Қидирув:

Халқ дардига ҳамнафас бўлмоқ бугунги куннинг талаби

Халқнинг дарду-ташвишини тинглаб уларга ечим топиш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни жойида ҳал қилиш бугунги кунда ҳар бир ташкилотнинг ўз функцияларидан келиб чиққан ҳолда олдига қўйилган вазифалардан бири ҳисобланади.

Шу аснода Навбаҳор тумани “Бешработ” маҳалла фуқаролар йиғини биносида Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Б.Джумаев, Навбаҳор туманлараро фуқаролик суди раиси А.Хамраев ва жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди раиси А.Сайдуллаевлар томонидан сайёр қабул ва очиқ мулоқот учрашуви ўтказилди.

Ушбу сайёр қабул ва очиқ мулоқот давомида суд раислари томонидан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Сайёр қабулда суд ҳуқуқ соҳасида қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, уларнинг мазмун моҳияти ва аҳамияти тўғрисида фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларига маърузалар қилинди.

Сайёр қабул давомида суд раислари янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мазмун-моҳияти, судҳуқуқ соҳасида қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, уларнинг мазмун моҳияти ва аҳамияти, одам савдоси жинояти, болалаларни мажбурий меҳнатга жалб қилиниши ҳуқуқбузарликлари, болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби тўғрисида аҳолининг ҳуқуқий хабардорлиги оширилди.

Хусусан, Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Б.Джумаев томонидан Ўзбекистон Республикасининг 16.01.2025 йилдаги ОʻРҚ 1019-сонли қонуни тўғрисида фикр юритар экан, ушбу қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилганлигини билдириб ўтилди.

Ўз навбатида, сайёр қабул давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 292-сонли Қарори ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига кредит мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш ҳамда аҳолининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун моҳияти юзасидан ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунингдек, учрашув давомида судларга даъво аризаси киритиш тартиби, илова этиладиган ҳужжатлар ҳамда давлат божи миқдори, давлат божи тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби, қандай ҳолларда давлат божи тўламасдан судга даъво аризаси киритилиши бўйича ҳам ҳуқуқий ахборот берилди.

 

Джумаев Бекзод,

Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси

 

Хамраев Акрам,

Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг раиси

 

Козиев Козим,

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг тергов судьяси

Навбаҳор туманида ўтказилган тарғибот тадбири тафсилотлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли Қарори ижроси юзасидан ҳудудларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида Навбаҳор туманида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик сони нисбатан ошган “Мирзо Улуғбек” маҳалласида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда жиноят ишлари бўйича туман суди, туман прокуратураси, ички ишлар бўлими ва мутасадди идора, ташкилотларнинг вакиллари иштирок этдилар.

Ташкил этилган тадбир доирасида «Хавфсиз маҳалла» тамойили асосида “Мирзо Улуғбек” маҳалласида жиноятчиликка сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш, оилалардаги ижтимоий муаммоларни барвақт аниқлаш ва ҳал қилиш, жамоат жойларида хавфсизликни кучайтириш ҳамда энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва амалдаги қонунчилик талабларига риоя қилиш орқали ҳуқуқбузарликларни олдини олиш масалаларида тушунтиришлар берилди.

 

 

Козиев Козим,

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг тергов судьяси

Сайёр тарзда ўтказилган қабул

Фуқароларнинг судларга бўлган мурожаатларини улар учун қулай бўлган жойда қабул қилинишини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар ва уларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш, шунингдек “Менинг маҳаллам-менинг судьям” ғояси остида Зарафшон шаҳридаги А.Навоий МФЙда сайёр учрашув ташкил этилди.

Мазкур сайёр қабул жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг раиси А.Исоқов ва тергов судьяси Д.Эргашева, Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Ғофуров томонидан ўтказилиб, аҳолининг мурожаатлари тингланди ва уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Сайёр қабулдан сўнг фуқароларга маҳалла ҳудудида содир этилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида кўрилган ишлар мисолида маълумотлар берилиб, келгусида мазкур салбий ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан зарур тавсиялар бериб ўтилди.

Шунингдек, йиғилганларга суд раислари томонидан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун моҳияти, Коррупция ва одам савдосига қарши курашиш, бундай жиноятлар учун қонунчиликда назарда тутилган жазо чоралари ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

 

Шерзод Ғофуров,

Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг раиси

 

Анвар Исоков,

Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг раиси

 

Дилобар Эргашева,

Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг тергов судьяси

Конимех туманида ўтказилган сайёр суд ва тарғибот тадбири тафсилотлари

Жиноят ишлари бўйичав Конимех туман судининг раиси Ҳ.Тухтаев ва туман судининг тергов судьяси М.Райимов томонидан Конимех туманидаги 4-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида сайёр суд ҳамда тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган сайёр судда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а,г» бандлари ва бошқа моддалари билан судланувчи М.Уга оид бўлган жиноят иши кўрилиб, суднинг шу кунги ҳукмига асосан жазо тайинланди, шу билан бирга ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми ва 189-моддаси 1-қисми билан судланувчи З.Хга оид бўлган жиноят иши кўрилди, суд муҳокамасида давлат айбловчиси, судланувчи ва фуқаровий даъвогарларнинг музокара сўзлари тингланиб, суднинг шу кундаги ҳукмига асосан тегишли жазо тайинланди.

Бундан ташқари туман судининг тергов судьяси М.Райимов томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 61-моддаси 1-қисми билан К.Гга оид бўлган, 183-моддаси ва бошқа моддалари билан Т.Нга оид бўлган, МЖтКнинг 47/4-моддаси 1-қисми билан Е.Тга оид бўлган Х.Аларга оид бўлган маъмурий иш материаллари мазмунан кўриб чиқилди. Шу билан бирга туман судининг раиси Ҳ.Тухтаев, тергов судьяси М.Райимовлар томонидан янги қабул қилинган қонунлар, одам савдоси ва ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан маърузалар қилиниб, тарғиот ишлари амалга оширилди.

 

Тўхтаев Ҳабибулло,

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг раиси

 

Райимов Мақсуд,

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг тергов судьяси

ЕРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ МАВЗУСИДА СЕМИНАР

Навбаҳор туман ҳокимлиги биносида Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Б.Джумаев ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди раиси А.Хамраев бошчилигида “Судларда ерга оид низоларни кўришдаги мавжуд муаммолар” мавзусида семинар ўтказилди.

Мазкур тадбирда турли соҳа вакиллари, хусусан, туман ҳокимлиги, Кадастр агентлиги, Давлат кадастрлар палатаси, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, прокуратура, адлия, солиқ идоралари масъул ходимлари ҳамда ҳуқуқшунослар иштирок этди.

Семинарда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддасига кўра ер, ерости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасида эканлиги тўғрисида атрофлича сўз юритилди.

Ер кодексининг 31-моддасига мувофиқ, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олингандан кейин вужудга келади.

Навбаҳор туманлараро иқтисодий судига 2024 йил давомида ерга оид 18 та иқтисодий иш кўрилиб, мазкур ишларнинг 2 таси рад этилган, 1 таси қайтарилган, 4 таси бошқа судларга юборилган, 11 таси қаноатлантирилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги “Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 28-сонли Пленум Қарорининг 8-бандида ерга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари буйича судлар ёки иқтисодий судлар томонидан кўрилиши хусусида маълумот берилди.

Мазкур семинар ҳокимлик, корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан ерга оид низолар бўйича судларга даъво аризалари киритилишида, талабларни тўғри қўйиш, судгача тартибга риоя этиш, даъво аризаларига тегишли ҳужжатларни илова этиш ҳамда даъво аризаси бўйича суд ҳаражатлари тўғрисида амалдаги қонун нормалари ва тартибларига риоя этиб, уларнинг қонуний киритилишига хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлди.

 

Бекзод Джумаев,

Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг раиси

 

Акрам Хамраев,

Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг раиси

КЕЛИШУВ БИТИМИ ВА МЕДИАЦИЯ, УЛАРНИНГБИР-БИРИДАН ФАРҚИ

Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига биноан, суднинг асосий вазифалари фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунлари, халқаро шартномаларида, шунингдек инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда кафолатланган ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини, давлат ва жамоат манфаатларини, юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.

Суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилгандир.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси талабига кўра, иқтисодий судлар низоларни кўришда тарафларни келиштириш чораларини кўради.

Бундай келиштириш чоралари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 131-моддасига мувофиқ, келишув битими ёки медиатив келишув тузиш ҳисобланади.

Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин.

Келишув битими ва медиатив келишувнинг ўзаро фарқли жиҳатлари нималардан иборат.

1. Медиация – “medium”, яъни “воситачи” сўзи билан ифодаланган бўлиб, келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули.

Келишув битими деганда, ўзаро келишишга асосланган, даъво талаби бўйича аниқликка эришишга қаратилган низони ҳал қилиш тўғрисидаги тарафларнинг ёзма келишуви тушунилади.

2. Медиация низоларнинг 3 та тоифаси бўйича амалга оширилиши мумкин: фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан, шу жумладан, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан келиб чиқадиган низолар, якка меҳнат низолари, оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар.

Келишув битими эса иқтисодий судлардаги  низолар бўйича тузилиши мумкин.

3. Медиатив келишувда тарафлар келиб чиққан низони Медиатор кўмагида ҳал қилади.

Келишув битими эса, агар унинг шартлари қонунчиликка зид бўлмаса, учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлмаса ҳамда у шарт асосида тузилмаган бўлса, суд томонидан тасдиқланади.

4. Тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво аризаси ИПКнинг 107-моддаси 53-бандига асосан кўрмасдан қолдирилади. Бундан медиатив келишув шартлари бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун янгидан судга мурожаат этишга ҳақли.

Тарафлар ўртасида келишув битими тузилганда эса, даъво аризаси бўйича иш юритиш ИПКнинг 110-моддаси 7-бандига биноан тугатилади ва мазкур низо юзасидан судга такроран мурожаат қилишга йўл қўйилмайди.

5. Медиатив келишувда медиаторлар далилларни текширмайди ва уларга баҳо бермайди, аксинча тарафлар ўртасида бир-бирларини тушунишга, ўзаро мақбул шартларда муаммони ҳал этиш имкониятларини излаш ва ҳал этишга кўмаклашади.

Келишув битимида эса суд далилларга баҳо беради, агар битим шартлари қонунчиликка зид бўлса, келишув битимини тасдиқламайди.

6. Медиатив келишув амалда суддан ташқари ҳужжатлар сирасига киритилган. Қонунда медиатив келишувни мажбурий ижро этиш ва у бўйича ижро варақасини бериш кўрсатилмаган.

Келишув битими эса суд томонидан тасдиқланадиган ҳужжат ва бу бўйича ижро варақаси берилади.

7. Медиация жараёни мажбурийлик кучига эга бўлмаган, тарафларнинг ихтиёрийлигига асосланган жараён. Бунда низолашаётган тарафлар ўз ихтиёрларига кўра учинчи шахснинг воситачилигида келиб чиққан низони ўзаро муроса – ярашув йўли билан ҳал этадилар.

Келишув битимининг шартлари мажбурий бўлиб ҳисобланади.

8. Тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганда, тўланган давлат божи қайтарилади, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно.

Келишув битими тузилганда тўланган давлат божи қайтарилмайди, агар тўланмаган бўлса, ИПКнинг 118-моддаси талаблари асосида ҳал этилади.

Хулоса қилиб айтганда, судларда низоларни кўришда ярашув тартиб-таомилларини танлаш ва натижада келишув битими ёки медиатив келишув тузиш процесс иштирокчиларининг хоҳишига боғлиқ.

 

Дилшод Турдиев,

Учқудуқ туман иқтисодий судининг раиси

Навбатдаги сайёр қабул ва тарғибот тадбири тафсилотлари

Фуқароларнинг судларга бўлган мурожаатларини улар учун қулай бўлган жойда қабул қилинишини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар ва уларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш, шунингдек “Менинг маҳаллам-менинг судьям” ғояси остида Конимех туманидаги Маънавият ва маданият марказида жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг раиси Ҳ.Тўхтаев ва туман судининг тергов судьяси М.Райимовлар томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266- моддаси 1- қисми билан судланган фуқаро суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ва муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Шунингдек, туман судининг тергов судяси томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 133-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган шахсларга нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилди ва даъвогар ҳамда томонларнинг ярашуви асосида маъмурий иш якунланди.

Бу каби сайёр қабуллардан кўзланган асосий мақсад, фуқароларни узоқ вақт давомида ўз ечимини топмай келаётган суд-ҳуқуқ соҳасига доир муаммоларига қонуний ечим топиш орқали халқимизни рози қилиш ва қонун устуворлиги таъминлаш орқали одил судловга эришишидан иборат.

 

Тўхтаев Ҳабибулло,

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг раиси

 

Райимов Мақсуд,

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг тергов судьяси

Учқудуқ туманида «Судья ва ёшлар учрашуви» давомида мактаб ўқувчиларининг ҳуқуқий билимларини ошириб боришга эътибор қаратилмоқда

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси томонидан Учқудуқ туман 5-сонли мактабда туман судининг раиси бошчилигида ўқувчи ёшларга Конституциявий ҳуқуқ ва бурчлар мавзусида қисқа очиқ дарс ва мулоқот ўтказилди.

Бунда суд раиси томонидан ўқувчи ёшларнинг ҳуқуқий билимини янада ошириш учун турли хил казус ва савол жавоблар ўтказиди.

Ўзбекистон Республикасида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган нормаларига биноан ҳамда ушбу Конститутсияга мувофиқ эътироф этилади ва кафолатланади. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади.

Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқейидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.

Имтиёзлар фақат қонунга мувофиқ белгиланади ва ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт.

Шунингдек ўқувчи ёшларни суд соҳаси бўйича қизиқтирган саволларга туман суди раиси А.Курбонов томонидан жавоблар берилди.

Шундан сўнг суд раиси судьялик касби ҳақида қисқача ҳар соҳа, ҳар касбнинг ўзига яраша машақати ва масъулияти бор, албатта. Судянинг зиммасидаги масъулият эса бежиз уларга нисбатан нафақат хизмат пайтида, ҳатто хизматдан ташқари пайтларида муайян чекловлар қўйилмаган. Негаки, судянинг ҳатто хизматдан ташқари пайтдаги билиб-билмай қилган ҳатти-ҳаракатисуднинг нуфузи салбий таъсир кўрсатади. Ҳар қандай жиноят фуқаролик ёки оммавий маъмурий ҳамда иқтисодий низоларга айнан судда нуқта қўйилади, шунинг учун судялар ўзининг холислиги, мустақиллиги ва беғаразлиги салбий таъсир кўрсатадиган ҳатти-ҳаракатлардан тийилиши шарт дея сўзига якун ясади.

 

Қурбонов Акмал,

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси 

Эндиликда тадбиркорлар фаолиятида ноқонуний текширувларнинг олди олинaди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, уларга янада қулай шарт-шароитлар яратиш борасида бир қатор самарали ислоҳотлар амалга оширилди.

Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига давлат ва бошқа назорат қилувчи органларнинг аралашувини олдини олиш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон Фармони қабул қилиниши ҳам бунга яна бир мисол ҳисобланади.

Фармонга кўра, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини назорат қилишга ваколатли органлар ва уларнинг назорат соҳалари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқланиб, мазкур рўйхатга жами 43 та назорат қилувчи органлар киритилди.

Бунда ушбу рўйхатга киритилмаган органлар ҳамда ташкилотлар томонидан ҳамда назорат соҳасида назарда тутилмаган масалалар бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат тадбирларини ўтказиш тақиқланиши белгиланди.

Шунингдек, 2025 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширилиши қайд этилди.

Бунда текшириладиган тадбиркорлик субъекти аниқ бўлмаган ҳолатларда, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига, давлат манфаатларига, атроф-муҳитга зарар етказиш хавфининг тезкор олдини олиш ёки бартараф этиш мақсадида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида “Назорат функциялари”га мувофиқ текширувлар текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширилиши назарда тутилди.

Бундан ташқари, 2025 йил 1 январдан бошлаб назорат қилувчи органлар томонидан «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими жорий этилиб, текширув ва профилактика тадбирларини ташаббус этиш ушбу тизим натижалари асосида амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, мазкур Фармоннинг қабул қилиниши назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик фаолиятида текширишларни ўтказиш борасидаги масъулиятини янада оширишга ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

 

Дилшод Турдиев,

Учқудуқ туман иқтисодий судининг раиси

Кармана туманида ўтказилган сайёр суд ва тарғибот тадбири тафсилотлари

Жиноят ишлари бўйича Кармана тумани судининг раиси Ж.Каримов раислигида, Кармана тумани прокуратураси ва Кармана тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ходимлари иштирокида Кармана туманининг “Талқоқ” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказилган сайёр суд мажлисида туман Пробация назоратида турган 20 нафар маҳкумларнинг ўтаётган жазоларини муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш билан боғлиқ тақдимномалар кўриб чиқилди ва ушбу тақдимномалар мазмунан кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди.

Шунингдек, йиғилишда Кармана туманида судланганлар рўйхатида турган ёшларнинг суд-ҳуқуқий масалалар бўйича муаммолари жойида ўрганилиб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Йиғилиш давомида, Кармана тумани ИИБ ЖХХ Профилактика инспекторлари иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли Қарори мазмун ва моҳияти тарғибот иштирокчилари эътиборига етказилди.

Шу билан бирга, йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг турли моддалар билан судланган А.Шодиев, А.Каримов, Ё.Асадов, Б.Темиров, Д.Сапарова, И.Кенжебаева, А.Рўзиев, Н.Бозоров, Ж.Самандаров, А.Юсупов, С.Ғойибов, Б.Каримов, Т.Юсупов, А.Усмонов ва бошқаларга оид жиноят ишлари бўйича чиқарилган суд ҳукмлари ва хусусий ажримлар муҳокама қилинди.

 

 

Каримов Жаҳонгир,

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг раиси

Skip to content