофуров томонидан Учқудуқ тумани Ободонлаштириш бошқармаси биносида  бошқарма ходимлари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда фуқаролар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати давомида мамлакатимизда сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг пировард мақсади аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш эканлиги хусусида фикр юритилди.

Шунингдек, туманда содир этилаётган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш, алимент ундириш билан боғлиқ масалалар, мерос ва мол-мулк билан боғлиқ низоли ҳолатлар бўйича суҳбатлашилди.

Тадбир якунида иштирокчиларга ўзларини қизиқтирган масалалари ва мурожаатлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

Шерзод Ғофуров

Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси