Қидирув:

Навоий вилояти судлари томонидан яна бир яшил макон барпо этилди

Инсон соғлом бўлиши учун аввало, табиат соғлом, ҳаво мусаффо бўлиши керак. Кўчат экиб, боғ яратиш халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади, турмушимиз файзли ва фаровон бўлади

 “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини доирасида Навоий вилояти судларининг барча судья ва суд ходимлари томонидан Кармана тумани “Шибзон” МФЙ ҳудудида манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилди.

Дастлаб кўчат экиш тартиби ва сирлари мутахассислар томонидан батафсил тушунтириб берилди. Шундан сўнг судья ва суд ходимлари кўчат ўтқазишга киришдилар. Мазкур манзарали дарахт кўчатларининг парвариши бўйича ҳам масъулиятни ўз зиммаларига олишди.

Дарахтлар ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, боғлар ҳосил қилиш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутган ҳолда танлаб олинди. Энди улар агротехник талаблар асосида парвариш қилинади, минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантирилиб, зараркунандалардан ҳимоя қилиб борилади.

Мазкур лойиҳа доирасида дарахт экиш акцияси вилоятимиз экологиясини тозалаш билан бирга атроф-муҳитни соғломлаштиришга хизмат қилади.

 

 

Навоий вилоят суди матбуот хизмати

Нурота туманида ўтказилган сайёр суд ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири тафсилотлари

Нурота туманида ўтказилган сайёр суд ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири тафсилотлари

 

Нурота туманидаги Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди томонидан жиноят ҳамда ҳуқуқбузарлик олдини олиш мақсадида фуқаролар ва уюшмаган ёшлар иштирокида сайёр суд мажлислари ўтказилди.

Сайёр суд мажлисида жиноят ва маъмурий ҳуқубузарлик содир этган бир нечта шахсларга нисбатан бўлган жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлари кўриб чиқилиб, сайёр суд мажлиси иштирокчилари гувоҳлигида суд қарорлари эълон қилинди.

Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларга жиноят учун жазо муқаррарлигини эслатиш ва шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.

Сайёр суд мажлиси якунига уланиб кетган тарғибот тадбирида сўзга чиққанлар, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида қилинаётган барча ишлар, қабул қилинаётга қонунлар барчаси “Инсон қадри ва манфаатлари учун” эканлиги, буни ҳар-бир Ўзбекистон фуқароси ич-ичидан ҳис қилиши ва жиноятчиликка қарши биргаликда муросасиз курашиш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, йиғилганларга судьялар томонидан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори мазмун моҳияти, Коррупция ва одам савдосига қарши курашиш, бундай жиноятлар учун қонунчиликда назарда тутилган жазо чоралари ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

Тадбир сўнгида судьялар томонидан йиғилганларга ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий соҳага оид саволларига жавоб берилди.

 

 

Хайитов Мирзохид,

Жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди раиси

 

 

Утамуродов Зарифжон,

Жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг тергов судьяси

Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш такомиллаштирилди

Ҳар бир мамлакат тараққиёти ва келажаги юксак интеллектуал салоҳиятли, замонавий билимларни пухта эгаллаган, чуқур касбий малака ва маҳоратга эга бўлган мутахассисга боғлиқдир.

Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар натижасида халқимизнинг бозор иқтисодиёти шароитларига мос келувчи янгича ҳуқуқий қарашлари юзага кела бошлади. Бу қадриятлар кейинги йилларда қабул қилинаётган қонунларда янгича тамойиллар шаклида ўз ифодасини топмоқда. Кейинги йилларда мамлакатимизда фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ва халқаро стандартларни миллий қонунчиликка жорий этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга давлат хизматларини кўрсатиш тизимини ривожлантириш ҳамда рақамлаштириш орқали фуқароларга қўшимча қулайликлар яратилаётганлиги ва маъмурий ислоҳотлар доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари қайта ташкил этилганлиги муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини янада такомиллаштириш зарурияти юзага келмоқда.

2025 йилнинг 13 февраль куни “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ-1030-сонли Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди.

Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат мажмуида электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш тартибини ва ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

“Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ходимлар кечки ёки сиртқи таълим шаклида ўқиши мумкин бўлган таълим ташкилотларининг турларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилмоқда. Шунингдек ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилмоқда.

Шунингдек ушбу Қонун билан киритилаётган ўзгартиришларга мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахснинг паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига, меҳнат дафтарчасига оид маълумотларни мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олади.

Ушбу Қонун фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатлари таъминланишига, меҳнат соҳасидаги муносабатларнинг электрон тизимга ўтишини таъминлашга, шунингдек давлат органлари ва ташкилотларига ишга кираётган фуқаролардан ортиқча ҳужжатларни талаб қилиш ҳолларини бартараф этишга хизмат қилади.

 

Анвар Жумаев,

Фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси

Кармана туманида ўтказилган очиқ мулоқот тадбири тафсилотлари

Навоий вилоят суди ва Навоий вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида имзоланган Мемарандумга асосан Кармана туманидаги “Кўхна-қўрғон” МФЙ биносида Навоий вилоят суди судьяси А.Баҳронов, туман оила ва хотин-қизлар бўлими мутахассиси, оқила аёллар аъзолари ҳамда МФЙ хотин-қизлар фаоллари ва отинойлари иштирокида тумандаги оилавий низолари бор, нотинч оилалар билан очиқ мулоқот ва учрашув тадбири ўтказилди.

Тадбирда 7 нафар нотинч оила аъзолари билан индивидуал суҳбатлашиб, никоҳдан ажратишнинг салбий оқибатлари, оила муқаддаслиги ва фарзанд тарбиясига эътиборсиз бўлмасликлари, жиддий асослар бўлмаганда никоҳдан ажрашиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Натижада, 2 нафар ажрим ёқасидаги оилалар яраштирилишига эришилди ҳамда 3 нафар оилани яраштириш имкони йўқ деб топилди ва қолган 2 нафар оила аъзолари билан кейинчалик яна тушунтириш ишлари олиб бориш бўйича тегишли тавсилар берилди.

 

 

Баҳронов Азиз,

Навоий вилоят суди судьяси

НКМК АЖ МКБга қарашли 7-сонли автокорхонада бўлиб ўтган семинар тафсилотлари

НКМК АЖ МКБга қарашли 7-сонли автокорхонада бўлиб ўтган йиғилишда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида“ги Қонуннинг мазмун моҳияти тўғрисидаги маъруза қилди ва бу маърузада туман суди раиси А.Мирзаева ва  туман суди тергов судьяси С.Кушатовлар  30.04.2023 йилдаги Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мазмун-моҳияти, 10.06.2024 йилдаги “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-табирлари тўғрисида“ги ПФ 89–сонли фармонининг мазмун мохияти, 03.01.2017 йилдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-419-сонли Қонуни юзасидан, коррупциянинг жамият ва давлат учун ижтимоий хавфли хусусиятлари ва оқибатларини билдирди.

Шунингдек, йиғилганларга судьялар томонидан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори мазмун моҳияти, Коррупция ва одам савдосига қарши курашиш, бундай жиноятлар учун қонунчиликда назарда тутилган жазо чоралари ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

Тадбир сўнгида судьялар томонидан йиғилганларга ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий соҳага оид саволларига жавоб берилди.

 

Азиза Мирзаева,

Жиноят ишлари бўйича Томди туман судининг раиси

 

Санжар Кушатов,

Жиноят ишлари бўйича Томди туман судининг тергов судьяси

Корпоратив муносабатлардаги ислоҳотлар

2025 йилнинг 7 февраль куни “Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ-1025-сонли Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди.

Қонунни қабул қилишдан мақсад шуки, корпоратив муносабатлар ва юридик шахсларни бошқариш жараёнини такомиллаштириш, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга янги турдаги институтларни жорий этиш ва уларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш, шунингдек юридик шахсларнинг эскирган ёки кам аҳамиятли ёхуд ўз аҳамиятини йўқотган ташкилий-ҳуқуқий шаклларини бекор қилиш ҳисобланади.

Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

унитар корхона ва қўшимча масъулиятли жамият шаклларини тугатиш;

юридик шахсларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш ва ташкилийҳуқуқий шаклини ўзгартириш орқали қайта ташкил этишда корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари топшириш ҳужжатида акс эттирилган ёки акс эттирилмаганлигидан қатъи назар қайта ташкил этилаётган юридик шахсга ўтказилиши;

корпоратив шартнома, консорциум ва консорциум шартномаси каби институтларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш;

масъулияти чекланган жамиятларнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги талабни бекор қилиш;

хужалик жамиятлари кузатув кенгашларининг акциялар, корпоратив облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорларини ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ муҳим факт сифатида ошкор этиш;

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан қимматли қоғозлар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, шунингдек қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширишга доир лицензия берилганлигига тааллуқли ахборотни эълон қилиш назарда тутилди.

Ушбу Қонун хўжалик хўжалик жамиятларини бошқаришни соддалаштириш, корпоратив муносабатларни такомиллаштириш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг янада кучайтириш, шунингдек ҳозирги кунда ўз аҳамиятини йўқотган бир қатор тартиб-таомиллар ва талабларни бекор қилиш орқали корпоратив муносабатлардаги бюрократиянинг олдини олишга хизмат қилади.

Дилшод Турдиев,

Учқудуқ туман иқтисодий судининг раиси

Меҳнат муносабатлари ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига оидқонунчиликдаамалга оширилган ислоҳотлар юзасидан давра суҳбати ташкил этилди

Тадбирда Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди раиси Ш.Очилов, Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди тергов судьяси Д.Эргашева ва Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Ғофуров ўзларининг тушунтиришлари орқали мавзуга доир масалалар хусусида сўз юритишди.

Хусусан, тадбир давомида меҳнат муносабатларига оид қонунчилик, бу борада амалга оширилган ислоҳотлар, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг қабул қилиниши, унинг мазмун-моҳияти, олдинги таҳрирдаги кодекс билан фарқли жиҳатлари, судда кўрилаётган меҳнат низолари, бу борада иш берувчи томонидан йўл қўйилаётган хатолар, меҳнат низолари соҳасида судларга мурожаат этиш муддатлари, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг асосий усуллари бўйича батафсил тўхталиб ўтилди.

Бундан ташқари, йўл ҳаракати қоидаларига оид қонунчилик, мазкур қонунчилик талаблари бузилганлиги учун маъмурий жарималар миқдори оширилиб, бошқа жазолар қўлланилиши ҳам кўчайтирилганлиги, бу борада Маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги кодексга ҳам тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, бунга сабаб бўлган заруратлар суд амалиётида кўрилган ишлар мисолида тушунтириб берилди.

Таъкидлаш ўринлики, давра суҳбати қизғин баҳс-мунозара шаклида давом этиб, тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

 

Шерали Очилов

Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди раиси

 

Шерзод Ғофуров,

Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг раиси

 

Дилобар Эргашева,

Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг тергов судьяси

Иштирокчиларга манфаатли бўлган семинар

Навоий шаҳридаги А.Навоий номидаги ИДИУМ мактабида Навоий вилоят маъмурий суди судьяси Ф.Санокулов ва Навоий туманлараро маъмурий суди раиси А.Рахимов ҳамда Навоий туманлараро маъмурий суди судьяси З.Тухтаевлар томонидан ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият ҳамда Давлат бошқарувининг шакллари, ҳокимиятнинг бўлиниш принциплари мавзусида ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокида семинар машғулоти ўтказилди.

Семинар машғулоти давомида, 2019 йил 9 январда Президентимиз томонидан “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони имзоланганлиги ва ушбу фармондаги таъкидлаб ўтилган масалалар, шунингдек Ҳуқуқий онг – инсоннинг ўз маърифат ва маънавият даражасига таянган ҳолда жамиятда амал қилаётган ҳуқуқий талаб ва нормаларнинг мазмунини тушуниш ва моҳиятини англашлиги;

Ҳуқуқий маданият – фуқаронинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳуқуқий онгига таянган ҳолда ўзгалар манфаатига зид келмайдиган тарзда амалга ошириш ҳақида тушунтириш берилди.

         Шундан сўнг, йиғилишда иштирок этган ходимлар билан суҳбатлашиб, аҳоли ўртасидаги ечимини топмаётган муаммоли масалалар юзасидан халқ билан мулоқот қилиб, фуқароларни ўзларини қизиқтирган саволлариги жавоб берилди.

         Шунингдек, семинар давомида ўқувчи ёшларнинг ҳуқуқий билимини янада ошириш учун турли хил казус ва савол жавоблар ўтказилди.

 

Санокулов Фазлиддин,

Навоий вилоят маъмурий судининг судьяси

        

Раҳимов Абубакр,

Навоий туманлараро маъмурий судининг раиси

 

Тухтаев Зафар,

Навоий туманлараро маъмурий судининг судьяси

Томди туманидаги Ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқувчилари билан судья ва ёшлар учрашуви ўтказилди

Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг раиси А.Исоков ва жиноят ишлари бўйича Томди туман судининг раиси А.Мирзаевалар иштирокида Томди туман худудида жойлашган “Ихтисослаштирилган мактаб интернати” мажлислар залида 2025 йил 20 февраль куни кенг жамоатчилик иштирокида кенгайтирилган ёшлар билан учрашув ўтказилди. Ёшлар билан учрашувда Томди тумани “Ихтисослаштирилган мактаб интернати” директори Ж.Аслонов, мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилар иштирок этишди. Йигилишда, жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг раиси А.Исоков иштирокчиларга жиноят содир этишга мойил бўлган ёшлар билан психологларни жалб қилган ҳолда улар билан алоҳида суҳбатлар ўтказиш ва психолог хулосасига кўра, уларнинг таълим ва тарбиясида ота онаси (васий ёки ҳомийси) билан биргаликда алоҳида шуғулланишлиги, ёшлар ўртасида жиноятчиликни кескин камайишига олиб келиши, Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ–1022-сонли “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунини мазмун моҳиятини тушунтириб берди.

Шунингдек, “Инсон қадри ва манфаатлари учун” деган эсгу ғоя асосида демократия ва адолат тамойилларини мустахкамлашга қаратилган туб ислоҳотлар Ўзбекистон учун доим устувор” мавзусида маъруза қилди, жиноят ишлари бўйича Томди тумани суди раиси А.Мирзаева йиғилиш иштирокчиларига “Коррупция-таррақиёт кушандаси, “Одам савдоси” мавзусида маърузалар қилишди.

Йиғилиш охирида иштирокчилар ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш борасида тегишли чора-тадбирлар белгилаб олишди.

 

Исоков Анвар,

Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг раиси

 

Мирзаева Азиза,

Жиноят ишлари бўйича Томди туман судининг раиси

Skip to content