Коммунал соҳадагиқарздорликларниундиришюзасидансайёрсудмажлисиўтказилди

Зарафшон ихтисослаштирилган прокуратураси биносида Зарафшон туманлараро иқтисодий суди, судья Ш.Ғофуровнинг раислигида Зарафшон ихтисослаштирилган прокурори А.Джумаев, прокурор ёрдамчиси М.Хидиров, даъвогар ва жавобгарлар вакилларининг иштирокида коммунал қарздорликларни ундириш юзасидан сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Унда даъвогар таъминотчи корхона манфаатида Зарафшон ихтисослаштирилган прокуратураси томонидан тақдим этилган даъво аризалари кўриб чиқилди.

Суд муҳокамаси якунида тарафларга сувни тежаш чоралари кўрилмаганлиги, сув тармоқларидаги носозликлар ўз вақтида бартараф этилмаганлиги, фойдаланилган коммунал ресурслари учун қатъий тўлов интизомининг йўлга қўйилмаганлиги, ундирувнинг замонавий усуллари жорий этилмаганлиги мазкур соҳада қарздорликнинг ошишига сабаб бўлаётганлиги таъкидланиб, келгусида бу каби салбий ҳолатларни олдини олиш чоралари кўрилиши лозимлиги тушунтириб ўтилди.

 

Шерзод Ғофуров,

Зарафшон туманлараро

иқтисодий судининг раиси