Қидирув:

Конимех туманида ташкил этилган сайёр қабул ва ҳуқуқий тарғибот тадбири тафсилотлари

Халқни дарду-ташвишини тинглаб уларга ечим топиш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни жойида ҳал қилиш бугунги кунда ҳар бир ташкилотнинг ўз функцияларидан келиб чиққан ҳолда олдига қўйилган вазифалардан бири ҳисобланади.

Навбатдаги ана шундай сайёр қабул ва ҳуқуқий тарғибот тадбири Конимех туманидаги Маънавият ва маданият маркази биносида жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг раиси Ҳ.Тўхтаев ва туман судининг тергов судяси М.Райимовлар томонидан навбатдаги сайёр қабул ва ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Сайёр суд мажлисида жиноят ва маъмурий ҳуқубузарлик содир этган бир нечта шахсларга нисбатан бўлган жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар кўриб чиқилиб, сайёр суд мажлиси иштирокчилари гувоҳлигида суд қарорлари эълон қилинди.

Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларга жиноят учун жазо муқаррарлигини эслатиш ва шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.

Шунингдек, йиғилганларга судьялар томонидан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори мазмун моҳияти, коррупция ва одам савдосига қарши курашиш, бундай жиноятлар учун қонунчиликда назарда тутилган жазо чоралари ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

 

Тўхтаев Ҳабибулло,

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг раиси

 

Райимов Мақсуд,

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг тергов судьяси

Кармана туманида сайёр суд ва ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди

Халқни дарду-ташвишини тинглаб уларга ечим топиш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни жойида ҳал қилиш бугунги кунда ҳар бир ташкилотнинг ўз функцияларидан келиб чиққан ҳолда олдига қўйилган вазифалардан бири ҳисобланади.

Навбатдаги ана шундай сайёр қабул ва ҳуқуқий тарғибот тадбири Жиноят ишлари бўйича Кармана тумани судининг раиси Ж.Каримов раислигида, Кармана тумани прокуратураси ва Кармана тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ходимлари иштирокида Кармана туманининг “Талқоқ” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказилган сайёр суд мажлисида туман Пробация назоратида турган 20 нафар маҳкумларнинг ўтаётган жазоларини муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш билан боғлиқ тақдимномалар кўриб чиқилди ва ушбу тақдимномалар мазмунан кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди.

Шунингдек, йиғилишда Кармана туманида судланганлар рўйхатида турган ёшларнинг суд-ҳуқуқий масалалар бўйича муаммолари жойида ўрганилиб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Йиғилиш давомида, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори мазмун моҳияти, Коррупция ва одам савдосига қарши курашиш, бундай жиноятлар учун қонунчиликда назарда тутилган жазо чоралари ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

 

 

Каримов Жаҳонгир,

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг раиси

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг навбатдаги сайёр суд мажлиси ва ҳуқуқий тарғибот тадбири туманнинг “Дамариқ” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказилди

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг тергов судьяси А.Норбеков томонидан жиноятчиликни содир этилиши бўйича қизил ҳудудга тушган тумандаги маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ҳамда уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан профилактик тарғибот ишларини амалга ошириш мақсадида Хатирчи тумани “Дамариқ” маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайёр суд ташкил этилди.

Сайёр судда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган 21 нафар шахсларга нисбатан 18 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилиб, улардан 12 нафарига маъмурий жарима, 7 нафарига нисбатан маъмурий қамоқ жазолари тайинланиб, 2 нафар шахсга оид маъмурий иш ҳужжатлари тугатилди.

Ўтказилган сайёр суд якунида судья А.Норбеков томонидан сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, қонун устиворлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар, шунингдек, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш, маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик ҳамда унинг оқибатлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

 

 

Аслиддин Норбеков,

                      Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг тергов судьяси

Зарафшон шаҳрида нотинч ва ажрим ёқасида турган оилалар муҳокамаси бўлиб ўтди

Оила жамиятнинг асосий бўғини бўлиб, у мустаҳкам ва тинч бўлса, жамият ҳам осойишта, мустаҳкам ва фаровон бўлади. Аксинча, оилаларда парокандалик, бузғунчилик бўлса, ўша жамият бузилади, тинчи йўқолади ва оқибатда таназзулга юз тутади. Бахтли оилалар туфайли бахтли жамият вужудга келади.

Зарафшон шаҳар 3-сектор биносида фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди раиси Ш.Очилов, Оила ва хотин-қизлар бўлими етакчи мутахассиси Г.Рўзиева, ИИБ ЖХХ ҲПБ ижтимоий профилактика катта инспектори, 3-сектор маъсул ходими Ж.Усманов, шаҳар отинойиси Л.Мутахарова, маҳалла отинойиси М.Мейлиева, маҳалла хотин-қизлар фаоли билан ҳамкорликда ажрим ёқасидаги 3 та низоли оилалар билан суҳбат олиб борилди, олиб борилган суҳбат жараёнда ҳар бир оила билан алоҳида суҳбат ўтказилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди, суҳбат давомида 1 та оила яраштирилди ва 1 та оилага ўйлаб кўришлари учун муддат берилди.

 

 

Очилов Шерали,

Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судининг раиси

Иштирокчиларга манфаатли бўлган семинар

Ўзбекистон Республикаси Олий суд раҳбариятининг ташаббуси билан кўп минг кишилик ишчи ва ходимлар фаолият юритадиган “Навоий кон металлургия комбинати жамғармаси” Давлат муасасаси жамоасида Навоий вилоят суди судьялари иштирокида “Меҳнат қонунчилигига оид нормаларнинг мазмун, моҳияти ва низоларни кўришда юзага келаётган муаммолар ” мавзусида семинар  машғулоти ташкил қилинди. Ушбу семинарда корхонанинг ишчи ходимлари билан биргаликда кадрлар масалалари бўйича масъул муттасади ходимлари ҳам иштирок этди.

Жамоада ўтказилган семинар айни вақтида ташкил қилинган ҳамда иштирокчиларига манффатли бўлган ташаббус бўлди.

Чунки, 2022 йил 28 октябрда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси янги таҳрирда қабул қилиниб, шунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги янги таҳиридаги қарори қабул қилиниши натижасида иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатларида янги қонун нормаларини улар томонидан қўллашда айрим тушунмовчиликлар юзага келган эди.

Бунинг натижасида, судларда ушбу тоифадаги низоларнинг кўпайшига сабаб бўлган эди.

Шу сабабли, бугунги семинар келгусида меҳнат қонунчилиги нормаларини улар томонидан тўғри қўлланишига ва судларда бу каби низоларни юзага келишини олди олишга хизмат қилади.

 

Беҳзод Шерматов,

Навоий вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси

 

Истам Турдиев,

 

Навоий вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси

“Навоийазот” АЖ биносида Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари Ф.Ҳамидов ва А.Баҳроновлар бошчилигида “Меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш асослари” мавзусида семинар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг кўрсатма хатига асосан Навоий вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан вилоят тизимидаги ташкилот, корхона ва идоралар билан меҳнат муносабатларига доир мавзулар юзасидан семинар машғулотлари ўтказиш ҳақида топшириқ хати берилган бўлиб шунга асосан семинар режаси ишлаб чиқилди.

Семинар режага мувофиқ 31.01.2025 йилда “Навоийазот” АЖда Меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш асослари мавзусида семинар йиғилиши ўтказилди.

Биламизки, 2022 йил 28 октябрда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси янги таҳрирда қабул қилинди ва шунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Аввало айтишимиз керакки янги таҳрирдаги меҳнат кодексида ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш, мазкур муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни тартибга солиш борасида бир қатор янги нормалар киритилган.

Семинардан кўзланган асосий мақсад меҳнат шартномасини бекор қилишда иш берувчи ва ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, улар ўртасидаги низоларни тинч йўл билан ҳал қилиш ва келиб чиқиши мумкин бўлган низоларни олдини олиш мақсадида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, семинар йиғилиш иштирокчиларининг қизиқтирган саволларига жавоб берилди.

 

Ҳамидов Феруз,

Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси

 

Баҳронов Азизжон,

Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси

Солиққа оид қонунчиликни тўғри қўллаш юзасидан давра суҳбати

Кармана туманлараро иқтисодий суди раиси А.Хамидов томонидан Навоий вилоят солиқ бошқармаси биносида солиқ органи ва тижорат банки ходимлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари раҳбари ва вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда суд раиси томонидан солиқ органлари томонидан тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий жарималарни қўллаш тўғрисидаги низолар хусусида тегишли тушунтиришлар бериб, солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарлик чораларидан бири бу молиявий жарима ҳисобланиши, молиявий жарималар амалдаги Солиқ кодексининг 28 ва 29 бобларида назарда тутилган миқдорларда тайинланишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, суд раиси йиғилиш иштирокчиларига хўжалик юритувчи субъектлари томонидан товарларни республикага олиб кириш ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги, экспорт контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан “экспорт” божхона режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва хизматларга нисбатан бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги кераклигини, бу талаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 23 ва 24 бандларида кўрсатиб ўтилганлигини, Низомнинг 28 бандига кўра, чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчиларга, шунингдек, “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишни таъминламаган импорт қилувчиларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида талабнома юборилиши, хўжалик юритувчи субъект томонидан ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликлар ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган ёхуд тўлашни рад этган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жарима қўллаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиши белгиланлиги тўғрисида тушутиришлар бериб ўтди.

Тадбирда йиғилиш иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволлари ва муаммоли ҳолатлари бўйича маърузачига мурожаат қилиб, берилган саволларига тегишлича жавоблар қайтарилди ва муаммоларнинг ечимлари бўйича маърузачи томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

Акбар Хамидов,

Кармана туманлараро иқтисодий судининг раиси

Учқудуқ туманида ташкил этилган сайёр қабул тафсилотлари

Халқни дарду-ташвишини тинглаб уларга ечим топиш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни жойида ҳал қилиш бугунги кунда ҳар бир ташкилотнинг ўз функцияларидан келиб чиққан ҳолда олдига қўйилган вазифалардан бири ҳисобланади.

Навбатдаги ана шундай сайёр қабул ва ҳуқуқий тарғибот тадбири Учқудуқ туманидаги “Навоий” маҳалласи биносида ташкил этилди.

Сайёр қабулда Учқудуқ туман судлари раислари ҳамда туман прокурори, Халқ қабулхонаси мудири, Учқудуқ туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилди.

Фуқаролар ва юридик шахслар иштирок этган сайёр қабул ва ҳуқуқий тарғибот тадбирида дастлаб суд раислари томонидан, сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, судларнинг вазифаси, судлар томонидан қандай тоифадаги ишлар кўрилаётганлиги борасида атрофлича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари судларни фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи орган сифатида халққа янада яқинлаштириш билан бир қаторда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф қилишга қаратилган кўплаб норматив ҳужжатлар қабул қилинаётганлиги алоҳида қайд этилди.

Бундан ташқари, сайёр учрашувда суд раислари томонидан туман ҳудудида сўнгги вақтларда содир этилаётган жиноятлар, кредит ва солиқ қарзини ундириш бўйича кўрилган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.

Мухтасар айтганда, ўтказилган сайёр қабул муаммоларни аниқлаш, жойида ҳал қилиш, уларни бартараф этиш мақсадларига қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

 

Жумаев Анвар,

Фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси

 

Қурбонов Акмал,

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси

 

Турдиев Дилшод,

Учқудуқ туман иқтисодий судининг раиси

 

Хомидов Шерали,

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг тергов судьяси

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси биносида Кармана туманлараро иқтисодий суди ташаббуси билан давра суҳбати ва очиқ мулоқот шаклида учрашув ташкил қилинди

Жорий йилнинг 30 январь куни бўлиб ўтган ушбу учрашувда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти ҳудудий бошқарамаси масъул ходимлари, тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда вилоятда фаолият кўрсатаётган банкларнинг ҳуқуқшунослари иштирок этишди.

Мазкур учрашувда Кармана туманлараро иқтисодий суди судьялари томонидан янги қабул қилинган ва тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳолини қўллаб қувватлашга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февраль кунги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига кредит мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш ҳамда аҳолининг микромоливий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-914-сон, 2023 йил 25 декабрь кунги “Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-888-сон, 2018 йил 3 июль кунги “Медиация тўғрисида”ги ЎРҚ-482-сон қонунларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июнь кунги “Бозор ислоҳотларини янада жадаллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-85-сон Фармони мазмун моҳияти иштирокчиларга атрофлича тушунтирилди.

Шунингдек, кун тартибига қўйилган мавзулар долзарб бўлганлиги сабабли тадбир сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга судьялар томонидан атрофлича жавоблар берилди.

 

Акбар Хамидов,

Кармана туманлараро иқтисодий судининг раиси

 

Фахриддин Бахронов,

Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси

Халқ дардига ҳамнафас бўлмоқ бугунги куннинг талаби

Халқнинг дарду-ташвишини тинглаб уларга ечим топиш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни жойида ҳал қилиш бугунги кунда ҳар бир ташкилотнинг ўз функцияларидан келиб чиққан ҳолда олдига қўйилган вазифалардан бири ҳисобланади.

Шу аснода Навбаҳор тумани “Бешработ” маҳалла фуқаролар йиғини биносида Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Б.Джумаев, Навбаҳор туманлараро фуқаролик суди раиси А.Хамраев ва жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди раиси А.Сайдуллаевлар томонидан сайёр қабул ва очиқ мулоқот учрашуви ўтказилди.

Ушбу сайёр қабул ва очиқ мулоқот давомида суд раислари томонидан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Сайёр қабулда суд ҳуқуқ соҳасида қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, уларнинг мазмун моҳияти ва аҳамияти тўғрисида фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларига маърузалар қилинди.

Сайёр қабул давомида суд раислари янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мазмун-моҳияти, судҳуқуқ соҳасида қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, уларнинг мазмун моҳияти ва аҳамияти, одам савдоси жинояти, болалаларни мажбурий меҳнатга жалб қилиниши ҳуқуқбузарликлари, болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби тўғрисида аҳолининг ҳуқуқий хабардорлиги оширилди.

Хусусан, Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Б.Джумаев томонидан Ўзбекистон Республикасининг 16.01.2025 йилдаги ОʻРҚ 1019-сонли қонуни тўғрисида фикр юритар экан, ушбу қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилганлигини билдириб ўтилди.

Ўз навбатида, сайёр қабул давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 292-сонли Қарори ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига кредит мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш ҳамда аҳолининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун моҳияти юзасидан ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунингдек, учрашув давомида судларга даъво аризаси киритиш тартиби, илова этиладиган ҳужжатлар ҳамда давлат божи миқдори, давлат божи тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби, қандай ҳолларда давлат божи тўламасдан судга даъво аризаси киритилиши бўйича ҳам ҳуқуқий ахборот берилди.

 

Джумаев Бекзод,

Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси

 

Хамраев Акрам,

Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг раиси

 

Козиев Козим,

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг тергов судьяси

Skip to content