Солиққа оид қонунчиликни тўғри қўллаш юзасидан давра суҳбати

Навоий вилоят судининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 4-сонли “Судлар томонидан солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарори, тўловга қобилиятсизликка оид ишларни кўришда юзага келаётган муаммолар ва тугатиш ишларини амалга ошириш жараёнида эътибор қаратилиши лозим бўлган ҳолатлар юзасидан Навоий вилоят суди ва Зарафшон шаҳридаги судлар судьялари, шунингдек Зарафшон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси масъул ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбати давомида иштирокчилар томонидан Пленум қарорининг мазмуни, тўловга қобилиятсизликка оид аризалар билан иқтисодий судларга мурожаат қилиш, ишларни кўриш ва тугатиш ишларини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган муаммолар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, уларнинг ҳуқуқий ечимлари бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Мазкур давра суҳбатининг ўтказилиши солиққа оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига қатъий амал қилинишини таъминланишига хизмат қилади.

 

Навоий вилоят суди судьяси

Хуршид Турсунов