Фарзандини сотган аёл жавобгарликка тортилди
Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида, фарзандини сотган аёлга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.
2003 йилда туғилган Ҳ.Хурсандова (шахси ўзгартирилган) фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, текин даромад орттириш мақсадини кўзлаб, жиноят содир этиш йўлига кириб, «Одам савдоси, яъни ожиз аҳволдалиги, айбдорга моддий жихатдан ёки бошқа жихатдан қарам бўлган, ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан одам сотиш» жиноятини содир этган, яъни у 2022 йил 29 январь куни Хатирчи тумани, “Галабек” маҳалласида жойлашган “Тохир бобо” чойхонасида ўзининг 14.12.2021 йилда туғилган вояга етмаган Хусанов Аброр Нормурот ўғлини З.Жўраевага 4.000 АҚШ доллари эвазига сотганида ҳуқуқни мухофаза қилувчи ходимлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан ушланган.
Суд, Ҳ.Хурсандовани содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, муқаддам судланмаганлигини, айбига иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, оилавий шароити инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси
135-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб,
5 (беш) йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.
Шерали Хомидов
Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг раиси