Қидирув:

Навбаҳор туманида ўтказилган сайёр суд ва ҳуқуқий тарғибот тадбири тафсилотлари

Навбаҳор туманидаги мусиқа ва санъат мактаби биносида жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди томонидан жиноят ҳамда ҳуқуқбузарлик олдини олиш мақсадида фуқаролар ва уюшмаган ёшлар иштирокида сайёр суд мажлислари ўтказилди.

Сайёр суд мажлисида жиноят ва маъмурий ҳуқубузарлик содир этган бир нечта шахсларга нисбатан бўлган жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлари кўриб чиқилиб, сайёр суд мажлиси иштирокчилари гувоҳлигида суд қарорлари эълон қилинди.

Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларга жиноят учун жазо муқаррарлигини эслатиш ва шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.

Сайёр суд мажлиси якунига уланиб кетган тарғибот тадбирида сўзга чиққанлар, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида қилинаётган барча ишлар, қабул қилинаётга қонунлар барчаси “Инсон қадри ва манфаатлари учун” эканлиги, буни ҳар-бир Ўзбекистон фуқароси ич-ичидан ҳис қилиши ва жиноятчиликка қарши биргаликда муросасиз курашиш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, йиғилганларга судьялар томонидан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори мазмун моҳияти, Коррупция ва одам савдосига қарши курашиш, бундай жиноятлар учун қонунчиликда назарда тутилган жазо чоралари ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

Тадбир сўнгида судьялар томонидан йиғилганларга ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий соҳага оид саволларига жавоб берилди.

 

Сайдуллаев Алишер,

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси

 

Козиев Козим,

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг тергов судьяси

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судида коррупцион ҳолатларни олдини олиш мақсадида суд ходимларининг яқин қариндошлари билан мулоқот ўтказилди

Туман судининг раиси Ш.Мамиров коррупцион ҳолатларни олдини олиш мақсадида суд ходимлари ўртасида доимий профилактик тадбирларни амалга ошириш, суд ходимининг ишдан ташқари ҳолатдаги оилавий аҳволи, яшаш шароити, турмуш тарзи ва юриш-туришидан хабардор бўлиш мақсадида суд ходимларининг ота-оналари ва уларнинг яқин қариндошлари билан коррупцияга қарши курашиш бўйича учрашув ўтказиш давомида суд ходимларининг оила аъзоларига коррупцияга қарши курашиш доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар билан атрофлича таништирди.

Бундан ташқари, йиғилишда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этганлик қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар суднинг қарорига кўра муайян ҳуқуқлардан, шу жумладан муайян лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан қонунга мувофиқ маҳрум этилиши мумкинлиги, коррупцияга қарши курашиш бўйича  Ўзбекистон Республикасининг 03.01.2017 йилдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлиги, унинг мазмун-моҳияти бўйича қисқача тарзда тушунтириш бериб ўтди.

Шунингдек, суд органларида коррупсияга юл қуймаслик учун амалий тавсиялар берилиб тизимда бундай хото ва камчиликлар суд тизимида учрамаслиги кераклиги ҳақида тушунтиришлар берилди.

Бундан ташари суд раиси суд ходимларига хизмат вазифасини амалга ошириш жараёнида қонун талабларига зид бўлган ташқи таъсирларга берилмаслик, у ёки бу ҳаракатни амалга ошириши ёки ҳаракатсизлиги учун пул-моддий қимматликлар, қимматбаҳо буюмлар ва хизматлар кўринишида ҳақ олмаслик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилмаслик лозимлигини қатъий уқтириб ўтди.

Ҳар қандай кўринишдаги қонунга хилоф бошқа хатти-ҳаракатларни содир этмаслик, хусусан хизмат фаолиятим давомида пора олмаслик, пора бермаслик ҳамда пора олиш ва беришда воситачилик қилмаслик лозимлиги, шу билан бирга, суд идорасидаги муҳитни бузмаслик, ўзига юклатилган вазифаларни виждонан бажариши, ижро интизоми, меҳнат интизомига, хизмат ва хизматдан ташқари вақтларда одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши, меҳнат ва ижро интизомига қатъий риоя этиб бориши, фуқаролар билан қўпол муомалада бўлмаслиги, юқорида қайд этилган тартиб қоидаларга амал қилиб бориши, ўтказилган суҳбат жараёнидаги айтиб ўтилган барча тартиб қоидаларига қатий амал қилиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Бундан ташқари хизмат ва хизматдан ташқари вақтларда Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгашининг 2018 йил 29 январдаги 490-сонли Қарори билан тасдиқланган “Судялар одоб-ахлоқи кодекси”га,“Ўзбекистон Республикаси Олий суди, қуйи судлар, Олий суд ҳузуридаги судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари учун ички меҳнат тартиби қоидалари” ҳамда Олий суд Раёсатининг 2017 йил 30 августдаги РС-32-17-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий суди, қуйи судлар, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг касб ва одоб-ахлоқ” қоидаларининг мазмун моҳияти ҳақида тушунтиришлар берилди, жумладан, иш бўйича тарафлардан ёхуд ўзга шахслар томонидан уларнинг манфаати юзасидан пул ёки бошқа қимматликлар пора сифатида таклиф қилинганида, Олий суди Раёсатининг 2017 йил 30 августдаги РС-30-17-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси судлари судяларининг одил судловни амалга оширишдаги ва суд ходимларининг хизмат вазифаларини бажаришдаги фаолияти давомида муайян ҳаракатларни бажариш ёки бажармаслик учун ҳақ (пора) таклиф қилинганлиги тўғрисида хабар бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби”га асосан бу ҳақда раҳбариятга ёки жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судлари судялари малака ҳайъатига дарҳол хабар бериш лозимлиги тушунтирилди.

Йиғилиш якунида туман суди раиси суд ходимларининг яқин қариндошлари билан ҳам алоҳида сухбатлар ўтказиб, суд ходимларининг ишдан ташқари вақтдаги оилавий аҳволи, яшаш шароити, турмуш тарзи ва юриш-туришидан хабардор бўлишлари, уларни доимий тарзда назорат қилиб боришлари тўғрисида тавсиялар берилди.

 

Мамиров Шерзод,

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг раиси

 

Норбеков Аслиддин,

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг тергов судьяси

Коррупция ва манфаатлар тўқнашуви

Коррупция сўзи лотинча “corruptio”, яъни “бузиш, сотиб олиш, пора эвазига оғдириш” деган маъноларни англатади.

Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” ги Қонунида  коррупция атамасига қуйидагича тушунча берилган.

Коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш.

Мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев ўз ваколатига киришишгандан сўнг Президент сифатида 2017-йил 3-январда энг биринчи имзолаган ушбу Қонун билан Давлатимизнинг коррупцияга қарши курашишдаги асосий принциплари белгилаб берилди.

Хусусан, мазкур принциплар қонунийлик, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик, тизимлилик, давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги, жавобгарликнинг муқаррарлигидан иборат эканлиги Қонунда мустаҳкамлаб қўйилди.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари эса, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашдан иборат эканлиги белгиланди.

Сўнги йилларда жамиятимизда бу иллат билан боғлиқ бўлган “манфаатлар тўқнашуви” деган атама ҳам тез-тез тилга олиняпти.

Тўғри, юқорида қайд этилган Қонунда манфаатлар тўқнашуви атамасига оид тушунча ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ҳамда уни бартараф этишга доир мутасадди ходимлар ва органлар томонидан  кўриладиган чоралар-тадбирлар хусусида тўхталиб ўтилган.

Бироқ яқинда яъни, 2024-йилни 5-июнь куни давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган ва 2024-йилни 6-декабридан бошлаб кучга кириши белгиланган “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бу борадаги муносабатларни янада мукаммал тартибга соладиган бўлди, хусусан, мазкур Қонун билан коррупциянинг бир кўриниши бўлган манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари белгиланди.

Қонунда “манфаатлар тўқнашуви” тушунчасига таъриф берилган ҳамда бу ҳолат кимлар ўртасида ва қачон вужудга келиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган, хусусан, манфаатлар тўқнашуви—шахснинг шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлиги унинг ўз лавозим ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган (мавжуд манфаатлар тўқнашуви) ёки юзага келиши мумкин бўлган (эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви) вазиятдир.

Қонунга кўра, манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

-қонунийлик;

-фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ва давлатнинг қонуний манфаатлари устуворлиги;

-очиқлик ва шаффофлик;

-холислик;

-коррупцияга нисбатан муросасизлик.

Қонун билан  Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими:

-ўз лавозим мажбуриятларини ёки хизмат ваколатларини виждонан бажариши ва уларнинг бажарилишига таъсир кўрсатадиган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ўз шахсий манфаатлари билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатлардан ўзини тийиши;

-лавозим мажбуриятларини ёки хизмат ваколатларини бажариш чоғида манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорликка йўл қўймаслиги;

-ўзининг бевосита бўйсунувидаги ходимларни ёки бошқа ходимларни бевосита ёки билвосита ўзининг шахсий манфаатларини кўзловчи ҳаракатларга (ҳаракатсизликка) мажбурламаслиги каби шарт бўлган ҳолатлар белгиланди.

Албатта мазкур Қонуннинг қабул қилиниши давлат ташкилотларида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, аниқлаш ва тартибга солишнинг самарали механизмларини жорий этиш, унинг ҳуқуқий оқибатларини аниқ белгилашга ҳамда Ўзбекистоннинг коррупцияга оид халқаро рейтингдаги кўрсаткичларини оширишга хизмат қилади.

Бироқ, бу жабҳада ҳақиқий натижага эришиш ва мавжуд Қонунларимизни устуворлигини таъминлаш учун юртимиздаги ҳар-бир фуқаро бу иллатга ўта салбий ва муросасиз муносабатда бўлиши, авваламбор ўзи ҳар қандай каттами-кичикми бундай муносабатларни юзага келтирмаслиги, бундай вазиятларга дуч келганда эса эътиборсиз бўлмасдан дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериши лозим бўлади.

 

Абдраманов Тимур Бийсенбаевич,

Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари

 

Қодиров Шуҳрат,

Навоий вилоят судининг судьяси

Ғозғон шаҳрида ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбири тафсилотлари

Жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг раиси М.Хайитов ва тергов судьяси З.Утамуродовлар иштирокида, Ғозғон шаҳридаги “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Шунингдек, тадбир давомида йиғилганларга судьялар томонидан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори мазмун моҳияти, Коррупция ва одам савдосига қарши курашиш, бундай жиноятлар учун қонунчиликда назарда тутилган жазо чоралари ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларга жиноят учун жазо муқаррарлигини эслатиш ва шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.

Тадбир сўнгида судьялар томонидан йиғилганларга ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий соҳага оид муаммо ва масалалари юзасидан саволларига жавоб берилди.

 

Мирзохид Хайитов,

Жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг раиси

 

Зарифжон Утамуродов,

Жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг тергов судьяси

Учқудуқ туманида ўтказилган семинар ва ҳуқуқий тарғибот тадбири тафсилотлари

Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари замирида аввало, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлашдек устувор вазифалар мужассам.

Айтиш жоизки, суд ҳокимияти мустақиллигини, судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда, бу фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга хизмат қилади.

Учқудуқ туман судлари томонидан НКМК АЖ Шимолий кон бошқармаси биносида, Шимолий кон бошқармаси, Навоийуран ДК, Учқудуқ туман Бандликка кўмаклаши маркази ҳамда Учқудуқ туман адлия бўлими ходимлари ва кадрлар билан ишлашга масъул бўлган ходимлар иштирокида «Меҳнат қонунчилигига оид нормаларнинг мазмун моҳияти, шунингдек иш берувчи ва ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан семинар машғулоти ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Ушбу семинар машғулотида иш берувчи ва ходимлари ўртасида меҳнат муносабатларини тўғри йўлга қўйиш ҳамда амалиётда меҳнат қонунчилиги нормаларини тўғри қўллаш юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунингдек, янги қабул қилинган қонунлар жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1022-сон қонунининг мазмун моҳияти ҳақида тушунчалар берилди.

Тадбир давомида туман ҳудудида содир этилган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини янада кучайтириш, ажримларнинг олдини олиш, алимент ундириш ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича суҳбатлашилди.

Шунингдек, ўтказилган сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

Жумаев Анвар,

Фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси

 

Қурбонов Акмал,

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси

 

Хомидов Шерали,

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг тергов судьяси

Учқудуқ туманида ўтказилган сайёр қабул ва ҳуқуқий тарғибот тадбири тафсилотлари

Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари замирида аввало, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлашдек устувор вазифалар мужассам.

Айтиш жоизки, суд ҳокимияти мустақиллигини, судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда, бу фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга хизмат қилади.

Жорий йилнинг 12 февраль куни Учқудуқ туман судлари томонидан  тумандаги 4-сонли мактаб биносида, “Дўстлик” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар иштирокида сайёр қабул ва ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Дастлаб суд раислари томонидан маҳаллада истиқомат қиладиган фуқароларимизга энг аввало бугунги кунда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда фуқароларимизни мурожаатларини жойида ҳал этиш, уларга ҳуқуқий кўмак бериш борасида атрофлича тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, янги қабул қилинган қонунлар жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1022-сон қонунининг мазмун моҳияти ҳақида тушунчалар берилди.

Тадбир давомида туман ҳудудида содир этилган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини янада кучайтириш, ажримларнинг олдини олиш, алимент ундириш ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича суҳбатлашилди.

Шунингдек, ўтказилган сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

Турдиев Дилшод,

Учқудуқ туман иқтисодий судининг раиси

 

Қурбонов Акмал,

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси

 

Хомидов Шерали,

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг тергов судьяси

Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида Олий суд  ва Навоий вилояти судлари масъуллари томонидан Зарафшон шаҳар, Учқудуқ ва Томди туманлари аҳолиси учун судга доир масалалар бўйича сайёр қабул ўтказилди

Сайёр қабул давомида 23 нафар фуқаро қабул қилиниб, қабул қилинган фуқароларнинг 9 таси жиноят ишлари бўйича, 10 таси фуқаролик ишлар бўйича, 2 таси маъмурий ишлар буйича, 2 таси иқтисодий ишлар буйича судларга оид мурожаатларни ташкил этади.

Шундан 19 таси фуқаронинг оғзаки мурожаати, 4 таси фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди.

Жами 23 та мурожаатлардан 14 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 5 таси ижобий ҳал қилинди, 2 таси мурожаат бўйича Олий суд томонидан ҳамда 2 таси мурожаат бўйича Навоий вилоят суди томонидан шикоят ва аризалари ҳал қилиш учун қабул қилинди.

Шу билан бирга тақдимнома ва илтимосномалар асосида Зарафшон шаҳар, Учқудуқ ва Томди туманлари ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида туриб, жазо ўтаётган, жазони ўташ давомида белгиланган тақиқ ва чекловларга амал қилган, тузалиш йўлига қаътий ўтган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган 21 нафар назорат остидаги шахс Жиноят кодекснинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва вилоят суди ташаббуси билан ўтказилаётган бу каби халқ билан мулоқот ва мурожаатларнинг ечими бўйича амалий тадбирлар вилоятимиз бўйлаб ҳар бир ҳудудда ташкил этилиши режалаштирилган.

 

 

Навоий вилоят суди матбуот хизмати

Навбаҳор туманида ўтказилган семинар тафсилотлари

Навбаҳор туманидаги 3-мактаб биносида Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг раиси Б.Джумаев ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг раиси А.Хамраевлар томонидан ўқувчи ва ўқитувчилар иштирокида семинар машғулоти ўтказилди.

Семинар машғулоти давомида суд раислари янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мазмун-моҳияти, судҳуқуқ соҳасида қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, уларнинг мазмун моҳияти ва аҳамияти, одам савдоси жинояти, болалаларни мажбурий меҳнатга жалб қилиниши ҳуқуқбузарликлари, болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби тўғрисида савол-жавоб шаклида фикр алмашилди.

Учрашув давомида судьялар давлат томонидан педагог ходимлар фаолияти кафолатланганлигини, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 1975-моддасига мувофиқ, таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчиларнинг билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим ташкилоти педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши тўғрисида маълум қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-996-сонли қонунига кўра, қуйидагилар: жисмоний зўравонлик, жинсий зўравонлик, руҳий зўравонлик, ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация қилиш ва таъқиб этиш (буллинг) болаларга нисбатан зўравонликнинг шаклларидир.

Болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шакллари тақиқланади ҳамда қонун билан таъқиб қилинади.

Давлат болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш учун тегишли ҳуқуқий, маъмурий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа чораларни кўради.

Қонунга мувофиқ: зўравонликдан жабрланувчиларнинг ҳуқуқлари белгиланди, хусусан, болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича якка тартибдаги чора-тадбирлар белгиланиб, жумладан, зўравонликдан жабрланганларга ҳимоя ордери бериш тартиби йўлга қўйилди.

Шунга кўра, ҳимоя ордери ички ишлар органлари томонидан берилади ва зўравонликдан жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилига ваколатли давлат органи иштирокида топширилади.

Ҳимоя ордери 30 кун муддатгача берилади ва расмийлаштирилган пайтдан эътиборан кучга киради.

Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Агентлик ёрдам кўрсатиш, маслаҳат бериш механизми ва чора-тадбирлари тўғрисида ахборот олинишини, болаларга нисбатан зўравонлик ҳолларининг олди олинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида туну кун ишлайдиган ишонч телефони ишлашини таъминлайди.

Ишонч телефони орқали олинган ахборотни ошкор этишга йўл қўйилмайди.

 

Джумаев Бекзод,

Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси

Хамраев Акрам,

Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг раиси

Ҳамкорликда ташкил этилган семинар тафсилотлари

Хатирчи тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўдими биносида Навоий вилоят суди судьялари иштирокида “Меҳнат қонунчилигига оид нормаларнинг мазмун, моҳияти ва низоларни кўришда юзага келаётган муаммолар” мавзусида семинар машғулоти ташкил қилинди. Ушбу семинарда Хатирчи тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимлари ҳамда туман ободонлаштириш бўлими ишчи ходимлари билан биргаликда кадрлар масалалари бўйича масъул муттасади ходимлари ҳам иштирок этди.

Жамоада ўтказилган семинар айни вақтида ташкил қилинган ҳамда иштирокчиларига манфаатли бўлган ташаббус бўлди.

Чунки, 2022 йил 28 октябрда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси янги таҳрирда қабул қилиниб, шунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги янги таҳиридаги қарори қабул қилиниши натижасида иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатларида янги қонун нормаларини улар томонидан қўллашда айрим тушунмовчиликлар юзага келган эди.

Бунинг натижасида, судларда ушбу тоифадаги низоларнинг кўпайшига сабаб бўлган эди.

Шу сабабли, бугунги семинар келгусида меҳнат қонунчилиги нормаларини улар томонидан тўғри қўлланишига ва судларда бу каби низоларни юзага келишини олди олишга хизмат қилади.

 

Шукуров Анвар,

Навоий вилоят судининг судьяси

 

Турдиев Истам,

Навоий вилоят судининг судьяси

 

Бабақулов Баходир,

Фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман судининг раиси

Хусусий ажрим муҳокамаси ва ҳуқуқий тарғибот

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 200-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ишни кўриш вақтида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир.

Шунингдек, қонунчиликда суднинг асосий вазифалари фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунлари, халқаро шартномаларида, шунингдек инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда кафолатланган ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини, давлат ва жамоат манфаатларини, юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатлиги назарда тутилган.

Зеро, жамиятда аҳолининг ҳуқуқий билими ва маданиятининг юксак даражада бўлиши ҳамда шахснинг ўзга фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳурмат қилган ҳолда ўз ҳуқуқларини амалга ошириши ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг одини олишдаги энг муҳим омиллардан биридир.

Айни шу мақсадда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Навоий вилояти бошқармаси Зарафшон шаҳар бўлими ходимлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда  Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг 4-2102-2401/765-сонли иқтисодий иши юзасидан қабул қилинган хусусий ажримининг мазмун-моҳияти, назорат қилувчи орган сифатида қонунчилик талабларига риоя қилинмаганлик ҳолатлари батафсил тушунтириб ўтилиб, келгусида тадбиркорлик фаолияти субъектларига нисбатан ўтказиладиган текширишларда мазкур хусусий ажримда қайд этилган хато-камчиликка йўл қўймаслик ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарорининг иловаси билан тасдиқланган “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига қатъий риоя қилиш таъкидланди.

Бундан ташқари, мазкур тадбирда Жиноят ишлари бўйиа Зарафшон шаҳар суди ва Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди судьялари ҳам иштирок этишиб, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар, коррупция, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, мазкур қилмишлар учун жавобгарлик ва жазо, оилавий ажримларнинг келиб чиқиш сабаблари, уни олдини олиш, меҳнат қонунчилигини тўғри қўллаш юзасидан батафсил тушунтириш берилди.

Тадбир давомида сўнгги вақтларда ёшлар ўртасида айниқса психотроп моддаларни тарқатиш ва истеъмол қилиш, ижтимоий тармоқларда таъқиқланган сайтларга кириш, ўғирлик, безорилик каби жиноятчилик сони ошиб бораётганлиги, ёш оилаларнинг ажрими кўпайиб, бегуноҳ фарзандлар ота ёки она меҳридан айрилиб қолаётганлиги энг ҳавотирли ҳолат эканлиги алоҳида қайд этилиб, мазкур ҳолатларни олдини олишда барча бирдек масъул эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Шундан сўнг маърузачилар тадбир иштирокчиларининг саволлари ва мурожаатларига тегишли жавоблар беришди.

 

Шерзод Ғофуров,

Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг раиси

 

Анвар Исоков,

Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг раиси

 

Дилобар Эргашева,

Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг тергов судьяси

 

Анвар Насриев,

Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судининг судьяси

Skip to content