Қидирув:

Хатирчи туман судлари томонидан “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди

Хатирчи туман судлари томонидан жорий йилнинг 22 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан 2025 йил 4 декабрда тасдиқланган “Суд ҳокимияти ва судяларга нисбатан аҳолининг ишончини ошириш ҳамда уларнинг имиджини янада мустаҳкамлаш бўйича 2025-йилнинг декабр ойида амалга ошириладиган Чора-тадбирлар режасининг 6-банди ижроси юзасидан судялар ва суд ходимлари фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида тумандаги “Абу Али ибн Сино” номидаги жамоат саломатлиги техникуми талабалари иштирокида Хатирчи туман судида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.

Тадбирда туман судлари судялари томонидан фуқаролар судга қандай мурожаат қилиш тартиби, судларда фуқароларнинг қабул қилиш жараёнлари, суд мажлиси жараёнлари, суд биносидаги тартиб қоидалар билан таништирилди.

Шунингдек, тадбир давомида туман судлари судялари томонидан талабаларнинг ўзлари қизиқган саволларга тегишлича жавоб бериб ўтилди.

Тадбир сўнгида ўқувчилар фуқаролик ишлари бўйича туман суди ҳамда жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди судялари томонидан суд мажлиси ўтказилиш жараёнларини очиқ суд мажлисларида эркин тингловчи сифатида иштирок этишиб суд жараёнларнинг боришини кўзатиб боришди.

 

Шерзод Мамиров,

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди раиси

 

Баходир Бабақулов,

Фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман суди раиси

 

Аслиддин Норбеков,

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг тергов судьяси

Оилавий низоларни олдини олишда ҳамкор ташкилотларнинг ўрни ва аҳамияти

Кармана туманида оилавий ажримларнинг олдини олиш ва маиший зўравонликка қарши курашиш масалаларига бағишланган навбатдаги оилавий муҳокама йиғилиши ташкил этилди.

Тадбирда Кармана туман ҳокими ўринбосари Н.Шомиева, туман прокурори З.Барноев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи А.Икромов, жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди раиси Б.Имомов, фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди раиси У.Раупов, туман Адлия бўлими бошлиғи А.Холмуминов ҳамда маҳаллада фаолият юритаётган “Оилавий қадриятлар комиссияси” аъзолари иштирок этдилар.

Муҳокама жараёнида ажрим ёқасида турган ва низоли ҳисобланган 23 нафар оила, шунингдек тазйиқ ва зўравонликка йўл қўйган шахслар билан манзилли профилактик ишлар олиб борилди. Оилалардаги низоларнинг келиб чиқиш сабаблари чуқур ўрганилиб, маиший зўравонликнинг салбий оқибатлари юзасидан тушунтирилди.

Натижада 8 нафар оиланинг мавжуд муаммолари ижобий ҳал этилиб, оилалар сақлаб қолинди. Тадбир иштирокчилари томонидан бундай мулоқотларни мунтазам равишда ташкил этиш максадга мувофик.

 

Бобир Имомов,

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди раиси

 

Умиджон Раупов,

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди раиси

Судда ишларни видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиш тартиби

Суд мажлисларида замонавий ахбарот-коммуникация тенологиялари орқали видеоконференцалоқа режими ташкил этилди. Соҳадаги бу янгилик суд процесси иштирокчиларига катта қулайлик яратди.

Судда видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш ва тақдим этилган ҳужжатлар билан ишлаш Олий суд Пленумининг “Фуқаролик, жиноят ва маъмурий ишларни кўришда суд мажлисларини видеоконференцалоқа режимида ўтказишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори билан тартибга солинади.

Судья ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим (қарор)да ишда иштирок этувчи шахсларга, суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчиларига уларнинг ВКА режимидаги суд мажлисида иштирок этиш ҳуқуқини кўрсатиб ўтади.

Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлиси ўтказилишининг аниқ санаси ва вақти судья томонидан ишни кўраётган суднинг Ахборот-коммуникация технологиялари масалалари бўйича суд ходими билан келишилган ҳолда “Суд мажлисларини ВКА режимида ўтказиш жадвалиидан келиб чиқиб белгиланиши лозим.

Судья ёрдамчиси ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим (қарор)ни ишда иштирок этувчи шахсларга, суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчиларига процессуал қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юборилишини ҳамда бир нусхасини ишни кўраётган суднинг АКТ ходимига рўйхат асосида имзо орқали топширилишини таʼминлайди.

ВКА режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган судга келиб тушган ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим (қарор) ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказилиб, шу куннинг ўзида АКТ ходимига топширилади.

ВКА режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган суд билан ВКА ўрнатишнинг имкони бўлмаган тақдирда, судья процессуал қонун ҳужжатларига асосан ишни кўришни кейинга қолдириш чораларини кўради.

Ишда иштирок этувчи шахслар, суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари томонидан суд мажлисида тақдим этилган ҳужжатлар, жумладан ишончномалар, аризалар, илтимосномалар, ёзма фикр-мулоҳазалар ва бошқа ёзма далиллар суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган суд АКТ ходими томонидан сканер ёрдамида электрон шаклга келтирилиб, интернет тармоғи орқали ишни кўраётган судга узатилади.

ВКА режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган суд АКТ ходими кейинги иш кунидан кечиктирмасдан суд мажлисида тақдим этилган ҳужжатлар, жумладан, ишончномалар, аризалар, илтимосномалар, ёзма фикр-мулоҳазалар ва бошқа ёзма далилларни кузатув хати орқали илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати асосида ишни кўраётган судга юборади.

Ушбу яратилган қулайликлар фуқаролар ва суд соҳасида хизмат қилаётган ходимларига жуда катта имкониятлар яратиб берди.

 

Зуфар Нарзиев,

Навоий вилоят суди судьяси

 

Фурқат Рахманов,

Навоий вилоят суди судьяси

 

Абдимумин Рахимов,

Навоий вилоят суди судьяси

 

Жахонгир Каримов,

Навоий вилоят суди судьяси

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди томонидан сайёр суд ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди

Кармана туманидаги «Куҳна қўрғон» маҳалла фуқаролар йиғинида жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди томонидан, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида сайёр суд мажлиси ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларга жиноят учун жазо муқаррарлигини эслатиш ва шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.

Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, коррупцияга қарши курашиш тўғрисида, гендер тенглик, одам савдоси ҳамда ЎРҚ-1092-Қонун юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.

Тадбир сўнгида судьялар томонидан йиғилганларга ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий соҳага оид саволларига жавоб берилди.

 

Бобир Имомов,

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг раиси

Нурота туманида сайёр суд ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди

Нурота туманидаги «Эшон Судур» маҳалла фуқаролар йиғинида жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди томонидан, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида сайёр суд мажлиси ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларга жиноят учун жазо муқаррарлигини эслатиш ва шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.

Шунингдек, судьялар томонидан йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, гендер тенглик, одам савдоси ҳамда ЎРҚ-1092-Қонун юзасидан тушунтиришлар берилиб, ушбу Фармон келгусида Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини қуришдаги муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Тадбир сўнгида судьялар томонидан йиғилганларга ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий соҳага оид саволларига жавоб берилди.

 

Зарифжон Утамуродов,

Жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг тергов судьяси

Навоий вилоят суди биносида шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ҳамда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасаларда ётиши муддатини узайтириш масалаларига бағишланган амалий семинар ўтказилди

Мазкур тадбирда соғлиқни сақлаш тиббий муассасалар, прокуратура, ички ишлар органлари ҳамда “Адолат” социал демократик партияси вакиллари, вилоят суди судьялари ва соҳага масъул ташкилотлар иштирок этди.

Семинар давомида фуқароларни мажбурий тартибда даволаш муассасаларига жойлаштиришнинг ҳуқуқий асослари, «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги ҳамда «Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун моҳияти, мазкур қонунлар талаби асосида тиббий хулосаларни расмийлаштириш тартиби ҳамда суд амалиётида учраётган муаммолар муҳокама қилинди.

Шунингдек, семинар давомида шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ҳамда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасаларда ётиши муддатини узайтириш ҳақидаги аризаларни ўз вақтида ва тўғри ҳал қилиш фуқарони малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатларидан бири эканлиги, мажбурий даволаш чораларини қўллашда инсон ҳуқуқлари ва шаънини ҳурмат қилиш, ҳар бир мазкур тоифадаги ишларни Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси талаблари асосида тез ва сифатли кўриб чиқиш бўйича амалий тавсиялар берилди.

Мазкур семинар ягона ёндашувни таъминлаш ҳамда аҳолининг саломатлигини ҳимоя қилишга қаратилган ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

 

Анвар Шукуров,

Навоий вилоят суди судьяси

Жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди томонидан ўтказилган семинар тафсилотлари

Жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди томонидан тумандаги “Ғафур Ғулом” маҳалла фуқаролар йиғинида “Жиноят ишлари бўйича республика судлари томонидан чиқарилган хусусий ажримларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан” Чора-тадбирлар режасининг 4-банди ижроси юзасидан жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари томонидан ҳудуддаги давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари билан суднинг хусусий ажрими ижросини тўғри ташкил этиш ҳамда хусусий ажримининг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирларни белгилаш масалалари юзасидан. Шунингдек, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси мажлисининг 16-сонли баёни билан “Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни” муносабати билан 2025-йил 25-ноябрдан 10-декабрга қадар “Хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш учун бирлашайлик” мавзусида семинар ва давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида туман прокуратураси ходимлари, туман ИИБ ва ЙҲХБ ходимлари, туман ДСИ бошлиғи, тумандаги Маҳаллалар уюшмаси раиси ва ходимлари, туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, “Ғ.Ғулом”, “А.Навоий” маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ҳоким ёрдамчилари иштирок этишиб, уларга судьялар томонидан  хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш йўналишлари юзасидан тушунтиришлар берилди.

 

Мирзоҳид Ҳайитов,

Жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг раиси

 

Зарифжон Утамуродов,

Жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг тергов судьяси

Конституция ҳуқуқ ва эркинликларимизнинг кафолатидир

Конституция – давлатимизнинг бош қонуни, мамлакатимиз мустақиллигининг ҳуқуқий пойдевори, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатидир.

Конституция ҳар бир давлат тараққиётининг пойдевори бўлган ҳуқуқий, сиёсий ва мафкуравий ҳужжат – мамлакатнинг асосий қонуни ҳисобланади.

Айтиш жоизки, Конституциямиз мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, халқимизнинг тинч-осуда, фаровон ҳаётини таъминлашнинг муҳим асосидир.

Конституция асосида инсон қадри улуғланадиган демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини қуриш мақсадида кенг қамровли янгиланишлар ва ислоҳотлар амалга оширилди, бу борада бой тажриба тўпланди.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб, миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Конституцияда энг муҳим жиҳатлари инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадриммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш, эркин ва адолатли фуқаролик жамиятини ривожлантириш ҳамда демократик ҳуқуқий давлат қуриш билан боғлиқ ўзгаришлар киритилди.

Хусусан, Конституциямизга мувофиқ, демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши асосий қонунимизда белгилаб берилди.

Конституциямизда энг олий қадрият сифатида асосий эътибор давлатга эмас, балки инсон манфаатларига қаратилди.

Шунинг учун ҳам инсонларнинг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиш, уларнинг тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш, инсонга муносиб ҳаёт шароитлари яратиш, уни бахтли қилиш, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш Қонунимизнинг асосий тамойили бўлиб ҳисобланади.

Шуни таъкидлаш жоизки, миллий манфаатларимиз ва интилишларимизга асосланган халқаро ҳуқуқ нормалари билан қиёсланган муҳим ҳужжатни қабул қилиниши билан Ўзбекистон бутун дунёга инсон ҳуқуқларининг муқаддаслиги ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини, халқимизнинг ўз тақдирини ўзи белгилаши, ўз миллий бойликларига ўзи эгалик қилиши Бош Қонунимизда белгилаб қўйилди.

Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар ким Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ, агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат этишга ҳақли. Ҳар ким давлат органларининг ёхуд улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши ҳуқуқига эга.

Ушбу қоиданинг мазмун-моҳияти шундаки, фуқаролар ўз бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини, ўзгалар ҳуқуқларини бузмаган ҳолда, мустақил ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

Конституциямизга бундай норма киритилиши, ўз навбатида, бузилган ҳуқуқни қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай усуллар билан, ўзгаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қилмаган ҳолда ҳимоя қилишни ҳамда ҳар бир фуқаронинг ўзига тегишли бўлган шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини таъминлашга хизмат қилади.

Бир сўз билан айтганда, Бош қомусимиз нафақат демократик тараққиётимизнинг кафолати, балки инсон қадрини улуғлаш йўлида ҳаётимизда содир бўлаётган улкан ўзгаришларнинг ҳуқуқий асоси бўлиб ҳисобланади.

 

 

Дилшод Турдиев,

Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси

Қонунлар ижроси амалда

Бугунги кунда сиёсий, иқтисодий, давлат-ҳуқуқий муносабатларнинг бутун тизимини модернизация қилиш, фуқаролик жамиятини шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя этиш бўйича олдимизда турган кенг кўламли вазифалар, аввало, суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш масаласи билан бевосита боғлиқдир.

Мамлакатимизда хотин-қизлар ва болаларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга катта эътибор қаратилаётганлиги, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш учун кенг кўламли ишлар қилинаётганлиги ҳаммамизга маълум.

2023 йилнинг 11-апрель куни “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-829-сон Қонун қабул қилинганлиги мазкур соҳада оширилаётган ислоҳотларнинг самараси десак муболаға бўлмайди. Мазкур қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги “41/1-модда Шаҳвоний шилқимлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик” киритилди.

Эндиликда, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари яна бир модда билан қўриқланадиган бўлди. Қонунга кўра, шаҳвоний шилқимлик қилиш, яъни шахсга нисбатан унинг учун номақбул бўлган ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган, шахснинг ташқи қиёфасини ёки қадди-қоматини тавсифлашда, имо-ишора қилишда, тегинишда, чақиришда ифодаланган, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни бир марта қўпол равишда ёки бир неча марта содир этиш, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Шунингдек, Жиноят кодекси 129-моддасида, ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан зўрлик ишлатмай уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари қонунда оилавий (маиший) зўравонликка оид жиноят ва ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чоралари белгиланган, жумладан жиноий қилмиш учун ЖК 126/1-моддаси ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун МЖтКнинг 59/2-моддаси билан чора кўрилиши белгиланганлиги ҳам оналик ва болаликни ҳимоя қилишга қаратилган муҳим қадамлардан биридир.

Хулоса қилиб айтганда, кейинги йилларда Ўзбекистонда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишнинг янги босқичига асос солинди. Бу борада жорий йилнинг ўтган даврида қатор муҳим натижаларга эришилди, жумладан, қонун талабларини бузган 6 нафар шахслар Жиноят кодексининг 126/1-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган 11 нафар шахсга жарима ва 12 нафар шахсларга МЖтКнинг 59/2-моддаси билан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Авваламбор, Янги Ўзбекистонда қилмиш ва жиноят учун жазо муқаррарлиги қатъий таъминланмоқда. Жамиятимизда, оилаларда маиший муҳит изчил яхшиланиб, аёлларимизнинг қадр-қиммати ва қизларимизнинг иззат-ҳурмати тикланмоқда.

 

Козим Козиев,

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг тергов судьяси

 

Баҳодир Фармонов,

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг девонхона мудири

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилди ва йиғилганларга қонунлар мазмун-моҳияти тушунтирилди

Навбаҳор тумани “Баркамол авлод” болалар мактабида жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди томонидан сайёр суд, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда қонунларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан тадбир ўтказилди.

Сайёр судда Навбаҳор туман ИИБда ҳисобда туриб суд ҳукми билан тайинланган озодликни чеклаш, ахлоқ тузатиш ишлари ҳамда муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоларини ўтаётган 21 нафар маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик тамойиллари қўлланиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 73-моддасига асосан ўталмаган жазолардан муддатидан илгари шартли озод қилиндилар.

Бугунги кунда сиёсий, иқтисодий, давлат-ҳуқуқий муносабатларнинг бутун тизимини модернизация қилиш, фуқаролик жамиятини шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя этиш бўйича олдимизда турган кенг кўламли вазифалар, аввало, суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш масаласи билан бевосита боғлиқдир.

Мамлакатимизда хотин-қизлар ва болаларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга катта эътибор қаратилаётганлиги, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш учун кенг кўламли ишлар қилинаётганлиги ҳаммамизга маълум.

2023 йилнинг 11-апрель куни “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-829-сон Қонун қабул қилинганлиги мазкур соҳада оширилаётган ислоҳотларнинг самараси десак муболаға бўлмайди. Мазкур қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги “41/1-модда Шаҳвоний шилқимлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик” киритилди.

Бундан ташқари қонунда оилавий (маиший) зўравонликка оид жиноят ва ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чоралари белгиланган, жумладан жиноий қилмиш учун ЖК 126/1-моддаси ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун МЖтКнинг 59/2-моддаси билан чора кўрилиши белгиланганлиги ҳам оналик ва болаликни ҳимоя қилишга қаратилган муҳим қадамлардан биридир.

Тадбир иштирокчиларига мазкур қилмишлар учун белгиланган жавобгарлик чоралари ва қонунларнинг мазмун-моҳияти батафсил тушунтириб ўтилди.

 

Алишер Сайдуллаев,

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди раиси

 

Козим Козиев,

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди тергов судьяси

Skip to content