Суд — ҳуқуқ соҳасида профилактика хизмати тизимини рақамлаштиришнинг афзалликлари
Навоий вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари судьялари ҳамда ички ишлар бошқармаси қўйи тизими профилактика (катта) инспекторлари иштирокида суд-ҳуқуқ соҳасида профилактика хизмати тизимини рақамлаштиришнинг амалиётга жорий қилиш афзалликлари борасида онлайн ўқув семинари ўтказилди.
Семинарда вилоят суди судьяларининг суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш, судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, судлар ва бошқа идоралар ўртасида маълумот алмашинувини яхшилаш, судларга масофадан туриб мурожаат қилиш, суд мажлисларида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиб иштирок этиш, суд қарорларини Интернет тармоғида эълон қилиш, ижро ҳужжатларини электрон шаклда мажбурий ижрога юбориш тизимлари жорий этилганлиги тўғрисидаги маърузалари тингланди.
Судларга масофадан туриб мурожаат қилиш, электрон маълумот алмашинувини олиб бориш, жойлардаги ҳуқуқ-тартибот масканларига онлайн суд ўтказиш имконини берувчи алоқа тизимини йўлга қўйилганлиги слайдлар орқали кўрсатиб берилди.
Мазкур семинарда ташкил этилган янги тизимни амалиётга кенг жорий этиш ишлари профилактика (катта) инспекторлари юритувида бўлган маъмурий материаллар, расмийлаштирилган ҳужжатлар бўйича суд процессларини онлайн шаклда ўтказилишини таъминлаш мақсадида, вилоятнинг 11 та шаҳар-туманларининг 36 та ҳуқуқ-тартибот масканларида 10 та суд идоралари билан онлайн суд процесслари амалга ошириш тизими ишга тушгандан буён 60 дан зиёд иш ҳужжатлари кўриб чиқилгани таъкидланди.
Суд жараёнларини онлайн ўтказилиши вилоятнинг барча шаҳар-туманларида йўлга қўйилгани, фуқароларнинг вақти ва ортиқча оворагарчиликларини олдини олиш билан бирга, сарф-ҳаражатлар тежамкорлигига эришишда уларга бир қанча қулайликлар яратилаётганлиги тўғрисида сўз борди.
Ўқув семинари якунида профилактика инспекторлари хизмат амалиётида ва онлайн суд жараёнларига уланиш мобайнида юзага келаётган муаммолар тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Навоий вилоят суди жамоатчилик ва
ОАВлар билан алоқалар бўлими