Хатирчи туманида сайёр қабул ўтказилди
Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар муаммолари билан ишлашни самарали ташкил этиш, ҳудудларда ечимини кутаётган масалаларни “маҳаллабай” ўрганган ҳолда жойида ва тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида судьялар томонидан сайёр қабуллар ташкил этиб келинмоқда.
Навбатдаги мулоқот Хатирчи тумани “Хўжақўрғон” МФЙда ўтказилди.
Қабул мобайнида Навоий вилоят суди судьяси Б.Шерматов ва Хатирчи туман судлари судьялари томонидан ҳудуд аҳолисининг мурожаатлари ўрганилди.
Мурожаатларнинг аксарияти алимент ундириш, суд томонидан тайинланган жазони енгилроғи билан алмаштириш ҳамда уй-жой низолари билан боғлиқ масалаларни ташкил этади.
8 нафар фуқаронинг аризаси тегишли тартибда ўрганиб чиқиш учун қабул қилинган бўлса, қолган мурожаатлар муаллифларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Алқисса, давлат органларининг “Халқ билан мулоқот” қилиши тамойилини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида ташкил этилаётган бу каби қабуллар аҳоли муаммоларини ўз вақтида ҳал этилишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Бекзод Шерматов
Навоий вилоят суди судьяси